Давлетова Зуҳра Икромбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гумин кислотоси ва макроэлементлар асосида яратилган Найкл препаратининг ғўзадаги самарадорлигини ўрганиш”, 06.01.08-Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Qx 667.
Илмий раҳбар: Абдуалимов Шухрат Хамадуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Назаров Ренат Саидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобоев Саидмурод Кимсанбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида минерал ўғитсиз ва ўғитлар билан парваришланган ғўзада гумин кислотаси ва макроэлементлардан иборат Найкл стимуляторини турли муддат ва меъёрларда қўллашнинг чигит униб чиқишига, ўсимлик жадал ўсиб ривожланишига, физиологик жараёнларига, пахта ҳосили ва тола сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида минерал ўғитсиз ва ўғитлар билан парваришланган ғўзада Найкл стимуляторини мақбул қўллаш муддатлари ва меъёрлари илмий асосланган;
минерал ўғитсиз ва ўғитли шароитда чигитга экиш олдидан Найкл стимулятори билан 4,0 л/т меъёрда ишлов берилганда ниҳолларнинг униб чиқиши 6,8-11,5% тезлашган, ғўзанинг шоналаш даврида 1,0 л/га, гуллаш даврида 2,0 л/га ва ҳосил тугиш даврида 3,0 л/га меъёрларда қўлланилганда ўсимликнинг ўсиб ривожланиши жадаллашиб, 1-чин барг чиқиши 1-2 кунга, 3-4 чин барг чиқиши 1-3 кунга, шоналаш даври 1-2 кунга, гуллаш даври 1-3 кунга, кўсакларнинг очилиши 2-5 кунга тезлашиши аниқланган;
минерал ўғитсиз парваришланган ғўзага Найкл қўлланганда ғўзанинг бўйи 7,0-13,3 см баланд, ҳосил шохлар сони 0,7-2,7 дона ва кўсаклари 1,7-3,7 донага ортиб, очилиши 9,6-15,0% тезлашган, минерал ўғитлар қўлланилганда ўсимлик бўйи 2,4-5,5 см, ҳосил шохлар сони 0,5-0,7 дона, кўсаклари 1,6-4,0 донага, очилиши 2,6-9,5% га юқори бўлиши аниқланган;
пишиш даврида бир туп ғўза барг юзаси 156,0-276,8 см2, барг сони 1,6-3,3 дона, барг оғирлиги 6,2-9,1 г, битта барг вазни 0,08-0,18 г, фотосинтез соф маҳсулдорлиги шоналаш-гуллаш даврида суткасига 0,44-2,32 г/м2, гуллаш-пишиш даврида 0,71-1,76 г/м2 ортган ва ҳосил элементларининг тўкилиши минерал ўғитсиз шароитда 7,4-12,3%, минерал ўғитлар қўлланганда 4,9-8,3% камайгани аниқланган;
ғўза минерал ўғитсиз ўстирилганда ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилганда Найкл стимуляторини қўллаш ўғитсиз шароитда 34,5 ц/га, минерал ўғитлар қўлланганда 40,6 ц/га пахта ҳосилини етиштириш ва 5,4-6,1 ц/га қўшимча ҳосил олиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзани минерал ўғитсиз ва минерал ўғитлар билан парваришлашда Найкл стимуляторини қўллашнинг мақбул меъёр ва муддатларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Ғўзани минерал ўғитлар ва ўғитларсиз етиштиришда Найкл стимуляторини қўллаш бўйича” тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2024 йил 3 июлдаги 05/04-04-301-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома, бугунги кунда пахтачилик кластерлари ва фермер хўжаликларида қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда. 
Ғўза минерал ўғитлар билан N-200, P-140 ва K-100 кг/га меъёрларда озиқлантириб, Найкл стимуляторини чигитга 4,0 л/т, шоналаш даврида 1,0 л/га, гуллаш даврида 2,0 л/га, ҳосил тугиш даврида 3,0 л/га меъёрларда қўллаш технологияси Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “GARDEN ECO PLYUS” ф/х 10,0 га, ПСУЕАИТИ Наманган илмий тажриба станциясида 10,0 га, ПСУЕАИТИ Жиззах илмий тажриба станциясида 3,0 га, ПСУЕАИТИ Хоразм илмий тажриба станциясида 5,0 га, ПСУЕАИТИ Сурхондарё илмий тажриба станциясида 5,0 га, жами 33 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2024 йил 3 июлдаги 05/04-04-301-сонли маълумотномаси). Натижада, ғўза ниҳоллари униб чиқиши 12-15% тезлашиб, ўсимлик бўйи 5-6 см баланд, ҳосил шохлари 1-2 донага, кўсаклар сони 2-3 донага ортган ва ҳосилдорлик 35,0-40,6 ц/га ни ташкил қилиб, қўшимча 3,0-6,1 ц/га ҳосил олишга эришилган ва гектардан 14102,7 минг сўм соф даромад олинган ҳолда рентабеллиги 73,8%ни ташкил этган ҳамда одатий технологияда парваришланган ғўзага нисбатан гектарига 3197,5 минг сўм кўпроқ даромад олишга ва рентабеллик даражаси 10,8 % ортишига эришилган.
Ғўза минерал ўғитларсиз етиштирилганда Найкл стимулятори билан чигитга экиш олдидан 4,0 л/т меъёрда ишлов бериш ва ғўзанинг шоналаш даврида 1,0 л/га, гуллаш даврида 2,0 л/га, ҳосил тугиш даврида 3,0 л/га меъёрларда қўллаш ПСУЕАИТИ марказий тажриба хўжалигида 1,0 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2024 йил 3 июлдаги 05/04-04-301-сонли маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг бўйи 65,4 см, ҳосил шохлар сони 11,7 дона, кўсаклар сони 9,8 донани ташкил этиб, 34,5 ц/га ҳосил етиштирилган ва қўшимча 5,4 ц/га ҳосил олиниб, минерал ўғитларга сарфланадиган 4745,2 минг сўм иқтисод қилинган ва гектарига 14898,4 минг сўм даромад олиниб, рентабеллик даражаси 111,8 % ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish