Зайниддинова Зебинисо Акмаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув омборлари тубини чўкмалардан тозалаш жараёнини назорат ва бошқарув тизимининг кўпфунксионал ўзгартиргичлари”, 05.03.01 – Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (тармоқ бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2875.
Илмий раҳбар: Шипулин Юрий Геннадевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Гулямов Шухрат Манапович, техника фанлари доктори, профессор; Плахтиев Анатолий Михайлович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сув омборлари тубини чўкмалардан тозалаш жараёнини назорат ва бошқарув тизимининг кўпфунксионал ўзгартиргичларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадқиқ қилинаётган тизимнинг хатти-ҳаракатини имитация қилиш ва тезкор прогнозлаш, шунингдек, унинг сезувчанлиги ва барқарорлигини баҳолаш имконини берувчи морфологик ахборот модели ишлаб чиқилган;
суюқ муҳитнинг ҳарорати, сатҳи, босими, айланиш тезлиги ҳамда лойқалик даражасини бир вақтда ўлчашга имкон берувчи сув омборларида чўкмаларни тозалаш жараёнларини мониторинг қилиш, бошқариш ва назорат қилиш учун мўлжалланган оптоелектрон тизимга интеграцияланган кўп функсияли дастлабки ўлчов ўзгартиргичлари ишлаб чиқилган;
сув омборларида чўкмаларни тозалаш жараёнларини автоматик назорат қилиш ва бошқаришга мўлжалланган ўлчов воситалари учун замонавий компонентлар ва ўлчаш услубларидан фойдаланган ҳолда уларнинг асбобий, алгоритмик ва дастурий таъминотини қуриш методикаси ишлаб чиқилган;
бир вақтнинг ўзида суюқ муҳитининг ҳарорати, сатҳи, лойқалик даражаси ва чўкма концентрациясини, шунингдек, тезлик ва сув ости босимини ўлчаш имкониятига эга назорат ва бошқарув тизимларининг интеллектуал ўзгартиргичлари асосида микропроцессорли қурилмага эга бўлган оптоелектрон ўлчов асбоби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омборлари тубини чўкмалардан тозалаш жараёнини назорат ва бошқарув тизимининг кўпфунксионал ўзгартиргичларни ишлаб чиқиш натижасида:
“Сув омборлари тубидаги чўкмаларни тозалаш қурилмаси” экспериментал қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” Давлат муассасаси томонидан фойдали моделга патент олинган (№ ФАП 02146 08.11.2022). Натижада, датчиклар, ўлчов ўзгартиргичлари ва процессорларнинг алоҳида функсионал блокларини ажратиш ҳамда уларнинг иерархиясини белгилаш имконини берган;
кўп функсияли ўзгартиргич модули сув омборлари тубидаги чўкмаларни тозалаш учун ҳар хил турдаги ва мақсадли ўлчаш ўзгартиргичлари ёрдамида реал вақт режимида ма'лумот алмашиш учун ишлаб чиқилган қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” Давлат муассасаси томонидан фойдали моделга патент олинган (№ ФАП 2491 07.05.2024). Натижада, ўлчашларнинг аниқлиги ва тезлигини сезиларли даражада оширувч аппарат-техник ва дастурий воситаларнинг тўлиқ интеграцияси таъминланган;
сув омборлари тубидаги чўкмаларни тозалаш жараёнларини назорат қилиш ва бошқариш тизими учун кўп функсияли қурилма “Оқсув” ирригасия тармоқлари бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 14 майдаги 03/28-1712-сон маълумотномаси). Натижада ўлчовларнинг аниқлиги ошиши, моддий ва энергия ресурсларининг қисқариши, сув ресурслари сифати яхшиланиши таъминланган.