Хайдаров Хумойн Самижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбек миллий мусиқа таълими ва унинг ривожланиш мезонлари», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/San47.
Илмий раҳбар: Касимходжаева Саида Ботировна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.27.09.2024.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Ташматова Азатгул Рахимовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Бегматов Соибжон Махмудович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республикамиз ҳудудида қадимги даврдан ХХ асрнинг бошларига қадар мусиқий таълим тизими шаклланишига таъсир кўрсатган мезонларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баёзлар ХИХ аср ўзбек мусиқаси тарихини баҳолашда, хусусан мақомларнинг тузилиши, уларга боғланган ғазаллардан ички таркибини аниқлаш мумкинлиги, бундан ташқари фолклор, этномусиқашуносликка оид маълумотларни ўз ичига олгани ҳамда соҳанинг маълум бир ҳодиса, жараённинг содир бўлиш вақти билан ифодаланган мезонлардан бири эканлиги исботланган;
Фурқатнинг асарларида мусиқий-танқидий қарашлар акс этган Шарқ мусиқасига Европа мусиқа маданиятидан саналмиш дирижёрлик санъати, хор мусиқаси, композиторлик ижодиёти каби ўзига хос йўналишлар, ижрочилик хусусиятлари киритилганлиги ҳамда муаллифнинг бевосита мусиқа чолғуларидан ҳабардор эканлиги далилланган;
ХХ аср мусиқий таълим соҳасининг ривожланишида ўқув даргоҳлари фаолиятининг йўлга қўйилганлиги, миллий мусиқий мерос хусусан мақомларнинг нота ёзуви орқали ўрганиш, мусиқий саводхонликни оширишда илк бор грамаффондан фойдаланилиши, ижрочиларининг чет эл олийгоҳларида тажриба алмашинувини йўлга қўйилиши, мусиқий-назарий масалаларга бағишлаган адабиётлар чоп этилиши Европа ва Шарқ таълим тизимининг ўзаро таъсири натижасида шаклланганлиги аниқланган;
ўтмиш алломаларининг мусиқий рисолаларида асосий эътибор соҳага оид бўлган назарий-амалий билимларнинг умумлашуви ва бунинг негизида етук хонанда, созанда, бастакорларни тизимли равишда тайёрлашга қаратилганлиги, парда-лад, ийқо-ритм, жинс ва жам тузилиши-интерваллар каби атамаларнинг кенг ёритилиши, маълумотларнинг кетма-кетликда оддийдан мураккабликка тамойили асосида интеграция қилиниш жиҳатлари аввало таълимга йўналтирилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек миллий мусиқа таълими ва унинг ривожланиш мезонлари” тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
баёзлар ХИХ аср ўзбек мусиқаси тарихини баҳолашда, хусусан мақомларнинг тузилиши, уларга боғланган ғазаллардан ички таркибини аниқлаш мумкинлиги, бундан ташқари фолклор, этномусиқашуносликка оид маълумотларни ўз ичига олгани ҳамда соҳанинг маълум бир ҳодиса, жараённинг содир бўлиш вақти билан ифодаланган мезонлардан бири эканлиги “Хоразм урфий мақомлари” китоби тақдимоти ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбек миллий мақом санъати маркази давлат муассасасининг 2024-йил 10-декабрдаги 01-12/713-сон маълумотномаси). Пировардида йигʻилганлар Ўзбекистон мусиқа маданияти тарихида мусиқа таълимининг тараққиёти ва шу билан бир қаторда мураккаб машаққат ёʻли ҳақидаги муайян тасаввурларга эга бўлишларига эришилган;
Фурқатнинг асарларида мусиқий-танқидий қарашлар акс этган Шарқ мусиқасига Европа мусиқа маданиятидан саналмиш дирижёрлик санъати, хор мусиқаси, композиторлик ижодиёти каби ўзига хос йўналишлар, ижрочилик хусусиятлари киритилганлиги ҳамда муаллифнинг бевосита мусиқа чолғуларидан ҳабардор эканлиги “Кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун брайл алифбосида “Солфеджио” ҳамда “Мусиқа назарияси” фанларидан мултимедиа маҳсулотлари мажмуини яратиш” (2024-2026 йилларга мўлжалланган) номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 3-февралдаги 02-11-17-367-сон маълумотномаси). Натижада маъруза-тренинг қатнашувчилари баёзлар ХИХ аср охири ХХ аср бошларида мусиқа таълими учун хизмат қилган муҳим мезонлардан бири эканлиги хусусида тасаввурга эга бўлган;
ХХ аср мусиқий таълим соҳасининг ривожланишида ўқув даргоҳлари фаолиятининг йўлга қўйилганлиги, миллий мусиқий мерос хусусан мақомларнинг нота ёзуви орқали ўрганиш, мусиқий саводхонликни оширишда илк бор грамаффондан фойдаланилиши, ижрочиларининг чет эл олийгоҳларида тажриба алмашинувини йўлга қўйилиши, мусиқий-назарий масалаларга бағишлаган адабиётлар чоп этилиши Европа ва Шарқ таълим тизимининг ўзаро таъсири натижасида шаклланганлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали орқали эфирга узатилган “Кўз ўнгимизда”, “Сарҳисоб”, “Мақом сабоқлари” каби кўрсатувлар ссенарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасаси 2024-йил 15-ноябрдаги 02-14/223-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар ўзбек миллий мусиқа таълими ривожланишида Фурқатнинг янгича қарашлари, унинг ўз яшаган давр мусиқий ҳаёти борасидаги фикр ва мулоҳазалари борасидаги маълумотларга эга бўлган;
ўтмиш алломаларининг мусиқий рисолаларида асосий эътибор соҳага оид бўлган назарий-амалий билимларнинг умумлашуви ва бунинг негизида етук хонанда, созанда, бастакорларни тизимли равишда тайёрлашга қаратилганлиги, парда-лад, ийқо-ритм, жинс ва жам тузилиши-интерваллар каби атамаларнинг кенг ёритилиши, маълумотларнинг кетма-кетликда оддийдан мураккабликка тамойили асосида интеграция қилиниш жиҳатлари аввало таълимга йўналтирилганлиги Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида фаолият юритаётган бастакорлар ва мусиқашунослар шўба мажлисларида миллий мақомшуносликнинг жанр ва ашулалари, маҳаллий услублар шаклланишига асосланган ҳолда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2024-йил 12-ноябрдаги 01-04/71-201-сон маълумотномаси). Пировардида ёш композиторлар, бастакор ва мусиқашунослар эрта матбуотда эʼлон қилинган мақолалар ҳамда архив маълумотлари асосида ХХ аср бошларида мусиқа таълими атрофида содир бўлган ишлар юзасидан муайян тасаввурларга эга