Закирова Гулноза Алишеровнанинг
фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали юрак етишмовчилиги билан хасталанган беморларда буйраклар функцияси бузилишида эндотелий дисфункциясининг клиник-гуморал ва генетик аспектлари” 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Tib838.
Илмий маслаҳатчи: Аляви Бахром Анисхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Собиров Мақсуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Муллабаева Гузал Учкуновна, тиббиёт фанлари доктори, Тулабаева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.  
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали юрак етишмовчилигида буйраклар дисфункцияси ривожланишини эрта ташхислашда клиник-генетик предикторларни аниқлаш ҳамда прогнозлаш ва даволаш услубларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункциясини юзага келиши ва ривожланишида NO-синтаза ва эндотелин, ҳамда фон Виллебранд омили генлари хусусиятларини баҳолаш, унинг фаолияти бузилишини эрта аниқлаш ва башоратлашдаги ўрни асосланган;     
сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункциясини юзага келиши ва ривожланишида NOS3 -синтаза гени T-786С полиморфизмининг мутант С/С генотипининг ва С аллели юқори учраш сони аниқланиб,  у буйрак етишмовчилигининг оғир шакллари билан боғлиқлиги ҳамда буйрак дисфункциясида аҳамияти асосланган;
NOS3 гени Glu298Asp полиморфизми хусусиятлари хамда КФТ<60 мл/дақиқа даражалари сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда буйраклар дисфункциясини юзага келиши ва ривожланишида башорат қилишда аҳамиятсиз эканлиги аниқланган; 
сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункциясини юзага келиши ва ривожланишида END1 гени Lys198 Asn полиморфик гени мутант Asn/Asn генотипи ва Asn аллели СЮЕ билан касалланган беморларда касаллик кечишини оғирлаштирувчи генетик хавф омили эканлиги асосланган;  
сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункциясини юзага келиши ва ривожланишида VWF гени rs1063857 полиморфизм локусининг мутант ТТ генотипи СЮЕ зўрайишига таъсир кўрсатиб, сурункали буйрак касаллиги авж олиш ҳавфини ошириши ва унинг кечишини оғирлаштирувчи  омил сифатида намоён бўлиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:                                            
Сурункали юрак етишмовчилиги ва буйраклар дисфункцияси бўлган беморларда эндотелий ҳолатининг гуморал ва молекуляр-генетик кўрсаткичларини таҳлил қилиш ҳамда ушбу кўрсаткичлар асосида касаллик кечишини эрта башоратлаш имкониятларини баҳолаш орқали, патогенетик даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда асоратлар ривожланишини oлдини oлиш бўйича oлинган натижалаp асoсида:  
биринчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункциясини юзага келиши ва ривожланишида NO-синтаза ва эндотелин, ҳамда фон Виллебранд омили генлари хусусиятларини баҳолаш, унинг фаолияти бузилишини эрта аниқлаш ва башоратлашдаги ўрни асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 29.12.2023-й 59-сонли ва 06.01.2025-й 03-сонли, Тошкент вилояти Соматик клиник шифохонасининг 05.03.2024-й 01-40-сонли ва 29.01.2025-й 01-37-сонли ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 22.08.2024-й 45-сонли ва 27.01.2025-й 22-сонли буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17/38 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги:  сурункали юрак етишмовчилиги I–III функционал синф беморларда буйрак дисфункцияси ривожланишини эрта аниқлаш хавф омилларини стратификация қилиш, қон плазмасидаги NO-синтаза, эндотелин, L-селектин ва тромбомодулин ҳамда фон Виллебранд омили даражасига қараб амалга оширилди. СЮЕ ФС I–III бор бўлган беморларда эндотелиал фаолият маркерларининг ўсиш динамикаси ва дисфункция даражасининг яққоллиги буйрак дисфункциясининг   касаллигини авж олишини ва оқибатларини аниқлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали юрак етишмовчилигини гуморал ва генетик диагностика асосида касаллик кечишини башорат қилиш, касалхонада даволаниш сонини камайтириш, шунингдек, беморларнинг ижтимоий фаоллигини сақлаб қолиш имконини яратди. Тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган тавсияномалар, эрта босқичларда аниқланган СЮЕ билан мавжуд беморларда буйрак дисфункциясининг ривожланишини аниқлаш, текшириш усулларини ўтказиш ва мақсадли даволаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: сурункали юрак етишмовчилигининг гуморал ва генетик даражасини таҳлил қилиш билан касаллик кечиши башоратланади ва нохуш оқибатларнинг олди олиниб, беморларнинг жорий терапевтик бўлимларида касалхонада даво олиш сонини камайтириб уларнинг ижтимоий фаоллигини сақлаш имконини берди;   
иккинчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункциясини юзага келиши ва ривожланишида NOS3 -синтаза гени T-786С полиморфизмининг мутант С/С генотипининг ва С аллели юқори учраш сони аниқланиб,  у буйрак етишмовчилигининг оғир шакллари билан боғлиқлиги ҳамда буйрак дисфункциясида аҳамияти асосланган ҳамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 29.12.2023-й 59-сонли ва 06.01.2025-й 03-сонли, Тошкент вилояти Соматик клиник шифохонасининг 05.03.2024-й 01-40-сонли ва 29.01.2025-й 01-37-сонли ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 22.08.2024-й 45-сонли ва 27.01.2025-й 22-сонли буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17/38 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СЮЕ ва КФТ паст бўлган беморларда NO-синтаза гени T-786C полиморфизмнинг мутант C/C генотипи ва C аллели юқори учраш сони аниқланди. Ушбу генотип буйрак етишмовчилигининг оғир шакллари билан боғлиқлиги ҳамда буйрак функциясининг пасайишига генетик таъсир мавжудлигини кўрсатди. Назорат гуруҳида T/T генотипининг юқори частотада учраши унинг ҳимоя қилувчи ролини тасдиқлаши ва T аллелининг СЮЕ ривожланишига қарши протектив таъсир кўрсатишга хизмат қилиши аниқланди. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали юрак етишмовчилигини гуморал ва генетик диагностика асосида касаллик кечишини башоратлаш ҳамда касалхонада даволаниш сонини камайтиради, уларни ижтимоий фаоллигини сақлаш имконини берган. Хулоса: NOS3 T-786С полиморфизми, айниқса С/С генотипи ва С аллели, СЮЕ билан касалланган беморларда буйрак етишмовчилигининг оғир шакллари билан боғлиқлиги исботланди. Бу маълумотлар асосида касаллик ривожланиш хавфини баҳолаш имконияти яратилди. 
учинчи илмий янгилик: NOS3 гени Glu298Asp полиморфизми хусусиятлари хамда КФТ<60 мл/дақиқа даражалари сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда буйраклар дисфункциясини юзага келиши ва ривожланишида башорат қилишда аҳамиятсиз эканлиги асосида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 29.12.2023-й 59-сонли ва 06.01.2025-й 03-сонли, Тошкент вилояти Соматик клиник шифохонасининг 05.03.2024-й 01-40-сонли ва 29.01.2025-й 01-37-сонли ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 22.08.2024-й 45-сонли ва 27.01.2025-й 22-сонли буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17/38 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Коптокча фильтрацияси тезлиги даражасига қараб, сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморлар орасида мустақил маркер сифатида NOS3 гени Glu298Asp полиморфизми КФТ < 60 мл/дақ ва КФТ > 60 мл/дақ даражасида буйрак дисфункциясини башоратлаш учун мустақил прогностик маркер эмаслигини кўрсатди. Ушбу натижалар орқали клиник амалиётда асоссиз генетик тестлар сони камайиб, беморлар ортиқча текширувлардан сақлаш имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: NOS3 Glu298Asp генетик тестининг аҳамиятсиз башоратлаш тестларни клиник амалиётдан чиқариш орқали генетик таҳлиллар учун сарфланадиган молиявий харажатлар сезиларли даражада камаяди. Юқори қийматли генетик тестлар сонини қисқартириш ҳисобидан, соғлиқни сақлаш тизими учун бюджет маблағларини тежашга хизмат қилади. Хулоса: NOS3 гени Glu298Asp полиморфизмининг буйраклар дисфункцияси башоратлашда паст ахборотий қийматга эга эканини кўрсатди. Бу эса СЮЕ ва КФТ <60 мл/дақиқа бўлган беморларда башоратлашнинг самарадорлигини ошириш учун фақат юқори сезгирлика эга биомаркерларни танлаш зарурлигини асослаб берди. Оқибатда, ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий жиҳатдан ресурслар мақсадли ва оқилона тақсимланиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункциясини юзага келиши ва ривожланишида END1 гени Lys198 Asn полиморфик гени мутант Asn/Asn генотипи ва Asn аллели СЮЕ билан касалланган беморларда касаллик кечишини оғирлаштирувчи генетик хавф омили эканлиги асосида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 29.12.2023-й 59-сонли ва 06.01.2025-й 03-сонли, Тошкент вилояти Соматик клиник шифохонасининг 05.03.2024-й 01-40-сонли ва 29.01.2025-й 01-37-сонли ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 22.08.2024-й 45-сонли ва 27.01.2025-й 22-сонли буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17/38 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: END1 (Lys198Asn) полиморфик гени мутант Asn/Asn генотипи ва Asn аллели СЮЕ билан касалланган беморларда касаллик кечишини оғирлаштирувчи генетик хавф омили сифатида аниқланди. Мутант Asn/Asn генотипи ва Asn аллели ташувчиларида ФС III бор беморларда касаллик кечишини оғирлаштирувчи омил сифатида намоён бўлиб, СЮЕ билан касалланган беморларда ОФ < 40 % ва КФТ < 60 мл/дақ билан боғлиқ гемодинамик ўзгаришлар аниқланди. Сурункали юрак етишмовчилиги фонида буйрак дисфункцияси ривожланишининг олдини олишга  натижалари орқали хавфли генотипга эга беморларни эрта аниқлаш ва улар учун шахсийлаштирилган патогенетик даволаш дастурларини жорий этиш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: генетик хавф гуруҳларини аниқлаш орқали даволаш ва профилактик чора-тадбирлар мақсадли йўналтирилди, бу эса ортиқча ва самарасиз даволаш харажатларини қисқарди. Оғир асоратлар терминал буйрак етишмовчилиги ёки декомпенсацияланган СЮЕ олдини олиш ҳисобидан касалхонада даволаш, гемодиализ ва юқори қийматли препаратлар харажатлари камайиш имконини берган. Хулоса: END1 гени Lys198Asn полиморфизмининг Asn/Asn генотипи ва Asn аллели СЮЕ билан касалланган беморларда буйраклар дисфункциясини оғирлаштирувчи ишончли генетик хавф омили сифатида аниқлаш имконини берган.    
бешинчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункциясини юзага келиши ва ривожланишида VWF гени rs1063857 полиморфизм локусининг мутант ТТ генотипи СЮЕ зўрайишига таъсир кўрсатиб, сурункали буйрак касаллиги авж олиш ҳавфини ошириши ва унинг кечишини оғирлаштирувчи  омил сифатида намоён бўлиши исботланди ҳамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 29.12.2023-й 59-сонли ва 06.01.2025-й 03-сонли, Тошкент вилояти Соматик клиник шифохонасининг 05.03.2024-й 01-40-сонли ва 29.01.2025-й 01-37-сонли ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 22.08.2024-й 45-сонли ва 27.01.2025-й 22-сонли буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17/38 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: VWF гени rs1063857 полиморфизм локусининг нохуш Asp аллели ва генотипик вариантлари СЮЕ ҳамда буйрак дисфункцияси ривожланиш механизмида мустақил таьсири аниқланди. У юрак етишмовчилигининг таъсир қилиб, отиш фракциясининг 40 % дан пастга тушиши ва КФТ > 60 мл/дақ бўлган беморларда мутант TT генотипининг учраш тезлиги 2,5 баробар ошганлиги аниқланди. Бу генотипга эга беморларни касалликнинг эрта аниқлаш, асоратларни олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини узоқ муддат сақлаш  имкониятига эга бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: генетик хавф гуруҳларини белгилаш орқали олдини олиш ва даволаш чоралари мақсадли равишда йўналтирилиб, кардиология ва нефрология амалиётига тадбиқ қилиниши касалликнинг турли босқичларида сурункали юрак ва буйрак етишмовчилиги ривожланиш хавфини башоратлаш имконини ва унинг нохуш асоратларини олдини олиб, патогенетик даво самаpадоpликни ошиpиши туфайли бемоpлаpнинг меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқаpиши самаpадорлиги аниқланди. Хулоса: VWF гени rs1063857 полиморфизм локусининг мутант ТТ генотипи СЮЕ билан касалланган беморларда сурункали буйрак касаллиги (СБК) ривожланиши ва кечишини оғирлаштирувчи ишончли генетик хавф омили сифатида тавсия этилади. Ушбу генетик кўрсаткич эндотелиал дисфункциянинг кучайиши, микроциркуляция бузилиши ва буйрак тўқималари зарарланишига олиб келувчи патогенетик механизмларни кучайтириши эҳтимоли борлигини кўрсатди. Генетик скрининг ва мақсадли профилактика чоралари орқали СБК авж олишини секинлаштириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва диализгача бўлган даврни узайтириш мумкин. Шунингдек, бундай ёндашув диализга муҳтож беморлар сонини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish