Тожибоев Сарвар Зафаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Катта рақамли маълумотларни (Биг Дата) фуқаролик-ҳуқуқий тартиб солиш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Yu1534
Илмий раҳбар: Рустамбеков Исламбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.  
Расмий оппонентлар: Исманжанов Акбар Анваржанович, юридик фанлар доктори; Бозоров Сардор Соҳибжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Биг Дата ва унга оид муносабатларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот ресурси деганда ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси, шу жумладан ахборот тизимларида очиқ шаклда жойлаштириладиган ёхуд эълон қилинадиган аудио-, видео-, график ва матнли ахборот тушунилиши ҳақидаги таклиф илгари сурилган;
автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда ишлов бериладиган ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилмаслиги асослаб берилган;
биометрик ва генетик маълумотларни электрон шаклда сақлашда ушбу маълумотлар шифрланган ва криптографик ёки бошқа усулларда ҳимояланган бўлиши зарурлигига оид таклиф асосланган;
мулкдор ва (ёки) оператор биометрик ва генетик маълумотлар қайд этилган моддий жисмларнинг ўғирланиши, ўчирилиши, йўқ қилиниши, рухсатсиз олиниши, ўзгартирилиши ҳамда назорациз қолдирилишининг олдини олувчи тегишли хавфсизлик чораларини кўриши лозимлиги қайд этилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биг Датани фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ахборот ресурси тушунчасига оид таклиф “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021-йил 
21-апрелдаги ЎРҚ–683-сонли Қонуни 3-моддасининг 1-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 30-августдаги 64-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши ахборот тизими таркиби ва шаклининг ҳуқуқий асосини яратишга хизмат қилган;
автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда ишлов бериладиган ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилмаслиги ҳақидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 8-февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган “Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисида”ги низомнинг 
5-банди иккинчи қисми еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида қайд этилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 30-июндаги 35-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши шахга доир маълумотлар базаси сифатида талқин қилинмайдиган ҳолатларни аниқлашга хизмат қилган. 
биометрик ва генетик маълумотларни электрон шаклда сақлашда қўлланиладиган ҳимоя усулларига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2022-йил 5-октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган “Биометрик ва генетик маълумотлар мавжуд бўлган моддий жисмларга ҳамда бундай маълумотларни шахсга доир маълумотлар базаларидан ташқарида сақлаш технологияларига оид талаблар тўғрисида”ги низомнинг 4-бандида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 
30-июндаги 35-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши шахсга оид маълумотларни ҳимоя қилиш усулларини, шунингдек, ушбу йўналишда қўлланиладиган хавфсизлик чораларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.
мулкдор ва (ёки) оператор биометрик ва генетик маълумотлар қайд этилган моддий жисмларни сақлашга оид тегишли хавфсизлик чораларини кўриши лозимлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 
5-октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган “Биометрик ва генетик маълумотлар мавжуд бўлган моддий жисмларга ҳамда бундай маълумотларни шахсга доир маълумотлар базаларидан ташқарида сақлаш технологияларига оид талаблар тўғрисида”ги низомнинг 6-бандида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 
30-июндаги 35-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши биометрик ва генетик маълумотлар қайд этилган моддий жисмларнинг ўғирланиши, ўчирилиши, йўқ қилиниши, рухсатсиз олиниши, ўзгартирилиши ҳамда назорациз қолдирилишининг олдини олувчи тегишли хавфсизлик чоралариини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish