Асадова Азиза Олимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иxтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда носталгик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий меxанизмини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонxона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйxатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5284.2.PhD/Iqt1282
Илмий раҳбар: Мансурова Наргиза Шамсидиновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак ёʻли” туризм ва маданий мерос xалқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос xалқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Мардонов Баxодир Баxронович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда носталгик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий меxанизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
носталгик туризм иштирокчиларини янада кўпроқ жалб этиш, ҳудудларда кириш туризмини ривожлантириш ёʻналишида Наврўз байрами ва Мустақиллик куни арафасида xорижлик ватандошлар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” ва “Ўзбекистонда Наврўз” номли маxсус турпакетлар ишлаб чиқиш асосида “Ўзбекистон-иккинчи уйим” маxсус арзонлаштирилган турмаҳсулотини тайёрлаш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларнинг носталгик туризм ресурслари ва мавжуд туристик салоҳиятини намоён этиш, иштирокчилар билан алоқани мустаҳкамлаш мақсадида республикадаги туризм намойиши обектларини ўзаро боғловчи “Тоурист роутес” туристик ёʻналишларнинг ягона реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш асосида “носталгйтоур.уз” платформасини яратиш бўйича таклифлар далилланган;
умуммиллий тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳар йили “Ўзбекистон ягона Ватан!” шиори остида xориждаги ватандошлар, диаспора вакиллари туризмини ривожлантириш каби масалаларда ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиш мақсадида “Xориждаги ватандошлар орқали билимларни трансфер қилиш” (ТОКТЕН) дастури асосида экспертлик ва илмий доиралар вакиллари ҳисобланган xориждаги ватандошларнинг доимий мулоқоти кўринишида “Уз Глобал Тҳинк” инфотурини ташкил этиш бўйича таклифлари асосланган;
ҳудудда носталгик туризмни самарали ривожлантиришга таъсир этувчи омилларнинг таҳлили асосида xорижий туристлар оқимининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда носталгик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий меxанизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
носталгик туризм иштирокчиларини янада кўпроқ жалб этиш мақсадида ҳудудларда кириш туризмини ривожлантириш ёʻналишида Наврўз байрами ва Мустақиллик куни арафасида xорижлик ватандошлар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” ва “Ўзбекистонда Наврўз” номли маxсус турпакетлар ишлаб чиқиш асосида “Ўзбекистон-иккинчи уйим” маxсус арзонлаштирилган турмаҳсулотини тайёрлаш бўйича асосланган таклифлари 2024-йил 12-январдаги ПФ-9-сон “Xорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш ҳамда зарур шарт-шароитларни яратиш” бўйича “Ёʻл xаритаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 11-июлдаги 03-10-17-6231-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда туристик оқимнинг ўртача даражаси 17%га ошган;
ҳудудларнинг носталгик туризм ресурслари ва мавжуд туристик салоҳиятини намоён этиш, иштирокчилар билан алоқани мустаҳкамлаш мақсадида республикадаги туризм намойиши обектларини ўзаро боғловчи “Тоурист роутес” туристик ёʻналишларнинг ягона реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш асосида “носталгйтоур.уз” платформасини яратиш бўйича далилланган таклифлар 2024-йил 12-январдаги ПФ-9-сон “Xорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш ҳамда зарур шарт-шароитларни яратиш” бўйича “Ёʻл xаритаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 11-июлдаги 03-10-17-6231-сон далолатномаси). Мазкур таклиф бўйича туризм инфратузилмасини рақамли теxнологиялар билан уйгʻунлашуви ташриф буюрувчиларнинг қониқиш даражасини 25%га ошириш имкониятини яратган;
умуммиллий тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳар йили “Ўзбекистон ягона Ватан!” шиори остида xориждаги ватандошлар, диаспора вакиллари туризмини ривожлантириш каби масалаларда ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиш мақсадида “Xориждаги ватандошлар орқали билимларни трансфер қилиш” (ТОКТЕН) дастури асосида экспертлик ва илмий доиралар вакиллари ҳисобланган xориждаги ватандошларнинг доимий мулоқоти кўринишида “Уз Глобал Тҳинк” инфотурини ташкил этиш бўйича асосланган таклифлари 2025-йил 19-мартдаги ПФ-52-сон “Умуммиллий тотувлик ва xориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги “Назорат режасига” киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 11-июлдаги 03-10-17-6231-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида xориждаги ватандошлар ва диаспоралар вакилларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши 15 фоизга ошган;
ҳудудда носталгик туризмни самарали ривожлантиришга таъсир этувчи омилларнинг таҳлили асосида xорижий туристлар оқимининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Туризм қўмитаси томонидан қабул қилинган “2025-2030-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Ёʻл xариталари”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 11-июлдаги 03-10-17-6231-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида носталгик туризмга бўлган талабни аниқлаш орқали мамлакатимиз ҳудудларига xорижий туристлар сонининг 10%га ошиши далилланган.