Хусанова Нигора Қавул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсониятга қарши қаратилган таҳдидлар ва уни олдини олишнинг ижтимоий асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.3.PhD/Fal817.
Илмий раҳбар: Тўраев Шавкат Нишонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: 
Нарзулла Жўраев Қосимович, сиёсий фанлари доктори, профессор; 
Бекдавлат Алиев Бегалиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Инсониятга қарши қаратилган таҳдидларни олдини олишнинг ижтимоий-фалсафий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
“Таҳдид” тушунчасининг этимологик илдизлари, типологик тавсифи, ижтимоий-гуруҳий тақсимоти, қамрови (мега, макро ва микро даражада), гуруҳлари (иқтисодий; ижтимоий (жамият); сиёсий; биологик; демографик; ҳарбий; ядровий; экологик табиий – иқлимий (катаклизм); ахборот, ғоявий, мафкуравий, маънавий, виртуал таҳдидлар), ҳаракатланиш вектори, келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари, ижтимоий-фалсафий моҳияти ва бу омиллар ўртасидаги диалектик боғлиқлик тизимли тарихий-фалсафий манбалар асосида ҳамда сўровномалар ёрдамида замонавий таҳдидларнинг социодинамикаси илмий асосланган;
Фалсафада “Авлод назария”сининг келиб чиқиш тарихи, даврийлиги, хусусиятлари тўлиқ босқичма-босқич илмий ўрганиш орқали Ўзбекистонда ёш авлодни ўзбек миллий руҳиятини шакллантириш мақсадида болалар ўйинчоқлари ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий, психологик ҳамда онг хавфсизлигини таъминлашда субмаданиятлар тарғиботини олдини олиш чоралари сифатида манипулятив хусусиятига кўра узатиладиган “субминимал сигналлар”ни аниқлаш зарурати ижтимоий-фалсафий таҳлиллар асосида далилланган;
Жамият аъзоларини ягона бош мафкура асосида ижтимоий сафарбар этишнинг илмий-назарий асослари ва мета оламда “Замонавий таҳдидлар” (жамиятдан бегоналашув, виртуаллашув, мен консепсияси, ватансизлик, оламон маданияти, шахсий идентификацияси, гендер-нонконформлик – ЛГБТҚ+) ни бартараф этиш билан боғлиқ истиқболли режалар ҳамда уларни амалга ошириш механизмилари (миллий контент, виртуал сафарбарлик, дофомин назорати) ишлаб чиқилган;
Таҳдидбардош жамият барпо этишда, Ижтимоий-фалсафий тадқиқотлар асосида “Ақл марказлари” ва “илмий тадқиқот институтлари”нинг замонавий фалсафий контентларини ишлаб чиқиш ҳамда давлат сиёсатида ижтимоий-ахлоқий меъёрларга устувор аҳамият берилиши бўйича стратегияларни такомиллаштириш халқаро давлатлар (АҚШ, Хитой, Япония, Туркия, Қозоғистон) тажрибаларига кўра “миллат генезиси”ни сақлаб қолиш масаласи илмий-назарий асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инсониятга қаратилган таҳдидлар ва уни олдини олишнинг ижтимоий асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларини амалиётда жорий қилинганлиги:
Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Янги Ўзбекистон ғоясини рўёбга чиқаришда давлат ва жамоат ташкилотлари ва минтақанинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар” 27-банди “Мафкуравий ишларни ташкил этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш” ҳамда Марказнинг ПЗ-20170930369 шрифтли “Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилди. Хусусан: Фалсафада “Авлод назария”сининг келиб чиқиш тарихи, даврийлиги, хусусиятлари тўлиқ босқичма-босқич илмий ўрганиш орқали  Ўзбекистонда ёш авлодни ўзбек миллий руҳиятини шакллантириш мақсадида болалар ўйинчоқлари ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий, психологик ҳамда онг хавфсизлигини таъминлашда субмаданиятлар тарғиботини олдини олиш чоралари сифатида манипулятив хусусиятига кўра узатиладиган “субминимал сигналлар”ни аниқлаш зарурати аҳамияти ижтимоий-фалсафий таҳлил материалларидан тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази 2025-йил 16-июндаги 03-733-сонли далолатномаси); Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар муайян миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, ижтимоий-сиёсий тузум ҳамда конституцион тизимни заифлаштириш ва бузишга йўналтирилган, фуқаро ва жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи ғоявий-мафкуравий тажовузлардан ҳимояланиш бўйича тарғиботчилар учун услубий қўлланма ва методик тарғибот воситаларини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилган;
Ўзбекистинда ижтимоий барқарорликни таъминлашда ҳамда таҳдидбардош жамият барпо этишда жамият аъзоларини ягона бош мафкура асосида ижтимоий сафарбар этишнинг илмий-назарий асослари ва мета оламда “Замонавий таҳдидлар” (жамиятдан бегоналашув, виртуаллашув, мен консепсияси, ватансизлик, оламон маданияти, ижтимоий идентификацияси, гендер-нонконформлик, ЛГБТҚ+) ни бартараф этиш билан боғлиқ истиқболли режалар ҳамда уларни амалга ошириш механизмилари (миллий контент, виртуал сафарбарлик, дофомин назорати) ишлаб чиқилган;  (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 11-июлдаги 2-13-21-3654-сонли маълумотномаси); Натижада, диссертация ишидаги илмий янгилик ва хулосалардан ёшлар ўртасида ижтимоий тармоқларнинг улар ҳаётига салбий таъсири мавзусида ўтказилган тарғибот тадбирларида фойданилди.
Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг ВИ банди “Маънавий-маърифий соҳасидаги устувор йўналишлар” ини амалиётга жориий этишда ҳозирги вақтда дунёда “Таҳдид” тушунчасининг этимологик илдизлари, типологик тавсифи, структуравий-компонент хусусиятлари, таҳдид консепсияларининг қиёсий таҳлили, ижтимоий-гуруҳий тақсимоти, мега, макро ва микро даражадаги қамрови, гуруҳлари (иқтисодий; ижтимоий (жамият); сиёсий; биологик; демографик; ҳарбий; ядровий; экологик табиий – иқлимий (катаклизм); ахборот, ғоявий, мафкуравий, маънавий, виртуал таҳдидлар), ҳаракатланиш вектори, келиб чиқиш сабаблари (генезиси), деструктив зарарлари (сезиларли, сезиларсиз, якуний зарар) оқибатлари, ижтимоий-фалсафий моҳияти ва бу омиллар ўртасидаги диалектик боғлиқлик тизимли тарихий-фалсафий манбалар асосида ҳамда сўровномалар ёрдамида замонавий таҳдидларнинг социодинамикаси (ижтимоий ҳаракатланиш ва ўзгарувчанлик қонуниятлари) эмпирик ва назарий жиҳатдан илмий асосланган маълумотларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг 2024-йил 04-ноябрдаги 02/02-64-сон далолатномаси). Натижада, диссертация ишида келтирилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партия ходимларининг ижтимоий, сиёсий ҳамда ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув услубий мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилди.
Ўзбекистонда таҳдидбардош жамият барпо этиш йўлида юзага келаётган янгидан янги таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этишда таҳдид тушунчасининг келиб чиқиши, мазмун моҳияти, обекти, турлари, йўналиши, қамрови пайдо бўлиш омили, сабабига кўра, таъсир этиш характери, манбаси, етказадиган зарари, жамиятнинг ижтимоий таҳдидлар барқарорлигини издан чиқаришга йўналтирилган таҳдидларни пайдо бўлиши ортидан инсон онги ва қалбига етказадиган зарарларни бартараф этиш юзасидан маълумотлар таҳлили ёрдамида таҳдидларни олдиндан башорат қилиш ва олдини олиш бўйича тизимли ёндашув технологиялар орқали ижтимоий хавфсизликни мустаҳкамлаш чоралари таҳдидбардош жамият барпо этишда таълим тизимида ижтимоий-фалсафий фанларни қисқаришини олдини олиш ҳамда ҳаётийлигини қайтариш бўйича таклиф ва тавсияларга доир илмий янгиликлардан фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасининг 2024-йил 12-ноябрдаги № 04-36-1280-сон далолатномаси). Натижада, Илмий иш хулосалари, таклиф ва тавсияларидан ЎзМТРК дастур ссенарйларида фойдаланилиши “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим тараққиёт” “Хулоса ўзингиздан”, “Миллат ва маънавият” ва бошқа дастурлари илмий савиясини ошиши ва маънавий-маърифий тадбирларида методик тарғибот сифатида фойданилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish