Исроилов Бектош Эркиновичнинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув шароитида ворисийликка анъанавий ва инновацион ёндашувларнинг жамият тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Fal70
Илмий маслаҳатчи: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қодиров Анвар Қаҳҳорович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодоёт университети
 Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида ворисийликка анъанавий ва инновацион ёндашувларнинг шаклланиши, интеграцияси ҳамда жамият тараққиётига таъсирини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
глобаллашув шароитида авлодлар ўртасидаги билим узатишнинг технологик ва маданий механизмларини уйғунлаштиришга қаратилган анъанавий ҳамда инновацион ёндашувларни синтез қилувчи янги “Виртуал этнографик архивлар”, “Интерактив музейлар”, “Гамификацияланган ўқитиш”, “Смарт қишлоқлар” каби гибрид моделлар самарадорлиги исботланган;
ижтимоий институтлар ва таълим тизимини такомиллаштиришда муҳим ҳисобланган ворисийликни инновацион ёндашув асосида таъминлаш учун сунъий интеллект, рақамли платформалар асосида қадриятларни сақлашдаги маълумотларни контекстуализация қилиш ҳамда интерактив таълим платформаларини йўлга қўйиш сингари механизмлар кўрсатиб берилган;
ворисийликка анъанавий ва инновацион ёндашувлар асосида ижтимоий барқарорликни таъминлашда эмпирик (сўровнома, статистик таҳлил, корреляцион) методлар солиштирилиб, анъанавий (халқ оғзаки ижоди, тарихий тажрибалар, маданий идентитет) ва институционал (давлат бошқаруви, таълим тизими, жамоат институтлари) омиллар аниқланган; 
Ўзбекистонда ворисийликнинг жамият барқарорлигидаги аҳамиятига оид анъанавий ёндашувлар билан замонавий инновацион стратегиялар ўртасидаги когнитив, коммуникатив ва эмоционал синтез жараёнлари асосланган;
глобал ва минтақавий миқёсда ворисийликка оид анъанавий-инновацион ёндашувларнинг ўзаро таъсирини метафорик, диалектик, когнитив методлар ёрдамида синтез қилиб, жамият тараққиётининг маданий, ижтимоий, иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамловчи мултидисциплинер парадигмани шакллантириши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсонларнинг ворисийлик тамойилига уйғун ҳолда анъанавий ва инновацион ёндашувларини фалсафий таҳлил этиш натижасида эришилган илмий хулосалар асосида: 
глобаллашув шароитида авлодлар ўртасидаги билим узатишнинг технологик ва маданий механизмларини уйғунлаштиришга қаратилган анъанавий ҳамда инновацион ёндашувларни синтез қилувчи янги “Виртуал этнографик архивлар”, “Интерактив музейлар”, “Гамификацияланган ўқитиш”, “Смарт қишлоқлар” каби гибрид моделлар самарадорлиги исботланганлигига доир таклиф-тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институти билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи Эрасмус + дастурининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: рақамли “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли халқаро амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 11-мартдаги 684/02-сон маълумотномаси). Натижада, авлодлар ўртасидаги алмашинувларда аждодлар яратган миллий менталитетнинг маданий алоқалари креатив тарзда бойитишига фалсафий жиҳатдан хизмат қилган;
ижтимоий институтлар ва таълим тизимини такомиллаштиришда муҳим ҳисобланган ворисийликни инновацион ёндашув асосида таъминлаш учун сунъий интеллект, рақамли платформалар асосида қадриятларни сақлашдаги маълумотларни контекстуализация қилиш ҳамда интерактив таълим платформаларини йўлга қўйиш сингари механизмлар кўрсатиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот маркази томонидан “Жамият барқарорлигини таъминлашда ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг иновацион омиллари” мавзусидаги 2021-йилда бажарилган 07-рақамли амалий лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2025-йил 14-февралдаги 10-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятдаги ижтимоий институтларнинг ворисийликка инновацион ёндашувида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш жараёнига  бўлган қизивишларини оширишга хизмат қилган;
ворисийликка анъанавий ва инновацион ёндашувлар асосида ижтимоий барқарорликни таъминлашда эмпирик (сўровнома, статистик таҳлил, корреляцион) методлар солиштирилиб, анъанавий (халқ оғзаки ижоди, тарихий тажрибалар, маданий идентитет) ва институционал (давлат бошқаруви, таълим тизими, жамоат институтлари) омиллар аниқланганлигига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг лойиҳалари самардорлигини оишришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025 йил 13 февралдаги 14/2-сон маълумотномаси). Натижада, Сенат фаолиятида ворисийликнинг ролини оширишга қаратилган тадбирлар, жумладан, кекса ва ёш авлод ўртасида диалектик алоқадорликнинг кучайишига хизмат қилган; 
Ўзбекистонда ворисийликнинг жамият барқарорлигидаги аҳамиятига оид анъанавий ёндашувлар билан замонавий инновацион стратегиялар ўртасидаги когнитив, коммуникатив ва эмоционал синтез жараёнлари асосланганлигига оид таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг  2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 21-банди “Ижтимоий-сиёсий, ахборот психологик, ғоявий-мафкуравий ҳуружлар ҳамда турли ёт ва бузғунчи ғояларнинг мазмун моҳиятини очиб беришга доир таҳлилий кўрсатув ва ток-шоулар тайёрлаш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 18-мартдаги 10/136-сон маълумотномаси). Натижада, марказнинг ҳуддуларда олиб борадиган тадбирларида ворисийлик тамоийилига монанд инновацион ёндашувларнинг миллий руҳда ривожланишига хизмат қилган;  
глобал ва минтақавий миқёсда ворисийликка оид анъанавий-инновацион ёндашувларнинг ўзаро таъсирини метафорик, диалектик, когнитив методлар ёрдамида синтез қилиб, жамият тараққиётининг маданий, ижтимоий, иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамловчи мултидисциплинер парадигмани шакллантириши очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси лойиҳалариининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг 2025-йил 14-мартдаги 01/154-сон  маълумотномаси). Натижада, нуронийларнинг ворисийлик тамойили асосида жамиятда ёшларга анъанавий ёндашувларни ўргатиши жараёнининг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish