Тожибоев Шерали Имомали ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта териш машиналари билан агрегатланган трактор двигателларининг совутиш тизимини такомиллаштириш” мавзусида 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т2133
Илмий раҳбар: Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат техника институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Байбобоев Набижон Ғуломович, техника фанлари номзоди, профессор Таджибаев Абдунаби Абдураҳмонович
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта териш машиналари билан агрегатланган трактор двигателларининг совутиш тизимини такомиллаштириш орқали иш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта териш машиналари билан агрегатланган трактор двигателлари совутиш тизимига таъсир этувчи омилларга боғлиқ равишда ўзгариш боғланишлари асосида сувутиш тизими учун такомиллаштирилган схема ва унинг тажриба намуна конструксияси жорий қилинган ҳамда пахта терш машиналари билан агрегатланган тракторнинг эксплуатация жараёнидаги самарадорлиги таъминланган.
пахта териш машиналари билан агрегатланган трактор двигателининг совутиш тизимини комплекс ҳисоблаш услуби орқали атроф-муҳит ҳарорати ва ифлосланиши,  двигателнинг иш режими, унинг бутун массаси ҳароратининг ўзгариши, радиаторнинг олд юзасидаги панжараларнинг ҳаво ўтказувчанлиги пасайиши каби омиллар таъсирида совутиш тизимининг иш жараёнида ҳароратнинг ўзгариши динамикаси аниқланган;
пахта териш машиналари билан агрегатланган трактор двигателларининг совутиш тизимига таъсир этувчи омиллар (атроф-муҳит ҳарорати ва ифлосланиши,  двигателнинг иш режими, унинг бутун массаси ҳароратининг ўзгариши, радиаторнинг олд юзасидаги панжараларнинг ҳаво ўтказувчанлиги пасайиши)га боғлиқ равишда совутиш тизимига ўрнатилган қўшимча тозаловчи қурилманинг схемаси ва элементларини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
совутиш тизимига ўрнатилган қўшимча тозаловчи қурилма тизимининг параметр (рессивер, форсунка, трубопровод, коллектор)ларини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган ва асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта териш машиналари билан агрегатланган трактор двигателларининг совутиш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
пахта териш машиналари билан агрегатланган трактор двигателларининг совутиш тизимига ўрнатилган қўшимча тозаловчи қурилманинг схемаси, элементларини ҳисоблаш услуби ва параметрлари асосида ишлаб чиқилган тажриба намунаси Наманган вилояти Поп туманининг “Чиғаноқ соҳили” ва “Поп-Олмос гавҳари” фермер хўжаликларида хўжалик синовларидан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалгида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 29 майдаги 05/04-04-238-сон маълумотномаси, далолатномалар, Поп туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг 52-сон маълумотномаси); Натижада пахта териш машиналари билан агрегатланган тракторнинг иш унумдолигини 25%га оширишга эришилган;
пахта териш машиналари билан агрегатланган трактор двигателларининг совутиш тизимини комплекс ҳисоблаш услуби орқали турли омиллар яъни атроф-муҳит ҳарорати ва ифлосланиши, двигателнинг иш режими, унинг бутун массаси ҳароратининг ўзгариши, радиаторнинг олд юзасидаги панжараларнинг ҳаво ўтказувчанлиги пасайиши   таъсирида двигател совутиш тизимининг иш жараёнида ҳароратнинг ўзгариш динамикаси жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалгида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 29 майдаги 05/04-04-238-сон маълумотномаси, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Марғилон механика заводи” МЧЖ нинг 2022 йил 9 февралдаги 21-сон маълумотномаси). Натижада, совутиш тизими учун қурилманинг тажриба нусхаларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish