Кушаков Файзулла Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув жараёнида илмий-техник тараққиётнинг ижтимоий-фалсафий омиллари” 09.00.04 – “Ижтимоий фалсафа”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fal690.
Илмий раҳбар: Раматов Жуманиёз Султанович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Туйчиев Бердиқул Туракулович, фалсафа фанлари доктори, профессор, Телебаев Газиз Турисбекович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Глобаллашув жараёнларидаги илмий-техник тараққиётнинг инсон ва жамият ҳаётига салбий ва ижобий оқибатларини тахлил қилиб, ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий-техник тараққиёт, жамият ҳаёти, инсон онги интеграсиялашувининг ижтимоий-маданий қадриятларга алоқадор, инсон ўзлигини англашига мойил воситаларини ссиентизм ва антиссиентизм тамоийларига асосланишининг умумфалсафий ва методологик аҳамияти очиб берилган;
замонавий илм-фан консепсиялари ва илмий-техник тараққиётнинг жамият ва давлат институционал ўзгаришларига таъсирининг тизимлилик, изчиллик, мантиқийлик, конструктив ва деструктив жиҳатлари илмий асосланган;
илмий-техник тараққиётнинг глобаллашуви жамият ва инсон фаолиятининг трансформасиялашувига таъсирининг дифференциал ва интеграцион оқибатлари ҳамда илмий-техникавий инқилоб босқичлари прогрессивлигига алоқадор, индивидуал ва махсус белгилари орқали намоён бўлиши диалектик методларга боғлиқлиги далилланган;
глобаллашув жараёнидаги илмий-техник тараққиётнинг ижтимоий (позитив ва негатив) оқибатлари эвристик фалсафанинг алоҳидалик, хусусийлик, умумийлик категорияларини ўзгаришлар билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, уларнинг ижтимоий оқибатларини техника фалсафаси контекстида тадқиқ этиш зарурати илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда илмий-техник тараққиётнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
анъанавий ва техноген сивилизасиянинг мутаносиблиги сивилизасия келажагининг бош омили эканлиги Ўзбекистон маданиятига ривожига таъсири борасидаги хулосаларидан “Фалсафа” ва “Темир йўл транспортида фуқаро муҳофазаси” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 89-03-914-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаcида, техноген сивилизасия ва инсон онгининг трансформасиялашуви тушунчаларига доир умумфалсафий ва методолигик тавсиялар ўқув қўлланманинг назарий методологик асослар билан бойитишга хизмат қилган;
илмий-техник тараққиётларнинг таснифи қиёсий таҳлил этилган ва техноген сивилизасиянинг ижтимоий онг трансформасиясининг таъсири дедуктик-номологик тушунтириш натижаларига оид ғоялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 20170930369 рақамли “Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 5 мартдаги 02/022-238-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар учун тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи турли ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши замонавий ёндашувлар ва технологиялар яратишга хизмат қилган;
техноген сивилизасия кашфиёт ва ихтиролари инсон тафаккурининг чексиз имкониятининг маҳсули эканлиги ва улардан жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланишнинг барқарорлик ҳаракатларини амалга ошириш бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг дастурлари ва “Йўл харитаси” ва уни ривожлантириш бўйича йўриқномаларида акс этган. (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 20 февралдаги 01/749-20-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида, темир йўл тизимида кўплаб ёш мутахассисларни инновасион технологиялардан фойдаланишга жалб қилиш фаоллигини оширишга хизмат қилган;
технологияларнинг табиат экологиясига таъсири ва экологик тангликдан чиқишда техника имкониятларидан фойдаланишнинг зарурати каби масалаларга доир фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокампаниясининг “Мунаввар соатлар” ва “Болалар даврасида” туркум кўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг 2020 йил 9 мартдаги 04/107-сон маълумотномаси). Натижада ёшлардаги техника ва технологиялардан фойдаланишга доир илмий-оммабоп кўрсатувлар мазмуни бойитишга эришилган.