Кадиров Бехрузбек Саидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Helicobacter pylori ва вегетатив дистония синдроми билан боғлиқ яра касаллиги бўлган беморларнинг давосини оптималлаштириш» 14.00.05-Ички касалликлар (тиббиёт фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2020.2.PhD/Tib1152.
Илмий раҳбар: Хамрабаева Феруза Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020.Tib.123.01. 
Расмий оппонентлар: Ташкенбаева Элеонора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Мирвасит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Helicobacter pylori ва вегетатив дистония синдроми билан кечувчи ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги билан оғриган беморларда эрадикацион терапия билан бирга атипик нейролептикларнинг таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор ошқозон, ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган беморларда вегетатив бузилишлар безовталикка мойиллик сабабаби бўлиши ва юқори даражада вегетатив таъминотнинг етишмовчилиги аниқланган;
илк бор яра касаллигининг полиэтиологик эканлигига асосланган ҳолда Helicobacter pylori билан зарарланган беморларда вегетатив дистония патогенездаги асосий бўғинлардан бири эканлиги исботланган;
илк бор ошқозон, ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган беморларда вегетатив дистония уларнинг ҳаёт сифатини кескин пасайтириши, оғриқ синдромини кучайтириши ва психоэмоционал ҳолатни бузиши асосланган;
илк бор сулпиридни нафақат Helicobacter pylori га, балки вегетатив патогенез бўғинига ҳам таъсир кўрсатиши эрадикацион квадротерапия таркибига киритишнинг самарадорлигини исботлаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Helicobacter pylori ва вегетатив дистония синдроми билан кечувчи ошқозон ҳамда ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги билан оғриган беморларда эрадикацион терапия билан бирга атипик нейролептикларнинг таъсирини ўрганиш натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор ошқозон, ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган беморларда вегетатив бузилишлар безовталикка мойиллик сабабаби бўлиши ва юқори даражада вегетатив таъминотнинг етишмовчилиги аниқланганлиги асосида “Helicobacter pylori билан боғлиқ яра касаллиги ва вегетатив дистония синдроми бўлган беморларни даволашда атипик нейролептик билан биргаликда эрадикацион терапиянинг самарадорлиги” услубий тавсияномаси тасдиқланган. Унинг доирасида ушбу тоифадаги беморларда хавотирга мойиллик, ҳиссий лабиллик ва ҳаётий муҳим функцияларнинг вегетатив таъминотининг етишмовчилигида намоён бўладиган оғир психовегетатив бузилишлар аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 декабрдаги 8n-r/1458-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2023 йил 24 апрелдаги №125 сонли буйруғи) ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (2023 йил 25 апрелдаги №65 сонли буйруғи) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: психовегетатив ҳолатларни баҳолашни жорий этиш клиник диагностика сифатини ошириш, яра касаллиги билан оғриган беморларни даволашга ёндашувни индивидуаллаштириш ва уларнинг психоэмоционал ҳолатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: психовегетатив бузилишларни мақсадли коррекциялаш орқали узоқ муддатли симптоматик даволаниш харажатларини камайтириш ҳар бир бемор учун ўртача 645000 сўмни тежаш имконини берган. Хулоса: яра касаллиги билан оғриган беморларда психовегетатив бузилишларни аниқлаш аниқроқ клиник кўринишни шакллантириш, даволашга ёндашувни индивидуаллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш 645000 сўмни тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор яра касаллигининг полиэтиологик эканлигига асосланган ҳолда Helicobacter pylori билан зарарланган беморларда вегетатив дистония патогенездаги асосий бўғинлардан бири эканлиги исботланганлиги бўйича “Helicobacter pylori билан боғлиқ яра касаллиги ва вегетатив дистония синдроми бўлган беморларни даволашда атипик нейролептик билан биргаликда эрадикацион терапиянинг самарадорлиги” услубий тавсияномаси тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2023 йил 24 апрелдаги №125 сонли буйруғи) ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (2023 йил 25 апрелдаги №65 сонли буйруғи) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: вегетатив бузилишларни бартараф этиш орқали терапия самарадорлигини ошириш, рецидивлар ва асоратлар сонини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: такрорий даволаш курслари ва текширув харажатларининг камайиши ҳар бир бемор учун ўртача 672300 сўмни тежашни таъминлади. Хулоса: Helicobacter pylori билан касалланган беморларда вегетатив дистониянинг яра касаллиги патогенезида асосий рол ўйнашини исботлаш патогенетик терапияни такомиллаштириш, қайталаниш ва асоратлар частотасини камайтириш, шунингдек, ҳар бир бемор учун 672300 сўм маблағни тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор ошқозон, ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган беморларда вегетатив дистония уларнинг ҳаёт сифатини кескин пасайтириши, оғриқ синдромини кучайтириши ва психоэмоционал ҳолатни бузиши асосланганлиги бўйича “Helicobacter pylori билан боғлиқ яра касаллиги ва вегетатив дистония синдроми бўлган беморларни даволашда атипик нейролептик билан биргаликда эрадикацион терапиянинг самарадорлиги” услубий тавсияномаси тасдиқланган. Унинг доирасида биринчи марта ушбу тоифадаги беморларда вегетатив дистониянинг мавжудлиги ҳаёт сифатини сезиларли даражада ёмонлаштириши, оғриқ синдромини кучайтириши, психоэмоционал ҳолатни бузиши ва стандарт терапия самарадорлигини пасайтириши асосланган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2023 йил 24 апрелдаги №125 сонли буйруғи) ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (2023 йил 25 апрелдаги №65 сонли буйруғи) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳаёт сифатини баҳолаш даволашни ўз вақтида тузатиш ва беморларнинг қониқишини ошириш, такрорий касалхонага ётқизиш сонини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ташрифлар сонининг камайиши ва қўшимча дори-дармонлар учун харажатларнинг камайиши ҳар бир бемор учун ўртача 701800 сўмни тежашни таъминлади. Хулоса: вегетатив дистониянинг яра касаллиги билан оғриган беморларда ҳаёт сифати, оғриқ синдромининг оғирлиги ва психоэмоционал ҳолатга салбий таъсирини асослаш, ташхислаш аниқлигини ошириш, терапевтик тактикани мослаштириш ва ҳар бир бемор учун ўртача 701800 сўмни тежашга эришиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор сулпиридни нафақат Helicobacter pylori га, балки вегетатив патогенез бўғинига ҳам таъсир кўрсатиши эрадикацион квадротерапия таркибига киритишнинг самарадорлигини исботлаганлиги асосида “Helicobacter pylori билан боғлиқ яра касаллиги ва вегетатив дистония синдроми бўлган беморларни даволашда атипик нейролептик билан биргаликда эрадикацион терапиянинг самарадорлиги” услубий тавсияномаси тасдиқланган. Унинг доирасида Helicobacter pylori ҳам, вегетатив бошқарув бўғинига ҳам ижобий таъсир кўрсатадиган эрадикацион квадротерапия таркибига сулпирид - атипик нейролептикни киритиш самарадорлиги исботланган, бу эса даволашнинг умумий самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Мазкур таклиф Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2023 йил 24 апрелдаги №125 сонли буйруғи) ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (2023 йил 25 апрелдаги №65 сонли буйруғи) амалиётига жорий этилган.  Ижтимоий самарадорлиги: модификацияланган терапияни қўллаш рецидивлар частотасининг пасайишига, яраларнинг тез битишига ва даволанишга содиқликнинг ошишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: даволаниш муддатини қисқартириш ва такрорий терапияга бўлган эҳтиёжни камайтириш ҳар бир бемор учун ўртача 728500 сўмни тежашни таъминлади. Хулоса: Helicobacter pylori ассоцирланган яра касаллиги ва вегетатив бузилишлар билан оғриган беморларни эрадикацион терапияси таркибига сулпиридни киритиш даволаш самарадорлигини оширди, касалхонада даволаниш муддатини қисқартирди ва ҳар бир бемор учун ўртача 728500 сўмни тежаш имконини берган.
Хулоса: ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги билан оғриган беморларда психовегетатив бузилишларни комплекс ташхислаш ва коррекциялаш бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсияни жорий этиш, шу жумладан эрадикацион терапия таркибида сулпиридни қўллаш даволаш самарадорлигини ошириш, касалликнинг қайталаниши ва асоратлари частотасини камайтириш, касалхонага ётқизиш муддатини қисқартириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.
Илмий янгиликдан кейнгайтирилган холда фойдаланиши: олиб борилган илмий-тадқиқот натижаларининг амалиётга тадбиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15-январдаги 11-сонли йиғилиш баённомасига асосан хулоса олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish