Арзикулова Муниса Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Атеросклерози бор беморларда пародонтитни даволашнинг клиник ва иммунологик асослари», 14.00.21 – Стоматология, 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2022.3.PhD/Tib3048.
Илмий рахбарлар: Ризаев Элёр Алимджонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент, Агабабян Ирина Рубеновна, тиббиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Беленова Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ташкенбаева Элеонора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: MARA технологиялар университети (Малайзия).
II. Тадқиқотнинг мақсади: атеросклероз фонида пародонтит касаллигига чалинган беморларни даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта ёшдаги беморларда пародонтит коронар артериялар атеросклерози патоморфологик қўзғатувчиси бўлиб, касаллик кечишини оғирлаштириши исботланган;
пародонтит ва коронар артериялар атеросклерози билан оғриган беморларда ҳар иккала касалликнинг стандарт терапияси фонида ҳам яллиғланишга қарши цитокинларнинг юқори даражаси аниқланган;
статинларнинг пародонтит ва коронар артериялар атеросклерози патоморфологик узгаришлар асосида турли босқичдаги клиник кечишига таъсирининг самарадорлиги асосланган;
пародонтитларнинг ананавий даволаш фонида статин қабул қилишни узоқ муддатли ва қатъий назорат қилиш паст зичликдаги липопротеинлар, умумий холестирин, триглицеридлар даражасининг сезиларли даражада пасайишига, юкори зичликдаги липопротеинларнинг ошишига, шунингдек, яллиғланиш олди цитокинларининг пасайишига, хамда, пародонт тўқималари ҳолатининг сезиларли даражада яхшиланишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Коронар артериялар атеросклерози билан оғриган беморларда пародонтитни даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги № 13-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: ўрта ёшдаги беморларда пародонтит коронар артериялар атеросклерози патоморфологик қўзғатувчиси бўлиб, касаллик кечишини оғирлаштириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Жиззах вилоят стоматология поликлиникаси (4.01.2025 йилдаги 2-сонли буйруғи) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси (2025 йил 17 январдаги 36-сон буйруғи) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: коронар артериялар атеросклерози билан оғриган беморларда сурункали пародонтитни ўз вақтида олдини олиш мақсадида атеросклероз фонида сурункали пародонтит ривожланишини башорат қилишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар, лаборатор ва инструментал текширув стандартлари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган. Бу, ўз навбатида, аҳолида юрак-қон томир касалликларининг тарқалишини камайтириш, ногиронлик ва ютқазилган меҳнат қобилияти ҳолатларини олдини олиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва касалликка чалинганларнинг фаол ижтимоий ҳаётга қайтишини таъминлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: пародонтит ва коронар артериялар атеросклерози ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда жорий этилган янги диагностик ва даволаш алгоритмлари орқали ҳар бир бемор учун дори воситаларини истеъмол қилиш ва шифохонада ётиб даволаниш харажатлари сезиларли даражада камайтирилди. Амбулатор босқичда пародонтитни эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш орқали ўртача 924000 сўмлик сарф маблағ етарли бўлган бўлса, анъанавий усулларда бу кўрсаткич ўртача 1325000 сўмни ташкил этди. Натижада, ҳар бир бемор учун 401000 сўмгача ёки тахминан 30,3% маблағ тежалди. Xулоса: Тадқиқот натижаларига кўра, пародонтитни атеросклероз фонида ўз вақтида аниқлаш ва комплекс даволаш орқали беморларнинг шифохонада даволаниш муддати 25–30% га қисқарди, дори воситаларидан фойдаланиш ҳажми 30% га камайди, ва аҳоли саломатлиги ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш 40% гача юқори самара кўрсатди.
иккинчи илмий янгилик: пародонтит ва коронар артериялар атеросклерози билан оғриган беморларда ҳар иккала касалликнинг стандарт терапияси фонида ҳам яллиғланишга қарши цитокинларнинг юқори даражаси аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Жиззах вилоят стоматология поликлиникаси (4.01.2025 йилдаги 2-сонли буйруғи) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси (2025 йил 17 январдаги 36-сон буйруғи) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: стоматологга мунтазам ташриф буюриш, тиш гигиенаси, оғиз бўшлиғини қатъий назорат қилиш беморларнинг ўзини ҳис қилишини сезиларли даражада яхшилайди ва атеросклерознинг ривожланишини камайтиради. патоморфологик Яллиғланишга қарши ситокинларни назорат қилиш имконини берувчи қўшимча терапевтик стратегияларни жорий этиш орқали, ҳар бир бемор учун дори воситаларини танлаш ва дозалашни индивидуаллаштириш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: бу амбулатор босқичдаги самарали назорат ва эрта корекция орқали ўртача 913000 сўмлик харажат билан юқори яллиғланиш даражасини пасайтиришга эришилган бўлса, стандарт ёндашувда бу кўрсаткич ўртача 1312000 сўмни ташкил этган. Натижада, ҳар бир бемор ҳисобида 399000 сўмгача ёки тахминан 30,4% маблағ тежалди. Хулоса: Пародонтит ва коронар атеросклероз билан оғриган беморларда стандарт терапия фонида яллиғланишга қарши цитокинларнинг юқори даражада сақланиши аниқлангани, даволаш тактикасини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатди. Янгича интегратив ёндашувлардан фойдаланиш яллиғланиш даражасини 60–70% гача камайтириш, даволаниш харажатларини 30% гача қисқартириш ва аҳоли саломатлигига таъсирини 40% гача яхшилаш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: статинларнинг пародонтит ва коронар артериялар атеросклерози патоморфологик узгаришлар асосида турли босқичдаги клиник кечишига таъсирининг самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Жиззах вилоят стоматология поликлиникаси (4.01.2025 йилдаги 2-сонли буйруғи) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси (2025 йил 17 январдаги 36-сон буйруғи) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, статинлар нафақат гиперлипидемия ва коронар артериялар атеросклерозини даволашда, балки турли босқичдаги пародонтитда ҳам самарали таъсир кўрсатиши аниқланди. Улар яллиғланишга қарши ситокинлар даражасини пасайтириш ва тўқималардаги деструктив жараёнларни секинлаштириш орқали пародонт тўқималари барқарорлигини сақлашга ёрдам беради. Бу ҳолат беморларда оғиз бўшлиғи гигиенасини яхшилаш, инфекция хавфини камайтириш ва юрак-қон томир асоратларини олдини олиш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: статинларни пародонтит ва атеросклерозни биргаликда даволашда қўллаш орқали ҳар бир бемор учун дори воситаларини узоқ муддатли ва тўғри танлаш натижасида ўртача 921000 сўм сарфланган бўлса, стандарт даволашда бу кўрсаткич 1330000 сўмни ташкил этган. Яъни, ҳар бир бемор ҳисобида 409000 сўм ёки тахминан 30,8% маблағ тежалишига эришилди. Бундан ташқари, шифохонада ётиб даволаниш ҳолатлари сони 20–25% га камайган. Хулоса: Статинларни пародонтит ва коронар атеросклероз клиник кечишига таъсири 85–90% ҳолатларда самарали экани исботланди. Улар яллиғланиш даражасини пасайтирар экан, беморларнинг умумий ҳолатини яхшилади, дори воситаларидан фойдаланиш 30% га, шифохонада даволаниш эҳтимоли эса 25% га камайди, бу эса тиббий хизматлар самарадорлигини ва аҳоли ҳаёт сифатини 40% гача ошириш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: пародонтитларнинг ананавий даволаш фонида статин қабул қилишни узоқ муддатли ва қатъий назорат қилиш паст зичликдаги липопротеинлар, умумий холестирин, триглицеридлар даражасининг сезиларли даражада пасайишига, юкори зичликдаги липопротеинларнинг ошишига, шунингдек, яллиғланиш олди цитокинларининг пасайишига, хамда, пародонт тўқималари ҳолатининг сезиларли даражада яхшиланишига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Жиззах вилоят стоматология поликлиникаси (4.01.2025 йилдаги 2-сонли буйруғи) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси (2025 йил 17 январдаги 36-сон буйруғи) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: статинларни пародонтитнинг стандарт терапияси фонида узоқ муддатли ва қатъий назоратда қабул қилиш орқали яллиғланиш олди ситокинлар даражасининг пасайиши, пародонт тўқималари ҳолатининг яхшиланиши ва умумий метаболик кўрсаткичларнинг барқарорлашуви таъминланди. Бу ҳолат фуқароларда оғиз бўшлиғи саломатлигига нисбатан онгли ёндашувни шакллантирди, пародонт касалликларининг рецидивлари ва юрак-қон томир асоратлари хавфини камайтирди, аҳоли саломатлигини комплекс равишда яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот давомида аниқландики, статинларни стандарт терапия билан бирга қабул қилиш ПЗЛП, УХ ва триглицеридлар даражасини пасайтириш, ЮЗЛП даражасини ошириш орқали касалликни барвақт назорат қилиш имконини берди. Бунга асосан, ҳар бир бемор учун харажатлар 918000 сўмни ташкил этган бўлса, стандарт терапияда бу кўрсаткич ўртача 1320000 сўмга тенг бўлган. Шу билан, бир бемор ҳисобида 402000 сўм ёки тахминан 30,4% маблағ тежалишига эришилди. Шунингдек, стационар даволаниш эҳтиёжи 20–25% га камайди. Хулоса: Пародонтитнинг стандарт терапияси фонида статинларни узоқ муддатли ва қатъий назоратда қўллаш 85–90% ҳолатларда липид алмашинувини яхшилади, яллиғланиш даражасини 50% гача пасайтирди ва пародонт тўқималари ҳолатини 60% гача яхшилади. Бу, ўз навбатида, тиббий харажатларни 30% гача камайтириш ва аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини 40% гача ошириш имконини яратди.