Атамуродов Саидмурод Яхёевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субъектларда пул оқимлари таҳлили ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 — “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2464.
Илмий раҳбар: Махмудов Азамат Нормурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аликулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқотлар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектларда пул оқимлари таҳлили ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот шаклига «Инновацион фаолият бўйича пул тушумлари ва тўловлари» номли 070-сатрини ҳисоб сиёсатига киритиш, уларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ва баҳолаш мезонларини қўллаш орқали инновацион молиявий оқимларни алоҳида аниқлаш ва таҳлил қилиш таклифи асосланган;
пул оқимларини таҳлил қилишнинг анъанавий ва замонавий технологиясини қўллашнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашда анъанавий текширувда “Ўртача” (50-60%), блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда текширишда “Юқори” (70-80%), сунъий интеллект ва машинали ўрганишда “Жуда юқори” (90% дан юқори) аниқлик даражасини таъминлаш таклифи асосланган;
хўжалик юритувчи субъектлари пул оқимларининг бизнес жараёнлар (BJ), маҳсулот турлари (MT), бозор сегментлари (BS) ва мижоз гуруҳлари (MG) бўйича сегментлаштирилган таҳлилни жорий этиш асосида фойда даражаси нисбатан юқори фаолият сегментларини аниқлаш орқали пул оқимлари аудитининг самарадорлигини ошириш асосланган;
“O‘zto‘qimachiliksanoat” уюшмаси таркибидаги корхоналар инвестицион фаолиятга доир пул оқимларига таъсир этувчи омилларнинг ўзаро таъсирини ифодаловчи эконометрик модель асосида пул оқимларининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик юритувчи субъектларда пул оқимлари таҳлили ва аудитини такомиллаштиришга оид илмий тадқиқот натижалари асосида:
пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот шаклига “Инновацион фаолият бўйича пул тушумлари ва тўловлари” номли 070-сатрини ҳисоб сиёсатига киритиш, уларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ва баҳолаш мезонларини қўллаш орқали инновацион молиявий оқимларни алоҳида аниқлаш ва таҳлил қилиш таклифи “Oʻztoʻqimachiliksanoat” уюшмаси таркибидаги “Betlis tekstil” МЧЖ ва “Osiyo grand tekstil” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Oʻztoʻqimachiliksanoat” уюшмасининг 2025 йил 26 майдаги 03/25-1114-сонли, “Betlis tekstil” МЧЖнинг 2024 йил 26 сентябрдаги 173-сонли, “Osiyo grand tekstil” МЧЖнинг 2024 йил 20 сентябрдаги 24-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот шакли такомиллашиб, “Инновацион фаолият бўйича пул тушумлари ва тўловлари” (070-сатр)ни ҳисоб сиёсатига киритиш орқали инновацион молиявий оқимларни алоҳида аниқлаш ва таҳлил қилиш имкони яратилган;
пул оқимларини таҳлил қилишнинг анъанавий ва замонавий технологиясини қўллашнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашда анъанавий текширувда “Ўртача” (50-60%), блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда текширишда “Юқори” (70-80%), сунъий интеллект ва машинали ўрганишда “Жуда юқори” (90% дан юқори) аниқлик даражасини таъминлаш таклифи “Oʻzbekiston Auditorlar palatasi”, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” уюшмаси ва унинг таркибидаги корхоналар томонидан фойдаланилган (“Oʻzbekiston Auditorlar palatasi”нинг 2025 йил 12 майдаги 12.05/01-сонли далолатномаси, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” уюшмасининг 2025 йил 26-майдаги 03/25-1114-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий ёндашувни амалиётга жорий этиш натижасида аудит жараёнида пул оқимларини таҳлил қилишнинг замонавий технологиясини қўллаш орқали самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашда аниқлик даражасини ошириш имкони яратилган;
хўжалик юритувчи субъектлари пул оқимларининг бизнес жараёнлар (BJ), маҳсулот турлари (MT), бозор сегментлари (BS) ва мижоз гуруҳлари (MG) бўйича сегментлаштирилган таҳлилни жорий этиш асосида фойда даражаси нисбатан юқори фаолият сегментларини аниқлаш орқали пул оқимлари аудитининг самарадорлигини ошириш таклифи “Oʻzbekiston Auditorlar palatasi” ва “Oʻztoʻqimachiliksanoat” уюшмаси ҳамда унинг таркибидаги “Osiyo grand tekstil” МЧЖга жорий этилган (“Oʻzbekiston Auditorlar palatasi”нинг 2025 йил 12 майдаги 12.05/01-сонли далолатномаси, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” уюшмасининг 2025 йил 26 майдаги 03/25-1114-сонли, “Osiyo grand tekstil” МЧЖнинг 2024 йил 20 сентябрдаги 24-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш натижасида блокчейн технологиясини пул оқимлари аудитига татбиқ этиш орқали маълумотларнинг ўзгармаслиги, шаффофлиги ва хавфсизлиги таъминланиб, манипуляция ва қалбакилаштиришларнинг олдини олиш имкони яратилган;
“Oʻztoʻqimachiliksanoat” уюшмаси таркибидаги корхоналар инвестицион фаолиятга доир пул оқимларига таъсир этувчи омилларнинг ўзаро таъсирини ифодаловчи эконометрик модель асосида пул оқимларининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Betlis tekstil” МЧЖ ва “Osiyo grand tekstil” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Oʻztoʻqimachiliksanoat” уюшмасининг 2025 йил 26 майдаги 03/25-1114-сонли,“Betlis tekstil” МЧЖнинг 2024 йил 26 сентябрдаги 173-сонли, “Osiyo grand tekstil” МЧЖнинг 2024 йил 20 сентябрдаги 24-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш натижасида тўқимачилик корхоналарида инвестицион фаолиятга таъсир этувчи омилларни таснифлаш ва 2028 йилгача бўлган прогноз моделини ишлаб чиқиш орқали инвестицион қарорларни яхшироқ режалаштириш ва молиявий оқимларни мақбуллаштириш имкони яратилган.