Сафаров Мақсудали Камол ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абу Бакр ар-Розий илмий меросининг фалсафий таҳлили (“Тибб ур-руҳоний” ва “Сийрат ул-фалсафа” асарлари мисолида), 09.00.03 –Фалсафа тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PHD/ Fal1099
Илмий раҳбар: Мухтаров Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019. F.01.05.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жаъфар Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, доцент;  Хўжаев Мўминжон Исохонович фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абу Бакр ар-Розийнинг фалсафий-ахлоқий қарашларини «Тибб ур-руҳоний» (“Руҳий табобат”) ва “Сийрат ул-фалсафа” («Фалсафий турмуш тарзи») асарлари орқали очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абу Бакр ар-Розий ахлоқий-фалсафий қарашлари шаклланишига таъсир кўрсатган монийлик, маздакийлик ва муътазилий таълимотларнинг мазмуни илк бор эволюцион-методологик асосда очиб берилиб, уларнинг диний-фалсафий тафаккур ва ижтимоий бошқарувдаги эпистемологик изчилиги илмий жиҳатдан исботланган;
 Абу Бакр ар-Розийнинг “Тибб ур-Руҳоний” асаридаги ахлоқий ғоялар илк бор замонавий этик тафаккур билан қиёсий таҳлил асосда ўрганилиб, уларнинг актуал методологик аҳамияти аниқланган;
Абу Бакр ар-Розийнинг  “Тибб ур-Руҳоний” асардаги ахлоқий категорияларнинг  Янги Ўзбекистон ёшлари тарбияси, глобаллашув шароитидаги ахлоқий компетенсиялар ва маънавий-маърифий ривожланиш учун зарур бўлган меъёрлар тизими илмий асосда далилланган. 
Абу Бакр ар-Розийнинг «Сийрат ул-фалсафа асари орқали чинакам фалсафий ҳаётнинг қандай бўлиши керак эканлиги, кийиниш одоблари, мол-мулк тўплашга, овқат ва ичимликка, ҳамжиҳатлик ва маърифатга ундовчи камолот мезонлари тизими ёшлар хулқ-атвори, интеллектуал, ахлоқий, профессионал, креатив фикрлаш, маънавий-маърифий ривожланиши билан боғлиқ аксеологик, фалсафий ёндашувлар жамиятда қабул қилинган нормалар ва меъёрлар  асосида очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Бакр ар-Розий ахлоқий-фалсафий қарашлари шаклланишига таъсир кўрсатган монийлик, маздакийлик ва муътазилий таълимотларнинг мазмуни илк бор эволюцион-методологик асосда очиб берилиб, уларнинг диний-фалсафий тафаккур ва ижтимоий бошқарувдаги эпистемологик изчилиги илмий жиҳатдан исботланган. Натижада, мазкур диссертацияда илгари сурилган Шарқ ва Ғарб диний-фалсафий тафаккурида ахлоқ ва ақл уйғунлиги борасидаги ғояларни тарғиб этишда Абу Бакр ар-Розийнинг “Руҳий табобат” таʼлимоти борасидаги таҳлиллардан, таклифлар, амалий тавсия ва илмий хулосалардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот  маркази томонидан йиллик режага мувофиқ ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғаразли ниятлари ва муқаддас ислом динининг асл мазмун-моҳияти” мавзуларидаги давра суҳбатлари ҳамда тарғибот тадбирларини ташкил этишда фойдаланилиб, кўзланган самарани берди. Бугунги глобал маънавий таҳдидлар авж олган замонда ар-Розий дунёқарашининг мазкур жиҳати янада муҳим аҳамият касб этиши, назарий ва амалий жиҳатлари очиб берилганлиги диққатга сазовор (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025 йил 18-мартдаги 01-07/42-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур диссертацияда илгари сурилган Шарқ ва Ғарб диний-фалсафий тафаккурида ахлоқ ва ақл уйғунлиги борасидаги ғояларни тарғиб этишда  муҳм манба бўлиб хизмат қилган.
Абу Бакр ар-Розийнинг “Тибб ур-Руҳоний” асаридаги ахлоқий ғоялар илк бор замонавий этик тафаккур билан қиёсий таҳлил асосда ўрганилиб, уларнинг актуал методологик аҳамияти аниқланган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари, аҳоли ўртасида радикализм иллатини олдини олиш” 26-банди “Жамиятда радикаллашув кучайишини олдини олиш, ёшлар онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга қаратилган турли хил ҳаракатларга қарши курашиш борасидаги устувор вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш” ҳамда  мазкур йўналишнинг 28-банди “Аҳоли, айниқса ёшлар орасида радикал кайфиятларни уйғотишга, ахлоқсизликни ёйишга қаратилган бузғунчи ғояларга қарши самарали тарғибот ишларини ташкил этиш” мавзуиларидаги тарғибот ишларини ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда маънавият, ёшлар маънавиятини юксалтиришдас ахлоқнинг ўрни,радикализм ва экстремизмга қарши кураш йўналишидаги фаолиятини ташкил этишда ҳамда республикадаги маънавий-маърифий соҳа тарғиботчилари учун услубий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган. Глобаллашув шароитида ёшлар маънавий-маърифий қарашларини юксалтириш, динлар ва маданиятларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда диний-маърифат ва илм-фаннинг самарадорлигини  оширишга хизмат қилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025 йил 18-мартдаги 10/137-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия хулосалар мамлакатимизда маънавият, ёшлар маънавиятини юксалтиришда ахлоқнинг ўрни, радикалзм ва экстремизмга қарши кураш йўналишидаги фаолиятини ташкил этишда ҳамда республикадаги маънавий-марифий соҳа тарғиботчилари учун услубий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган.
Абу Бакр ар-Розийнинг “Тибб ур-Руҳоний” асардаги ахлоқий категорияларнинг  Янги Ўзбекистон ёшлари тарбияси, глобаллашув шароитидаги ахлоқий компетенсиялар ва маънавий-маърифий ривожланиш учун зарур бўлган меъёрлар тизими илмий асосда далилланган. Бугунги кунда жаҳонда глобаллашув тенденсияси кескин тус олиб, халқларнинг миллий ментал хусусиятлари ва унинг локал сивилизацияларига нисбатан таҳдидлар  ошиб бораётган бир даврда жамият маънавий ҳаётида керак бўладиган ахлоқий категориялар  назарий таҳлил қилиниб очиб берилган.Жамиятда инсонлар ҳаётида учрайдиган  ахлоқий категориялар   қанчалик муҳим эканлиги уларни бартараф қилиш ва юксалтириш борасидаги фикрлар долзарблигини йўқотмаган. Ахлоқ борасидаги фикрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган “Ўрта аср  Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси номли энциклопедияси”ни тайёрлашда ҳамда марказ томонидан амалга оширилган давра суҳбатларини ўтказишда, тарғибот тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025 йил 13 февралдаги 02/63 сонли маълумотномаси). Натижада, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази томондан нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси номли энциклопедиядаси” ни тайёрлашда ҳамда марказ томонидан амалга ошириган давра суҳбатларини ўтказишда, тарғибот тадбирларини ташкил этишда хизмат қилган.
Абу Бакр ар-Розийнинг «Сийрат ул-фалсафа асари орқали чинакам фалсафий ҳаётнинг қандай бўлиши керак эканлиги, кийиниш одоблари, мол-мулк тўплашга, овқат ва ичимликка, ҳамжиҳатлик ва маърифатга ундовчи камолот мезонлари тизими ёшлар хулқ-атвори, интеллектуал, ахлоқий, профессионал, креатив фикрлаш, маънавий-маърифий ривожланиши билан боғлиқ аксеологик, фалсафий ёндашувлар жамиятда қабул қилинган нормалар ва меъёрлар  асосида очиб берилган. Ар-Розий фалсафий дунёқараши, уларнинг қалб  ва онг  борасидаги қарашларига доир илмий-тарихий билимларини оширишга хизмат қилган. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 18-февралдаги 01-33-81-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурлган таклиф ва тавсиялар “ Ўзбекистон тарихи” телеканлида айрим кўрсатувларнинг ссенарийсини шакллантиришда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish