Мадраҳимов Камолиддин Рўзимбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Иқтисодий соҳалардаги бошқарув тизимини инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4250.
Илмий раҳбари: Джурабаев Отабек Джурабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Халқаро Нордик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Норов Асрор Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодий соҳаларда инновацион технологияларни қўллаш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўчмас мулк бозорида ташкилий-иқтисодий муносабатларни тартибга солиш
ва иқтисодий шаффофликни таъминлашда бошқарув тизимидаги инновацион технологиялар асосида ноқонуний қурилиш обектларини аниқлаш ва уларни автоматик мониторинг қилиш механизмларини жорий этиш орқали маҳаллий бюджет тушумларини 12-15%га ошириш таклифи асосланган;
ер ва сув ресурсларидан барқарор фойдаланишни бошқаришда инновацион технологиялар ёрдамида ерларнинг мелиоратив ҳолати ва сув тақсимотини кузатиш аниқлигини ошириш, сув танқислиги ва шўрланиш ҳолатларини олдиндан башорат қилиш орқали қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш (ИЧСқх = 10-13%) ва йўқотишларни камайтириш (ЙКқх = 7-9%)нинг миқдорий чегаралари асосланган;
услубий ёндашувга кўра, “иқтисодий соҳалардаги бошқарув тизимида мониторинг” тушунчасининг иқтисодий мазмуни иқтисодий жараёнлар, ресурслар ҳаракати ва фаолият натижаларини тизимли равишда кузатиш, баҳолаш ва таҳлил қилиш орқали бошқарув қарорларини тезкор, асосли ва мақсадли қабул қилишни таъминлашга хизмат қилувчи, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва прогнозлаш асосида иқтисодий фаолиятнинг самарадорлигини оширишга қаратилган доимий ва интерактив ахборот-талқин жараёни нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда инновацион технологиялар асосида иқтисодий соҳалардаги бошқарув тизимини такомиллаштиришга таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида табиий ресурслардан самарали фойдаланиш даражасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодий соҳаларда инновацион технологияларни қўллаш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар асосида:
кўчмас мулк бозорида ташкилий-иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва иқтисодий шаффофликни таъминлашда бошқарув тизимидаги инновацион технологиялар асосида ноқонуний қурилиш обектларини аниқлаш ва уларни автоматик мониторинг қилиш механизмларини жорий этиш орқали маҳаллий бюджет тушумларини 12-15%га ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил
20-майдаги “Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 274-сон қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 20-мартдаги
12/20-03-24-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик жорий этилиши иқтисодий соҳаларда шакллантирилаётган маълумотларни аниқлик даражаси 85-90 фоизгача ошиб, бу ўз йўлида маълумотларни йиғиш учун кетган сарф харажат ва вақтни камайтирган;
ер ва сув ресурсларидан барқарор фойдаланишни бошқаришда инновацион технологиялар ёрдамида ерларнинг мелиоратив ҳолати ва сув тақсимотини кузатиш аниқлигини ошириш, сув танқислиги ва шўрланиш ҳолатларини олдиндан башорат қилиш орқали қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш (ИЧСқх = 10-13%) ва йўқотишларни камайтириш (ЙКқх = 7-9%)нинг миқдорий чегараларидвн фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 17-декабрдаги 794-сон қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 20-мартдаги 12/20-03-24-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йил январ-октябр ойларида 8 та вилоятда
56 521 гектар майдоннинг фойдаланилмаётгани аниқланган ҳамда худди шу даврда 86 107 гектар захира ерларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 27 266 та ҳолат қайд этилган;
услубий ёндашувга кўра “иқтисодий соҳалардаги бошқарув тизимида мониторинг” тушунчасининг иқтисодий мазмунини иқтисодий жараёнлар, ресурслар ҳаракати ва фаолият натижаларини тизимли равишда кузатиш, баҳолаш ва таҳлил қилиш орқали бошқарув қарорларини тезкор, асосли ва мақсадли қабул қилишни таъминлашга хизмат қилувчи, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва прогнозлаш асосида иқтисодий фаолиятнинг самарадорлигини оширишга қаратилган доимий ва интерактив ахборот-талқин жараёни нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Ижро менежменти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 26-июндаги 211-сон буйруғига асосан). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш
ва прогнозлаш асосида иқтисодий фаолиятнинг самарадорлигини оширишга қаратилган доимий ва интерактив ахборот-талқин жараёни нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “иқтисодий соҳалардаги бошқарув тизимида мониторинг” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда инновацион технологиялар асосида иқтисодий соҳалардаги бошқарув тизимини такомиллаштиришга таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида табиий ресурслардан самарали фойдаланиш даражасининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-майдаги “Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 274-сон қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил
ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 20-мартдаги 12/20-03-24-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик жорий этилиши истиқболда инновацион технологиялар асосида иқтисодий соҳалардаги бошқарув тизимини такомиллаштириш асосида табиий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлашда асосий кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имконини яратган.