Маруфов Ойбекжон Уктамовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни судда кўришнинг процессуал ҳусусиятлари” 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Yu1235
Илмий раҳбар:Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Аминжонова Матлуба Ахмедовна, юридик фанлар доктори, профессор, Авезов Косим Сафарович юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши хузуридаги Судялар олий мактаби. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади : Судларда ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўриш ва ҳал этиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилиш орқали мазкур муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
      давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлар бўйича прокурорнинг судга мурожаат қилишга ҳақли бўлиши ва ушбу тоифадаги ишларни судда қонуний, асосли ва адолатли кўрилишига кўмаклашиш мақсадида прокурор ўз ташаббуси билан ишда иштирок этиши мумкинлигини фуқаролик процесссуал  қонунчиликда белгила асослантирилган;                                                          
      ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоли ишларни судда қўзғатишнинг ўзига хос хусусиятларини, жумладан, ушбу тоифадаги ишлар бўйича судга мурожаат қилиш тартиби, даъво аризасининг мазмуни, даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати билан боғлиқ нормалар фуқаролик процессуал қонунчиликда ўз ифодасини топиши илмий асослантирилган;        ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишларни судда муҳокама қилиш хусусиятлари ва муддатлари, иш юзасидан чиқариладиган суднинг ҳал қилув қарори билан боғлиқ нормалар фуқаролик процессуал қонунчиликда ўз ифодасини топиши илмий асослантирилган;        ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган бошқа туркумдаги низолардан фарқли равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича келишув битими ёки медиатив келишув тузилишига йўл қўйилмаслигини қонунликда белгилаш асослантирилган.                                                                       
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган: 
         давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлар бўйича прокурорнинг судга мурожаат қилишга ҳақли бўлиши ва ушбу тоифадаги ишларни судда қонуний, асосли ва адолатли кўрилишига кўмаклашиш мақсадида прокурор ўз ташаббуси билан ишда иштирок этишини фуқаролик процесссуал қонунчиликда белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 50-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 5 мартдаги 27/2-41-25-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид низоли ишларда прокурор иштирокини таъминлаш ва ҳуқуқи бузилган шахсларнинг суд орқали ҳимоя ҳуқуқини қўшимча равишда кафолатлашга асос бўлган.  
ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоли ишлар бўйича судга мурожаат қилиш тартиби, даъво аризасининг мазмуни, даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини фуқаролик процессуал қонунчиликда аниқ белгилаш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-997-сонли Қонунинг 4-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига киритилган 232-боб (2706-27010-моддалар)да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 7 мартдаги 3/дн-48-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ушбу тоифадаги низоли ишлар юзасидан судда иш қўзғатишнинг асосли бўлиши билан бирга, судга мурожаат қилувчи тарафларга ўз даъво аризаларини тўғри расмийлаштиришга хизмат қилган; 
ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоли ишларни судда муҳокама қилиш хусусиятлари ва муддатлари, иш юзасидан чиқарилган суднинг ҳал қилув қарори билан боғлиқ нормалар фуқаролик процессуал қонунчиликда ўз ифодасини топиш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-997-сонли Қонунинг 4-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига киритилган 232-боб (2706-27010-моддалар)да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 7 мартдаги 3/дн-48-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши натижада ушбу тоифадаги низоли ишлар юзасидан суднинг қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарорини чиқаришга хизмат қилган; 
             ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича келишув битими ёки медиатив келишув тузилишига йўл қўйилмаслигини қонунликда белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-997-сонли Қонунинг 4-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига киритилган 232-боб (2706-27010-моддалар)да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 7 мартдаги 3/дн-48-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ерга оид низоларни судларда кўрилишида қонун устуворлигини таъминлашга ҳамда қонунбузарликка йўл қўйган шахслар учун жазонинг муқаррарлиги тамойилини амлга оширишга хизмат қилади.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish