Амонов Дилшод Абдурахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «“Сирату асрори ил-илоҳийя” рисоласи ХВ-ХВИ аср мусиқа илми кесимида», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/San289.
Илмий раҳбар: Носирова Юлдуз Мирхамидовна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.27.09.2024.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Эркинов Афтондил Садирханович, филология фанлари доктори, профессор; Касимходжаева Саида Ботировна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХВ-ХВИ асрларда шаклланган мусиқий илмни “Сирату асрори ил-илоҳийя” рисоласи кесимида баҳолаш билан бир қаторда мусиқа санъати ривожига катта ҳисса қўшган давр мусиқашунослигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Сирату асрори ил-илоҳийя” қўлёзмасида мусиқашуносликка оид парда, ийқо, навбати мураттаб шакллар уд созида тор ва пардаларни белгиланадиган ҳарфлар воситасида мақомлар тузилишининг лад товушқаторларидаги жинс ва жамлар тизимлаштирилиши асосида аниқланган;
ийқо усулларига бағишланган ҳазаж, уфор, туркий зарб ва мухаммас каби доира ритмик тузилмалари, усул бирликлари ҳамда такрорий сегментлари ритмик шаклланишни таъминловчи асосий зарблар, пардалар оҳанг ва матнга боғлиқлиги, мазкур тизимнинг Кавкабий, Жомий ва Хусайнийлар томонидан илгари сурилган усул ва ғазал уйғунлиги ҳақидаги назарий қарашлари билан уйғун эканлиги далилланган;
“Сирату асрори ил-илоҳийя” қўлёзмаси билан Кавкабий, Жомий ва Хусайний рисолалари қиёсий баҳоланиши манбалардаги зарбул қадим, дуяк, рамал, авсат, сақил каби ритмик тизимларда Рост, Ушшоқ, Наво, Бузрук адвори зурублар негизида шаклланганлиги исботланган;
мақомшуносликда кам учрайдиган нақра, мураккабот, фуруʼ каби атамаларнинг ўн икки мақом ривожига мақомот тузилмасининг мураккаб ритмик ва шаклий тизими кенгайиши сабабли ижобий таъсир кўрсатганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Сирату асрори ил-илоҳийя” қўлёзмасида мусиқашуносликка оид парда, ийқо, навбати мураттаб шакллар уд созида тор ва пардаларни белгиланадиган ҳарфлар воситасида мақомлар тузилишининг лад товушқаторларидаги жинс ва жамлар тизимлаштирилиши “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассаси орқали эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” туркум эшиттиришлари ссенарийсида 2023–2024-йилларда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассаси 2024-йил 6-март 04-36-341-сон маълумотномаси). Натижада, радио тингловчилари шу асосда “Сирату асрори ил-илоҳийя” рисоласига доир маълумотлар бўйича аниқ тасаввур ҳосил қилган;
ийқо усулларига бағишланган ҳазаж, уфор, туркий зарб ва мухаммас каби доира ритмик тузилмалари, усул бирликлари ҳамда такрорий сегментлари ритмик шаклланишни таъминловчи асосий зарблар, пардалар оҳанг ва матнга боғлиқлиги, мазкур тизимнинг Кавкабий, Жомий ва Хусайнийлар томонидан илгари сурилган усул ва ғазал уйғунлиги ҳақидаги назарий қарашлари билан уйғун эканлиги “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассаси орқали эфирга узатилган “Мусиқа жавони” ва “Бастакорлар ҳаёти тарихидан” туркум эшиттириши ссенарийсида 2023–2024-йилларда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассаси 2024-йил 23-сентябр 04-36-1049-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилари шу асосда “Сирату асрори ил-илоҳийя” рисоласига доир маълумотлар бўйича аниқ тасаввур ҳосил қилган;
“Сирату асрори ил-илоҳийя” қўлёзмаси билан Кавкабий, Жомий ва Хусайний рисолалари қиёсий баҳоланиши манбалардаги зарбул қадим, дуяк, рамал, авсат, сақил каби ритмик тизимларда Рост, Ушшоқ, Наво, Бузрук адвори зурублар негизида шаклланганлиги Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида фаолият юритаётган бастакорлар ва мусиқашунослар шўба мажлисларида “Мусиқашунослар билан учрашув” туркум тадбирлари доирасида ўтказилган ижодий учрашувда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2024-йил 5-март 01-04/23-48-сон маълумотномаси). Натижасида ёш композиторлар ва ёш олимлар ХВ-ХВИ аср мусиқа илми ҳақида янада янги маълумотларга эга бўлишларига эришилган;
мақомшуносликда кам учрайдиган нақра, мураккабот, фуруʼ каби атамаларнинг ўн икки мақом ривожига мақомот тузилмасининг мураккаб ритмик ва шаклий тизими кенгайиши сабабли ижобий таъсир кўрсатганлиги Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида фаолият юритаётган бастакорлар ва мусиқашунослар шўба мажлисларида “Мусиқашунослар билан учрашув” туркум тадбирлари доирасида ўтказилган ижодий учрашувда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2024-йил 5-мартдаги 01-04/23-48-сон маълумотномаси). Натижада ёш композиторлар ва мусиқа тадқиқотчилари ХВ-ХВИ асрлардаги рисолаларда берилган маълумотлар ҳамда мусиқа йўналишларида олиб борилган ишлар тўғрисида қизиқарли маълумотларга ва аниқ тасаввурларга эга бўлган.