Бекмуродов Тоғоймурод Панжиевичнинг
филология фанлари бўйич фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили матбуот ва нашриёт терминлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1921
Илмий раҳбар: Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек матбуот ва нашриёт терминологиясининг синхрон аспектини текшириш, мазкур соҳа терминлари тизимининг ҳозирги адабий тилда тутган ўрнини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили матбуот ва нашриёт терминларининг семантик тараққиёти, терминлараро семантик муносабатлар, термин ўзлаштириш, шунингдек, терминларнинг шаклланишида экстралингвистик омилларнинг таъсири, манбаси ва омиллари асосланган; терминларнинг функсионал-семантик таснифи асосида матбуот ва нашриёт терминлари ўртасидаги семантик муносабатлар аниқланган;
замонавий ўзбек тили матбуот ва нашриёт терминларининг структур хусусиятлари, унумли қолиплари, ясалиш имкониятлари очиб берилган, соҳа терминларининг содда, қўшма, гибрид, жуфт, бирикмали, қисқартма шаклли тузилиш турлари далилланган;
ўзбек тили матбуот ва нашриёт терминларининг ўзбек терминологиясида фойдаланилувчи махсус энциклопедиялар, ўзбек тилининг изоҳли ва этимологик луғатларида, “Ўзбек тили матбуот ва нашриёт терминларининг изоҳли луғати”да берилишига доир тавсиялар ишлаб чиқилган;
замонавий терминологик нутқда қўлланувчи терминларнинг фойдаланилиш имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили матбуот ва нашриёт терминлари тадқиқи юзасидан эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек тили матбуот ва нашриёт терминларининг семантик тараққиёти, терминлараро семантик муносабатлар, термин ўзлаштириш, шунингдек, терминларнинг шаклланишида экстралингвистик омилларнинг таъсири, манбаси ва омиллари асослангани, терминларнинг функсионал-семантик таснифи асосида соҳа терминлари ўртасидаги семантик муносабатларнинг таъсири борасидаги назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561-рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” (“Хазойин ул маоний” куллиётидаги гʻазаллар асосида) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 07-апрелдаги 01/4-1287-сонли маълумотномаси). Натижада Навоий асарларидаги айрим терминларнинг бугунги кунда ҳам фойдаланилаётганлиги, тарихий манбаларда мавжуд бўлган терминларнинг турли ўзлашмалар ўрнида қўлланилиши лозимлигига оид тавсия ва таҳлиллар лойиҳа материалларини бойитувчи назарий манба сифатида хизмат қилган;
замонавий ўзбек тили матбуот ва нашриёт терминларининг структур хусусиятлари, унумли қолиплари, ясалиш имкониятлари очиб берилган, соҳа терминларининг содда, қўшма, гибрид, жуфт, бирикмали, қисқартма шаклли тузилиш турлари далилланганига доир илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” (2020-2023) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 7-майдаги №01/4-1908-сонли маълумотномаси). Натижада миллий тил бирликларининг хусусиятларини аниқлаш, табиий тилнинг рақамлашган ёзма ва оғзаки матнлари грамматик ҳамда генеалогик томондан ўрганиш учун илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилган;
ўзбек тили матбуот ва нашриёт терминларининг ўзбек терминологиясида фойдаланилувчи махсус энциклопедиялар, ўзбек тилининг изоҳли ва этимологик луғатларида, “Ўзбек тили матбуот ва нашриёт терминларининг изоҳли луғати”да берилишига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717 “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 03-февралдаги 159-сонли маълумотномаси). Натижада таълим тизимини модернизациялаш бўйича халқаро баҳолаш дастурининг консептологик асосларини очиб бериш орқали тил та'лими терминологиясини ривожлантириш усуллари илмий жиҳатдан далилланганлиги таълим жараёнида халқаро баҳолаш дастури юзасидан хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
замонавий терминологик нутқда қўлланувчи терминларнинг фойдаланилиш имкониятлари, ўзбек тилининг изоҳли ва этимологик луғатлари, “Ўзбек тили матбуот ва нашриёт терминларининг изоҳли луғати”да берилишига доир ишлаб чиқилган тавсияладан “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 13-июндаги 15-33-426-сон маълумотномаси). Натижада туркий ёзма-адабий тилнинг дастлабки наъмуналари қадимги рун битиклари туркий халқлар аждодларига хос манба эканлиги, руник обидалар 6 гуруҳга: тарихий–биографик битиклар: Култегин, Мўғилон (Билга қаған), Куличур, Тўнюқуқ, Ўнгин, Селенга, Сужун, Қорабалғасун битиктошлари; 32 эпитафик битиклар: Енисей, Талас, Тува, Хақосия қабр тошлари; қоялар, тошлар ва қурилишлардаги (Хўйтў-Темир) битиклар; Руник битиклар ва илк эски туркий тил обидалари лексикасига оид илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланишга эришилган.