Хусанова Джамиля Курамбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қувурларда икки фазали оқимнинг ташувчанлик қобилиятини ҳисоблаш услубини такомиллаштириш», 05.09.07 – «Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4535.
Илмий раҳбар: Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/27.02.2020.Т.73.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Азизбек Абдулазизович Баходиров – техника фанлари доктори, профессор; Шерали Шарипович Жўраев – техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қувурларда икки фазали оқимнинг физик хусусиятларини ва ҳаракат режимини инобатга олиб ташувчанлик қобилиятини ҳисоблаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
 қувурларда икки фазали оқимнинг математик модели, икки фазали оқимнинг физик хусусиятлари ва ҳаракат режимини инобатга олиб такомиллаштирилган;
 ўзи оқар қувурлардаги гидравлик қаршиликлар баҳоланган ҳамда полиетилен қувурларда гидравлик ишқаланиш коеффициентини қувур ғадир - будурлиги ва Рейнолдс мезонига боғлиқ равишда ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
 сув оқова тармоқларида балчиқланиш тезлиги (критик тезлиги), оқова сувларни ўзи оқар қувурларда ҳаракатланиш шартлари оқова сувлар таркибидаги муаллақ моддаларнинг таркибий қисми, консентрациясини миқдорини инобатга олиб гидравлик ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган; 
 ўзи оқар тармоқларнинг тўлиқ даражасига боғлиқ равишда асбест, пўлат ва полиетилен қувурларда оқова сувлар оқимининг ташувчанлик қобилиятини ҳисоблаш усули такомиллаштирилга; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: қувурларда икки фазали оқимнинг ташувчанлик қобилиятини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
қувурларда икки фазали оқимнинг кинематик параметрларини ҳисоблаш методи Тошкент вилоят Чирчиқ шаҳар «Маърифат» МФЙ худудининг напорли қувурларида амалиётга жорий этилган («Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг 2025- йил 13- февралдаги 1/21 - 612- сон маълумотномаси). Натижада оқова сув қувурларининг ташувчанлик қобилияти 15% гача ошириш имконини берган;
напорли қувурларда икки фазали оқимнинг фраксион таркибини инобатга олиб кинематик параметрларини ҳисоблаш усули Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар «Маърифат» МФЙ худудида амалиётга жорий этилган («Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг 2025- йил 13- февралдаги 1/21 - 612- сон маълумотномаси). Натижада оқова сувлар таркибининг ўзгаришини инобатга олувчи критик тезлик топилган ва икки фазали оқимнинг аниқ миқдорини ҳисоблаш имконини берган;
қувурларда икки фазали оқимларнинг ҳаракати давомида гидравлик қаршиликларни ҳисоблаш усули Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар «Маърифат» МФЙ худудида амалиётга жорий этилган («Ўзсувтаъминоти» акциядорлик жамиятининг 2025- йил 13- февралдаги 1/21 - 612- сон маълумотномаси). Натижада икки фазали оқимда гидравлик қаршиликларни минимум даражага етказиш орқали энергия тежаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish