Қудратхўжаева Шахнозахон Шавкатилла қизининг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали буйрак касалликларида неврологик асоратларнинг клиник-параклиник хусусиятлари»,14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib3555.
Илмий раҳбар: Саидходжаева Саида Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шаанвар Шамурадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахророва Шахло Ботировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда клиник-неврологик хусусиятлар ва неврологик асоратларнинг ривожланишини прогноз қилувчи хавф омилларини аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллиги билан оғриган болаларда асаб тизимининг шикастланиш даражаси ва томирлар кальцификацияси ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги сабабли астеноневротик синдромли беморларда касаллик 3 йилгача, энцефалопатия синдромли болаларда - 5 йил ва периферик нейропатия синдромли болаларда - 3-5 йил ва 5 йилдан ортиқ давом этганлиги аниқланган;
 сурункали буйрак касаллиги билан оғриган болаларда уремик энцефалопатия ривожланиши сабабли аралашган ва аксонал  табиатли нервларнинг шикастланиши, субарахноидал бўшлиқ ва қоринча тизимининг кенгайиши, превенрикуляр лейкомаляция ва кичик субкортикал ишемия ўчоқлари, қадоқли тана ва мияча гипотрофияси кучли бош оғриғи симптомлари билан кечиши аниқланган;
илк бор гемодиализ амалиёти ўтказилган сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда буйрак нефронлари ва қулоқ бўшлиғи хужайраларида ўҳшаш жараён кечиши натижасида талваса синдроми, нейросенсор карлик хамда когнитив бузилишлар ривожланиши исботланган;
гемодиализ амалиёти ўтказилган сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда аксонал деградацияси яққол ифодаланганлиги сабабли диализ полинейропатияси ривожланиб, қўзғалувчанлик тарқалиш тезлиги ва М-амплитуданинг жавоби пасайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:            
Сурункали буйрак касаллиги бўлган бемор болаларда электрофизиологик ва нейровизуализацион текширувлар орқали клиник ва параклиник хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги билан оғриган болаларда асаб тизимининг шикастланиш даражаси ва томирлар кальцификацияси ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги сабабли астеноневротик синдромли беморларда касаллик 3 йилгача, энцефалопатия синдромли болаларда - 5 йил ва периферик нейропатия синдромли болаларда - 3-5 йил ва 5 йилдан ортиқ давом этиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 8-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган “Болаларда сурункали буйрак касаллигида полинейропатия синдромининг эрта ташхисини мақбуллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 20.01.2025 йилдаги 10-сон буйруқ ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси бўйича 06.02.2025 йилдаги 23-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 11 апрелдаги 00074-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги билан оғриган болаларда асаб тизимининг шикастланиши астеноневротик, энцефалопатия  ва периферик нейропатия синдромлари билан намоён бўлиши, CБК давомийлиги астеноневротик синдромли беморларда кўпинча  3 йилгача, энцефалопатия синдромли беморларда асосан 5 йилдан ортиқ, периферик нейропатия синдроми билан кечаётган беморлар орасида кўпгина ҳолларда "3-5 йил" ва "5 йилдан ортиқ" бўлиши мутахассислар томонидан сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда неврологик асоратларни эрта ташхислашда аниқ диагностик мезонлардан фойдаланишга ва неврологик нуқсонларни коррекциялаш, тиббий ва ижтимоий реабилитацияни амалга ошириш учун беморларни бошқаришнинг самарали алгоритм ва тактикани қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги билан оғриган болаларда асаб тизимининг шикастланиши астеноневротик, энцефалопатия  ва периферик нейропатия синдромлари билан намоён бўлиши, сурункали буйрак касаллиги давомийлиги астеноневротик синдромли беморларда кўпинча  3 йилгача, энцефалопатия синдромли беморларда асосан 5 йилдан ортиқ, периферик нейропатия синдроми билан кечаётган беморлар орасида кўпгина ҳолларда "3-5 йил" ва "5 йилдан ортиқ" бўлишини эътиборга олиш касалликни ташхислашда қўшимча текширувлардан (МРТ) воз кечиш ҳисобига бир текширувга сарфланадиган 290000 сўм, 140 нафар беморга 40600000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: сурункали буйрак касаллиги билан оғриган болаларда асаб тизимининг шикастланиши астеноневротик, энцефалопатия ва периферик нейропатия синдромлари билан намоён бўлиши, CБК давомийлиги астеноневротик синдромли беморларда кўпинча 3 йилгача, энцефалопатия синдромли беморларда асосан  5 йилдан ортиқ, периферик нейропатия синдроми билан кечаётган беморлар орасида кўпгина ҳолларда "3-5 йил" ва "5 йилдан ортиқ" бўлиши исботланиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 290000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги билан оғриган болаларда уремик энцефалопатия ривожланиши сабабли аралашган ва аксонал  табиатли нервларнинг шикастланиши, субарахноидал бўшлиқ ва қоринча тизимининг кенгайиши, превенрикуляр лейкомаляция ва кичик субкортикал ишемия ўчоқлари, қадоқли тана ва мияча гипотрофияси кучли бош оғриғи симптомлари билан кечиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 8-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган “Болаларда сурункали буйрак касаллигида полинейропатия синдромининг эрта ташхисини мақбуллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 20.01.2025 йилдаги 10-сон буйруқ ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси бўйича 06.02.2025 йилдаги 23-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 11 апрелдаги 00074-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБК билан оғриган болаларда аралашган ва аксонал  табиатли нервларнинг шикастланиши, субарахноидал бўшлиқ ва қоринча тизимининг кенгайиши, превенрикуляр лейкомаляция ва кичик субкортикал ишемия ўчоқлари, қадоқли тана ва мияча гипотрофияси уремик энцефалопатия ривожланиши сабабли, кучли бош оғриғи симптомлари билан кечиши аниқлангаиши невролог, педиатр ва болалар нефрологи мутахассислари томонидан СБК бўлган болаларда асаб тизимининг шикастланишини эрта ташхислашда ўзига хос электрофизиологик ва нейровизуляцион диагностик мезонлардан фойдаланишга ҳамда беморларни бошқаришнинг самарали тактикасини қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда CБКнинг дастлабки босқичларида электроэнцефалографияда беморлар ёшига мос даврий ўткир тўлқинлар ва юқори частота диапазонида ритм ассимиляцияси билан кечадиган фонлик биоэлектрик фаоллик ритмлари аниқланиши, кейинги босқичларда стимуляцияга реактивликнинг пасайиши, тета тўлқин фаоллигининг устунлиги билан ритмнинг секинлашиши, маҳаллий ва билатерал-синхрон табиатга эга бўлган эпифеноменлар, асимптоматик, симптоматик ва ногиронлаштирувчи нейропатия, аралашган  ва аксонал  табиатли нервларнинг шикастланиши, енгилдан оғир даражасигача бўлган субарахноидал бўшлиқ ва қоринча тизимининг кенгайиши, ПВЛ ва кичик субкортикал ишемия ўчоқлари, қадоқли тана ва мияча гипотрофияси аниқланиши орқали касалликни ташхислаш муддатини қисқартириш ҳамда самарали беморларни олиб бориш тактикасини бегилаш имконини яратган. Хулоса: болаларда CБКнинг дастлабки босқичларида электроэнцефалографияда беморлар ёшига мос даврий ўткир тўлқинлар ва юқори частота диапазонида ритм ассимиляцияси билан кечадиган фонлик биоэлектрик фаоллик ритмлари аниқланиши, кейинги босқичларда стимуляцияга реактивликнинг пасайиши, тета тўлқин фаоллигининг устунлиги билан ритмнинг секинлашиши, маҳаллий ва билатерал-синхрон табиатга эга бўлган эпифеноменлар, асимптоматик, симптоматик ва ногиронлаштирувчи нейропатия, аралашган ва аксонал  табиатли нервларнинг шикастланиши, енгилдан оғир даражасигача бўлган субарахноидал бўшлиқ ва қоринча тизимининг кенгайиши, ПВЛ ва кичик субкортикал ишемия ўчоқлари, қадоқли тана ва мияча  гипотрофияси аниқланиши орқали касалликни ташхислаш муддатини қисқартириш ҳамда самарали беморларни олиб бориш тактикасини бегилаш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 55000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор гемодиализ амалиёти ўтказилган сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда буйрак нефронлари ва қулоқ бўшлиғи хужайраларида ўҳшаш жараён кечиши натижасида талваса синдроми, нейросенсор карлик хамда когнитив бузилишлар ривожланиши исботланлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 8-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган “Болаларда сурункали буйрак касаллигида полинейропатия синдромининг эрта ташхисини мақбуллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 20.01.2025 йилдаги 10-сон буйруқ ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси бўйича 06.02.2025 йилдаги 23-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 11 апрелдаги 00074-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қон босимининг ошиши, мочевина миқдорининг ошиши  ва Д витамини миқдорининг пасайиши бош миянинг яққол намоён бўладиган шикастланишига олиб келиши, периферик нейропатиянинг I босқичи диагностикасида қон зардобида паратгормон сезувчанлигива ўзига хослигининг  сезиларли даражада ишончли ошиши,  периферик нейропатиянинг II босқичи диагностикасида креатинин, мочевина, калий, ЭЧТ, ферритин  ва паратгормон кўрсаткичларининг диагностик аҳамияти, қон босимининг ошиши, ўтказилган гемодиализ амалиёти, креатинин, мочевина, калий, калций ва паратгормон ҳамда нейросенсор карликнинг ривожланиши ўртасида ишончи корреляциянинг мавжудлиги невролог, педиатр ва болалар нефрологи мутахассислари томонидан СБК бўлган болаларда неврологик асоратларни эрта ташхислашда ўзига хос клиник ва лаборатор башоратловчи белгилардан фойдаланиш ҳамда беморларни бошқаришнинг самарали тактикасини қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: қон босимининг ошиши , мочевина миқдорининг ошиши  ва Д витамини миқдорининг пасайиши бош миянинг яққол намоён бўладиган шикастланишига олиб келиши, периферик нейропатиянинг I босқичи диагностикасида қон зардобида паратгормон сезувчанлиги  ва ўзига хослигининг сезиларли даражада ишончли ошиши,  периферик нейропатиянинг II босқичи диагностикасида креатинин , мочевина , калий, ЭЧТ, ферритин ва паратгормон кўрсаткичларининг диагностик аҳамияти, қон босимининг ошиши, ўтказилган гемодиализ амалиёти, креатинин, мочевина, калий, калций ва паратгормон ҳамда нейросенсор карликнинг ривожланиши ўртасида ишончи корреляциянинг мавжудлиги исботланиши орқали касалликни ташхислаш муддатини қисқартириш ҳамда СБК бўлган беморларни самарали бошқариш имконини яратган (БМТМ клиникасининг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ҳаражати ўртача 120000 сўмни ташкил этади, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш натижасида 140 нафар бемор ҳисобидан 151200000 сўм маблағ иқтисод қилинади). Хулоса: қон босимининг ошиши, мочевина миқдорининг ошиши ва Д витамини миқдорининг пасайиши бош миянинг яққол намоён бўладиган шикастланишига олиб келиши, периферик нейропатиянинг I босқичи диагностикасида қон зардобида паратгормон сезувчанлиги ва ўзига хослигининг сезиларли даражада ишончли ошиши,  периферик нейропатиянинг II босқичи диагностикасида креатинин, мочевина, калий, ЭЧТ, ферритин ва паратгормон кўрсаткичларининг диагностик аҳамияти, қон босимининг ошиши, ўтказилган гемодиализ амалиёти, креатинин, мочевина, калий, калций ва паратгормон ҳамда нейросенсор карликнинг ривожланиши ўртасида ишончи корреляциянинг мавжудлиги исботланиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 225000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: гемодиализ амалиёти ўтказилган сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда аксонал деградацияси яққол ифодаланганлиги сабабли диализ полинейропатияси ривожланиб, қўзғалувчанлик тарқалиш тезлиги ва М-амплитуданинг жавоби пасайиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 8-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган “Болаларда сурункали буйрак касаллигида полинейропатия синдромининг эрта ташхисини мақбуллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 20.01.2025 йилдаги 10-сон буйруқ ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси бўйича 06.02.2025 йилдаги 23-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 11 апрелдаги 00074-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гемодиализ амалиёти ўтказилган болаларда аксонал деградацияси яққол ифодаланганлиги сабабли диализ полинейропатияси ривожланиб, қузгалувчанлик тарқалиш тезлиги ва М-амплитуданинг жавоби пасайиши аниқланиши сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларни бошқаришнинг самарали тактикасини қўллаш имконини беради. Бундай беморларни бошқариш бўйича тавсия этилган алгоритм беморларда неврологик нуқсонларни коррекциялаган, тиббий ва ижтимоий реабилитация жиҳатидан ижобий натижалар берган. Иқтисодий самарадорлиги: CБКнинг авж олиши натижасида беморларнинг ҳаёт сифати ёмонлашиши, периферик нейропатия синдроми бўлган беморларда бошқа синдромларга нисбатан жисмоний ва ижтимоий фаолиятни  баҳоловчи субшкалалар кўрсаткичларининг пасайиши, гемодиализдаги болаларда ижтимоий фаолиятни баҳоловчи субшкала бўйича сезиларли даражада паст кўрсаткичлар аниқланиши беморларда касалликни эрта ташхислаш ва клиник кечишини башоратлаш самарадорлигини 72,8%га оширган. Бунинг негизида беморларнинг даволанишга қаратилган пуллик ҳаражатлари 1,2 бараварга камайган. Хулоса: CБКнинг авж олиши натижасида беморларнинг ҳаёт сифати ёмонлашиши, периферик нейропатия синдроми бўлган беморларда бошқа синдромларга нисбатан жисмоний ва ижтимоий фаолиятни  баҳоловчи субшкалалар кўрсаткичларининг пасайиши, гемодиализдаги болаларда ижтимоий фаолиятни баҳоловчи субшкала бўйича сезиларли даражада паст кўрсаткичлар аниқланиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 240000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 250000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish