Нуруллаев Абдулазиз Сирожиддиновичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Барқарор ривожланиш шароитида қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Iqt426.
Илмий маслаҳатчи: Шеннаев Хўжаёр Мусурманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади барқарор ривожланиш шароитида қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталаш фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалиги рискларидан суғурталаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни аграр соҳадаги табиий, иқтисодий, технологик ва ижтимоий хатарлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларни камайтириш ва бартараф этишга қаратилган, қайта тақсимловчи иқтисодий муносабатлар тизимини хўжалик юритувчи субектлар даромадини барқарорлаштириш, инвестицион фаолликни рағбатлантириш ва аграр секторнинг узлуксиз ривожланишини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган; 
қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталашда иштирок этувчи компанияларнинг молиявий барқарорлик даражасини “юқори” (MBDюқ ≥ 5,0), “ўртачадан юқори” 
(3,0 < MBDқуйи ≥ 4,0), “ўрта даража” (2,0 < MBDўрта ≥ 3,0), “паст даража” 
(1,0 < MBDпаст ≥ 2,0), “хавфли даража” (0,5 < MBDхавф ≥ 1,0) янги қиймат шкалалари асосида баҳолаш орқали унинг молиявий барқарорлигини таъминловчи имкониятларнинг мақбул даражалари аниқланган;
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда акутуар ҳисобларни қўллаган ҳолда табақалаштирилган тариф ставкаси ва ўртача ёғингарчилик миқдорини брутто ва нетто ставкалари асосида индекс суғурта тариф ставкасининг (2,5 < х < 10,0) қийматларининг мақбул даражаларини белгилаш таклифи асосланган;
иқлим ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда комбинациялашган суғурта риски индекси (SRI) орқали қишлоқ хўжалиги рискларини баҳолаш даражалари “жуда паст хавф даражаси” (1 < SRIжпҳд ≤ 2), “паст хавф даражаси” (2,1 < SRIпхд ≤ 3), “ўртача хавф даражаси” (3,1 < SRIўхд ≤ 4), “юқори хавф даражаси” (4,1 < SRIйхд ≤ 5), “экстремал хавф даражаси” (5,1 < SRIэхд ≤ 7) суғурталаш методологияси бўйича мақбул даражаларини аниқлаш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталашнинг умумий кўрсаткичлари тенденсияларининг тренд экстраполяция қилиш орқали 2030-йилгача прогноз сценарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамлакат қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини турли рисклардан суғурталаш методологиясини такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалиги рискларидан суғурталаш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини аграр соҳадаги табиий, иқтисодий, технологик ва ижтимоий хатарлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларни камайтириш ва бартараф этишга қаратилган, қайта тақсимловчи иқтисодий муносабатлар тизимини хўжалик юритувчи субектлар даромадини барқарорлаштириш, инвестицион фаолликни рағбатлантириш ва аграр секторнинг узлуксиз ривожланишини таъминлаш нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Атроф-муҳит ва табиий ресурслар иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 485-сонли буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 20 июндаги 04/35-5-13613-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни ҳаётга татбиқ этиш натижасида олий таълим муассасалари талабаларининг қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритувчи субъектлар даромадини барқарорлаштириш, аграр секторнинг узлуксиз ривожланишини таъминлаш нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган ҳамда қишлоқ хўжалиги рискларидан суғурталаш тушунчаси бўйича назарий билим ва кўникмаларини янада чуқурлаштириш ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш имкони яратилган; 
қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталашда иштирок этувчи компанияларнинг молиявий барқарорлик даражасини “юқори” (MBDюқ ≥ 5,0), “ўртачадан юқори” 
(3,0 < MBDқуйи ≥ 4,0), “ўрта даража” (2,0 < MBDўрта ≥ 3,0), “паст даража” 
(1,0 < MBDпаст ≥ 2,0), “хавфли даража” (0,5 < MBDхавф ≥ 1,0) янги қиймат шкалалари асосида баҳолаш орқали унинг молиявий барқарорлигини таъминловчи имкониятларнинг мақбул даражалари аниқлаш таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг фаолиятига жорий этилган (“Ўзагросуғурта” АЖ нинг 2025 йил 2 майдаги 04-09/701-сонли, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг №060-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 20 июндаги 04/35-5-13613-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва хизмат кўрсатишни 10-15 фоизгача ошириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда акутуар ҳисобларни қўллаган ҳолда табақалаштирилган тариф ставкаси ва ўртача ёғингарчилик миқдорини брутто ва нетто ставкалари асосида индекс суғурта тариф ставкасининг (2,5 < х < 10,0) қийматларининг мақбул даражаларини белгилаш таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг фаолиятига жорий этилган (“Ўзагросуғурта” АЖ нинг 2025 йил 2 майдаги 04-09/701-сонли, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг №060-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 20 июндаги 
04/35-5-13613-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича таклиф қилинаётган табақалашган тариф ставкаси бўйича шартномалар сони амалдагидан 3913 тага, ёғингарчилик миқдори индекс тариф ставкаси бўйича шартномалар сони амалдагидан 9276 тага ортиш имконияти яратилган;  
иқлим ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда комбинациялашган суғурта риски индекси (SRI) орқали қишлоқ хўжалиги рискларини баҳолаш даражалари “жуда паст хавф даражаси” (1 < SRIжпҳд ≤ 2), “паст хавф даражаси” (2,1 < SRIпхд ≤ 3), “ўртача хавф даражаси” (3,1 < SRIўхд ≤ 4), “юқори хавф даражаси” (4,1 < SRIйхд ≤ 5), “экстремал хавф даражаси” (5,1 < SRIэхд ≤ 7) суғурталаш методологияси бўйича мақбул даражаларини аниқлаш таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг фаолиятига жорий этилган (“Ўзагросуғурта” АЖ нинг 2025 йил 2 майдаги 04-09/701-сонли, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг №060-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 20 июндаги 04/35-5-13613-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталаш кўрсаткичларини 20-25 фоизгача ошириш имконияти яратилган; 
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталашнинг умумий кўрсаткичлари тенденсияларининг тренд экстраполяция қилиш орқали 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз сценарийларидан фойдаланиш таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзагросуғурта” АЖ нинг 2025 йил 2 майдаги 04-09/701-сон ҳамда Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг №060-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030 йилга бориб пессеметик ва оптимистик сценария бўйича суғурта мукофотлари тушуми 15 фоизгача, суғурта шартномалари сони ўртача ҳисобда 11 фоизгача ортиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish