Сейтмуратов Саламат Тажимуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Талабаларнинг креатив компетентлилигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш, 13.00.06 –Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5162.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Зарипов Олимжан Кувандиқ ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эргашов Жамшид Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг креатив компетентлилигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг креатив компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари креативликга йўналтирилган ёндашувлар, креатив компетентликнинг таркибий қисмлари аниқлаштириш, ҳамда илмий, илмий-методик, педагогик-психологик ва технологик ёндашувларни рақамли муҳитига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив компетентликни ривожлантириш модели ижтимоий бюртма талабларидан келиб чиқган холда яхлит тизим сифатида электрон-ахборот таълим ресурсидан фойдаланиш, информацион, тузумли ва интеграл ёндашувларни, илмийлик, кўргазмалилик ва назариянинг амалиётга боғлиқлик тамоиллларига мослаштириш ҳамда рақамли иқтисодиётнинг реал сектори талабларига мос дидактик таъминотни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини жорий этиш методикаси, интерактив восита сифатида қўллаш, креатив компетентликни ривожланишга асосланган мазмун, Блум таксиономияси компетентларига мос СWОТ, кейс стади, ПМБОК методларини мослаштириш хамда ККР, Wолфрам алпҳа дастурлари билан интеграцияланган мухитни яратиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини жорий этиш самарадорлиги мотивацион, когнитив, фаолият ва рефликсив баҳолаш мезонларини аниқлаш, таъсирчан мухитда ишлаш сифатини ошириш, ҳамда қабул қилиш имкониятини таққослашнинг векториал йўналганлиги, баҳолаш даражаларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг креатив компетентлилигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш методикасига оид олинган илмий натижалари асосида:
талабаларнинг креатив компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари креативликга йўналтирилган ёндашувлар, креатив компетентликнинг таркибий қисмлари аниқлаштириш, ҳамда илмий, илмий-методик, педагогик-психологик ва технологик ёндашувларни рақамли муҳитига интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎМПУнинг 2025-йил 4-июлдаги 22-01-126/22-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг креатив компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларнинг креатив компетентликни ривожлантириш модели ижтимоий бюртма талабларидан келиб чиқган холда яхлит тизим сифатида электрон-ахборот таълим ресурсидан фойдаланиш, информацион, тузумли ва интеграл ёндашувларни, илмийлик, кўргазмалилик ва назариянинг амалиётга боғлиқлик тамоиллларига мослаштириш ҳамда рақамли иқтисодиётнинг реал сектори талабларига мос дидактик таъминотни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎМПУнинг 2025-йил 4-июлдаги 22-01-126/22-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг креатив компетентлилигини ривожлантиришни моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини жорий этиш методикаси, интерактив восита сифатида қўллаш, креатив компетентликни ривожланишга асосланган мазмун, Блум таксиономияси компетентларига мос СWОТ, кейс стади, ПМБОК методларини мослаштириш хамда ККР, Wолфрам алпҳа дастурлари билан интеграцияланган мухитни яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎМПУнинг 2025-йил 4-июлдаги 22-01-126/22-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг креатив компетентлилигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини жорий этиш методикасини такомиллаштиришга шароит яратилган;
талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини жорий этиш самарадорлиги мотивацион, когнитив, фаолият ва рефликсив баҳолаш мезонларини аниқлаш, таъсирчан мухитда ишлаш сифатини ошириш, ҳамда қабул қилиш имкониятини таққослашнинг векториал йўналганлиги, баҳолаш даражаларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎМПУнинг 2025-йил 4-июлдаги 22-01-126/22-сонли маълумотномаси). Натижада, креатив компетентлилигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини жорий этиш самарадорлигини аниқлаштиришга эришилган.