Рахимова Нигора Полвонназировна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларидаги доривор ўсимлик номларининг когнитив-семантик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4685
Илмий раҳбар: Холманова  Зулхумор Турдиевна , филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш). 
    Расмий оппонентлар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Муратходжаева Ферузахон Хотамовна, филология фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги доривор ўсимлик номлари шаклланишининг когнитив омиллари, тамойилларини аниқлаш, ўсимликларнинг белгилари,   даволаш хусусияти ҳақидаги консептосферанинг терминларда акс этиш даражасини асослаш, турли тизимдаги тиллар ўртасидаги  ўхшаш ҳамда фарқли когнитив белгиларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек ва инглиз тилларидаги доривор ўсимлик номларининг ментал структураси аниқланган, тарихий-этимологик хусусиятлари, терминологик тизим сифатидаги   тараққиётида акс этган ментал омиллар очиб берилган; 
доривор ўсимликларнинг қадимдан инсон ҳаётида муҳим ўрин тутгани, уларни ўзбек ва инглиз тилларида номлашда рангига (сариқ андиз, заъфарон, роса), ташқи белгиларига (ботакўз, cассиа аcутифолиа “нинабарг”), даво бўлиш хусусиятига (кўкйўтал, рҳодиола),  макон, иқлим муҳитига (далачой, арниcа монтана “тоғ арникаси”, гнапҳалиум улигиносум “ботқоқ ўти”, Ҳеличрйсум аренариум “қумли ўлмас”), дориворлик (рҳодиола) фреймлари асосидаги когнитив омиллари, номлашдаги ментал жараёнлар ва уларнинг кўринишлари аниқланган; 
ўзбек ва инглиз тилларидаги доривор ўсимликларни номлашда кишилик жамияти, инсоннинг табиий эҳтиёжларидан келиб чиқадиган умумий когнитив ёндашувларнинг мавжудлиги, ўзбек ва инглиз халқларининг яшаш тарзи, тиббий қарашлари тараққиёти, миллий-маданий хусусиятлари  билан алоқадор баҳосига оид ўзига хос  белгилар асосланган; 
ўзбек ва инглиз тилларидаги доривор ўсимлик номларининг тил соҳиби когнитив майдонидаги ўрни,  ядро, марказ қисмлари, яқин ва узоқ сарҳадлари аниқланиб, когнитив майдон тушунчаларининг ўзаро мазмуний муносабатлари, доривор ўсимлик номларининг биологик хусусиятлар  билан бир қаторда  халқнинг тарихий,  ментал, маданий  қарашларини ҳам акс эттириши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тили доривор ўсимликларнинг лингвокогнитив хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
доривор ўсимликларнинг қадимдан инсон ҳаётида муҳим ўрин тутгани, уларни ўзбек ва инглиз тилларида номлашда рангига (сариқ андиз, заъфарон, роса), ташқи белгиларига (ботакўз, cассиа аcутифолиа “нинабарг”), даво бўлиш хусусиятига (кўкйўтал, рҳодиола),  макон, иқлим муҳитига (далачой, арниcа монтана “тоғ арникаси”, гнапҳалиум улигиносум “ботқоқ ўти”, Ҳеличрйсум аренариум “қумли ўлмас”) асосланилгани ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 3-октябрдаги 01/6-2692-сон маълумотномаси). Натижада ўсимликни номлашдаги когнитув ёндашув асослари туркий тиллар, хусусан, ўзбек тили соҳиблари онгида акс этган доривор ўсимликлар лисоний манзараси ҳақидаги маълумотлар, номларнинг шаклланишидаги когнитив омилларга эътибор қаратилганига оид материаллар билан бойитилган;  
ўзбек ва инглиз тилларидаги доривор ўсимликларни номлашда кишилик жамияти, инсоннинг табиий эҳтиёжларидан келиб чиқадиган умумий когнитив ёндашувларнинг мавжудлиги, ўзбек ва инглиз халқларининг яшаш тарзи, тиббий қарашлари тараққиёти, доривор ўсимликлар лисоний манзарасида акс этган ментал ёндашув, миллий-маданий белгилар билан алоқадор баҳоси ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида  2022-2023-йилларда бажарилган ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш” (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 3-октябрдаги 041/6-269-сон маълумотномаси). Натижада “Тиб қонунлари”, “Сайдана”, “Уржуза”да акс этган ўзбек халқи, туркий халқларнинг доривор ўсимликларни номлашдаги ментал хусусиятлари, идроки, миллий-маданий белгиларига оид хулосалар, инглиз тилидаги доривор ўсимлик номларининг шаклланишига оид чоғиштирма таҳлиллар  лойиҳада режалаштирилган  маълумотлар базасини бойитишга хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги доривор ўсимлик номларининг тил соҳиби когнитив майдонидаги ўрни,  ядро, марказ қисмлари, яқин ва узоқ сарҳадлари аниқланган; когнитив майдон тушунчаларининг ўзаро мазмуний муносабатлари, доривор ўсимлик номларининг биологик хусусиятлар  билан бир қаторда  халқнинг тарихий,  ментал, маданий  қарашларига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023-йилларда бажарилган  ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш” (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 3-октябрдаги 041/6-269-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда аниқланган “Тиб қонунлари”, “Девону лугʻотит турк”да акс этган ўзбек халқи, туркий халқларнинг  доривор ўсимликларни номлашдаги ментал хусусиятлари, идроки, миллий-маданий белгиларига оид хулосалар, инглиз тилидаги доривор ўсимлик номларининг шаклланишига оид чоғиштирма таҳлиллар  амалий лойиҳада режалаштирилган  маълумотлар базасини бойитишга хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги доривор ўсимлик номларининг ментал структураси аниқланган, тарихий-этимологик хусусиятлари, терминологик тизим сифатидаги   тараққиётида акс этган ментал омиллар, доривор ўсимликларни номлашда халқ ижтимоий турмуш тарзи ва миллий маданий қарашларининг  аҳамияти кўрсатилган таҳлиллардан, ўсимлик номларида акс этган касаллик семалари, тиббий жараёнларга алоқадор тушунчалар, ўсимлик номларининг  этимологияси, ўз ва ўзлашган қатлам нуносабати, “Тиб қонунлари”, “Сайдана” асарларидаги архаик шаклларга оид фрейм таҳлилларга оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 7-октябрдаги 06-28-942-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларидаги доривор  ўсимликлар номида акс этган миллий-маданий белгилар, дори номларининг лингвостатистик таҳлили, тарихий-этимологик, семантик хусусиятлари, доривор ўсимликлар номларининг шаклланишидаги лингвокогнитив омиллар кўрсатувлар мазмунини маънавий-маърифий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish