Ахмедов Қахрамон Абдулхамид ўғлининг
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий ходимлар касбий компетенсиялари ривожланишининг эволюцияси» 22.00.02 ‒ Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/S61
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.29.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмурадов Мансур Бобомурадович, социология фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори, профессор, Азамат Мухторов, социология фанлари доктори, профессор Каримов Бобир Шарапович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий ходимлар касбий компетенсиялари эволюциясини социологик тадқиқ этиш орқали мазкур тизимни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижтимоий ишни касбийлаштиришда ижтимоий ходим касбий компетенсиясининг қонуниятларини мижоз билан инклюзив мулоқот қилиш, реабилитацияда иштирок этиш, ижтимоий кузатиб бориш, экстремал шароитларга мослашиш факторлари билан кенгайтириш орқали касбий тайёргарликдан касбий маҳоратга эволюцион ўтиш йўллари асослантирилган;
ижтимоий ходимларни тайёрловчи (АҚШ, Германия ва Канада)нинг “Дистанcе анд дуал эдуcатион” масофавий ва дуал таълимини мамлакатимизда жорий этиш ижтимоий давлат тамойиллари асосида менторлик фаолиятини инклюзив касбий компетенсиялар ривожланишида асосий омил эканлиги далилланган;
ижтимоий ходимнинг социал портретини шакллантиришда ижтимоий иш этикасини миллий-ахлоқий қадриятлар билан уйғунлаштирилиши негизида доминант касбий компетенсияларни (“флехибле скиллис” эгилувчан кўникма ва “Софт скиллис” юмшоқ кўникма, сунъий интеллект, универсаллик, самарали мулоқот, ишончга кириш, тўғри ташхис қўйиш) интенсив ривожлантириш имкониятлари социологик асослантирилган;
“маҳалла еттилиги”даги ижтимоий ходимнинг касбий компетенсияси таркибий қисмларини аниқлаш имконини берувчи ташкилий, ижтимоий ва услубий инструментарийларидан иборат баҳолаш мезонини қўллашнинг афзаллиги исботланган;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган шахсларни манзилли қўллаш уларни тиббий, психологик, моддий, ҳуқуқий, реабилитация ва абилитация қилиш бўйича эҳтиёжлари мамлакатимиз маҳаллаларида амалга оширилаётган “очиқ бюджет” негизида қондириш тартиботини жорий этишнинг афзаллиги ва шаффофлиги эмпирик исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ижтимоий ходимлар касбий компетенсиялари ривожланиши бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий социологик таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
ижтимоий ишни касбийлаштиришда ижтимоий ходим касбий компетенсиясининг қонуниятларини мижоз билан инклюзив мулоқот қилиш, реабилитацияда иштирок этиш, ижтимоий кузатиб бориш, экстремал шароитларга мослашиш факторлари билан кенгайтириш орқали касбий тайёргарликдан касбий маҳоратга эволюцион ўтиш йўллари асослантирилганлигига оид маълумотидан Ижтимоий иш соҳасида мутахассислар тайёрловчи олий таълим ташкилотларида 60920100-Ижтимоий иш (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари) бакалавриат таълим йўналишидаги “Ижтимоий иш назарияси”, “Ижтимоий ишга кириш”, “Ижтимоий ишнинг этик принциплари ва қадриятлари” ва “Ижтимоий иш тарихи” фанларининг 2024-2025 ўқув йилидаги намунавий фан дастурлари ҳамда ўқув режаларида касбий компетенсияларни оширишга қаратилган амалиёт дарсларида фойдаланилган ҳамда ажратилган соатларини 35%га оширишга эришилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-май 4/17-4/3-1398-сонли маълумотномаси). Натижада юқорида келтирилган фанларга доир дарслик, ўқув қўлланма ва услубий қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш бўйича таянч ташкилот бўлмиш Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчиларига нашр режасини тегишли тартибда шакллантиришга хизмат қилган;
ижтимоий ходимларни тайёрловчи (АҚШ, Германия ва Канада)нинг “Дистанcе анд дуал эдуcатион” масофавий ва дуал таълимини мамлакатимизда жорий этиш ижтимоий давлат тамойиллари асосида менторлик фаолиятини инклюзив касбий компетенсиялар ривожланишида асосий омил эканлиги далилланганлиги;
ижтимоий ходимнинг социал портретини шакллантиришда ижтимоий иш этикасини миллий-ахлоқий қадриятлар билан уйғунлаштирилиши негизида доминант касбий компетенсияларни (“флехибле скиллис” эгилувчан кўникма, “софт сикиллс” юмшоқ кўникма,сунъий интеллект, универсаллик, самарали мулоқот, ишончга кириш, тўғри ташхис қўйиш) интенсив ривожлантириш имкониятлари социологик асослантирилганлигига оид маълумотидан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2021-йил август-сентябр ойида “Фуқароларни ижтимоий ҳимояси: ҳолат, кутилмалар ва истиқболлар” мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотларда эксперимент тариқасида махсус модификациялаштирилган социологик сўровноманинг “А” блокида 5 та, “В” блокида 9 та, “С” блокида 6 та саволларни тузишда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2024-йил 20-май 01-16/113-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ишчиларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш, касбий ривожланиш ҳолати ҳамда ижтимоий ходимларнинг истиқболдаги режаларини реал воқелик билан уйғунлигини ёки улар ўртасидаги фарқни аниқлаш имконини берган;
ижтимоий ходимнинг социал портретини шакллантиришда ижтимоий иш этикасини миллий-ахлоқий қадриятлар билан уйғунлаштирилиши негизида доминант касбий компетенсияларни (“флехибле скиллис” эгилувчан кўникма, “софт сикиллс” юмшоқ кўникма, сунъий интеллект, универсаллик, самарали мулоқот, ишончга кириш, тўғри ташхис қўйиш) интенсив ривожлантириш имкониятлари социологик асослантирилганлигига оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва гендер тадқиқотлар институтининг 2024-йилга мўлжалланган иш режасининг ВИ йўналиши 39-банди (“Маҳалла еттилиги”даги хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходимларнинг малакасини интенсив ошириб бориш”)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва гендер тадқиқотлар институтининг 2024-йил 30-ноябр 01-09/2431-сонли маълумотномаси. Бу мамлакатимизда маҳалла ва оила институтлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу институтнинг фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишда ўрнини оширишда Институт Ўзбекистон маҳаллари уюшмаси билан ҳамкорлик қилиш ҳамда меморандум тузишга ҳамда ижтимоий давлат тамойилларидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг турмуш сифатини ошириш соҳасидаги услубий тавсиялар ва тарқатма материаллари тайёрлашда ўз самарадорлигини кўрсатган;
“маҳалла еттилиги”даги ижтимоий ходимнинг касбий компетенсияси таркибий қисмларини аниқлаш имконини берувчи ташкилий, ижтимоий ва услубий инструментарийларидан иборат баҳолаш мезонини қўллашнинг афзаллиги исботланганлиги;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган шахсларни манзилли қўллаш уларни тиббий, психологик, моддий, ҳуқуқий, реабилитация ва абилитация қилиш бўйича эҳтиёжлари мамлакатимиз маҳаллаларида амалга оширилаётган “очиқ бюджет” негизида қондириш тартиботини жорий этишнинг афзаллиги ва шаффофлиги эмпирик исботланганлигига оид маълумотидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг илмий ва инновацион асосларини, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аҳоли билан ишлаш жараёнларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллари уюшмасининг 2024-йил “7” декабр 02-02-01/1201 – сон маълумотномаси). Бу социологик тадқиқот натижалари ижтимоий иш назарияси ва амалиётга жорий этилиши тажриба-синов ишларининг самарали ўтказилганидан далолат беради.