Джурабекова Саодат Зарифбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда орган мусиқа санъати», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/San188.
Илмий раҳбар: Матякубов Отаназар, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.27.09.2024.San.54.01
Расмий оппонентлар: Ганиханова Шойиста Шарафутдиновна, санʼатшунослик фанлари доктори, профессор; Ганиева Лола Мухсинджановна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда орган мусиқа маданиятининг шаклланиш муаммолари ҳамда унинг композиторлик ижодидаги ўзига хос талқини масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон композиторлари орган учун ёзилган Г.Мушелнинг “Сюита”, “Поэма”, “Баллада”; Т.Қурбоновнинг “Прелюдия”, “Мухаммас мавзусига пассакаля” каби асарларида миллий мусиқа меросимиз монодик ривожлов қонуниятларининг Европача прелюдия, фуга, фугетта ва канон каби полифоник шакллар орқали муваффақиятли уйғунлашганлиги исботланган;
орган ижрочилик анъаналарининг асосий хусусиятларидан ритм, артикуляция, регистровкага муносабат, шунингдек мануал ва педал техникаси мутаносиблиги, шунингдек ижро жараёнида композициянинг ички ривожи кулминация ва мантиқий тугаш нуқталарини ҳис этиш каби драматургияни очиб бериш устида ишлаш услубиёти ХХ аср жаҳон орган мусиқаси ривожига беқиёс ҳисса қўшган И.А.Браудо мактабидан мерос сифатида давом этиб келаётганлиги аниқланган;
Ўзбекистон композиторларининг орган асарларида миллий образ ва мавзуларни акс эттиришда асар мазмун моҳиятини аниқроқ етказиб бериш учун ўзбекона тантана ва маросимларни акс эттирувчи тасвирийлик ва улуғ сиймолардан Амир Темур, Алишер Навоий каби образларга бағишланган сўзсиз мусиқий дастурийлик хусусиятларига урғу бериш устувор аҳамият касб этганлиги далилланган;
замондош композиторларнинг орган учун яратган янги опусларида Ҳабибулла Рахимов ва Дмитрий Янов-Яновскийларнинг концерт асарлари, Полина Медюлянованинг орган учун барча асарларида назарий параметрлардан динамика, тембр, фактура, метроритм жиҳатлари алеаторика, сонористика, пуантилизм, минимализм кабилар иштирокида модернизация жараёнлари билан уйғунлашгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон композиторлари орган учун ёзилган Г.Мушелнинг “Сюита”, “Поэма”, “Баллада”; Т.Қурбоновнинг “Прелюдия”, “Мухаммас мавзусига пассакаля” каби асарларида миллий мусиқа меросимиз монодик ривожлов қонуниятларининг Европача прелюдия, фуга, фугетта ва канон каби полифоник шакллар орқали муваффақиятли уйғунлашганлиги “Ўзбекистон” радиоканали орқали эфирга узатилган “Соз садоси” радиоешиттириши ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-январдаги 23-03-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон орган ижрочилиги тарихи ва Ўзбекистон композиторларининг қаламига мансуб орган учун ёзилган асарларнинг таҳлили ва мусиқасини тинглаб, бу чолғунинг ижро имкониятлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш имкони яратилган;
орган ижрочилик анъаналарининг асосий хусусиятларидан ритм, артикуляция, регистровкага муносабат, шунингдек мануал ва педал техникаси мутаносиблиги, шунингдек ижро жараёнида композициянинг ички ривожи кулминация ва мантиқий тугаш нуқталарини ҳис этиш каби драматургияни очиб бериш устида ишлаш услубиёти ХХ аср жаҳон орган мусиқаси ривожига беқиёс ҳисса қўшган И.А.Браудо мактабидан мерос сифатида давом этиб келаётганлиги Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2023-йил 11-декабрдаги 01-04/109-215-сон маълумотномаси). Пировардида ёш бастакорлар ва мусиқашунослар Ўзбекистондаги орган чолғуларининг диспозициялари ва имкониятлари, шунингдек, замондош ўзбек, Европа ва рус композиторлари қаламига мансуб асарлар таҳлили жараёнида қизиқарли маълумотларга ва муайян тасаввурга эга бўлган;
Ўзбекистон композиторларининг орган асарларида миллий образ ва мавзуларни акс эттиришда асар мазмун моҳиятини аниқроқ етказиб бериш учун ўзбекона тантана ва маросимларни акс эттирувчи тасвирийлик ва улуғ сиймолардан Амир Темур, Алишер Навоий каби образларга бағишланган сўзсиз мусиқий дастурийлик хусусиятларига урғу бериш устувор аҳамият касб этганлиги Ўзбек миллий мақом санъати маркази давлат муассасаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбек миллий мақом санъати маркази давлат муассасасининг 2025-йил 22-майдаги 01-12/383-сон маълумотномаси). Натижада ижрочиликнинг ушбу турини тарғиб қилишда самарадорликка эришиш ҳамда аҳолини юксак санъат турларидан бўлмиш орган мусиқаси билан таништириш имкони берилган; 
замондош композиторларнинг орган учун яратган янги опусларида Ҳабибулла Рахимов ва Дмитрий Янов-Яновскийларнинг концерт асарлари, Полина Медюлянованинг орган учун барча асарларида назарий параметрлардан динамика, тембр, фактура, метроритм жиҳатлари алеаторика, сонористика, пуантилизм, минимализм кабилар иштирокида модернизация жараёнлари билан уйғунлашгани “Ўзбекистон” радиоканали орқали эфирга узатилган “Нотадаги тақдирлар” радиоешиттириши ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпа-ниясининг 2024-йил 23-январдаги 01-24-сон маълумотномаси). Натижада оммавий ахборот воситаси орқали ижодиётнинг ушбу турини тарғиб қилишда самарадорликка эришиш, Ўзбекистон орган мусиқасининг янада ривожланишига тўсқинлик қилаётган баъзи муаммоли масалалар ва улар ечими ҳақидаги маълумотлар ёритилиб, тингловчи аудитория ушбу санъат тури ҳақида янада кенгроқ тасаввурга эга бўлиш имконига эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish