Арипов Исломжон Кахрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сирдарё вилоятида тупроқнинг иккиламчи шўрланишини геоекологик рискини баҳолашнинг илмий асослари», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Gr341.
Илмий раҳбар: Радкевич Мария, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Гулистон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор; Рафикова Нодира Аъзамовна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: тупроқларнинг иккиламчи шўрланиши натижасида келиб чиқадиган геоекологик рискларни баҳолаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккиламчи шўрланишнинг барча турдаги салбий таъсирини ва содир бўлаётган жараёнларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш имконини берадиган шўрланишнинг экологик рискларини таснифлаш схемаси ишлаб чиқилган;
геоекологик рискни баҳолашнинг рискларнинг ҳам сифат, ҳам миқдорий таҳлилини амалга ошириш имконини берадиган бирлаштирилган тавсифий-статистик методи такомиллаштирилган;
умумий ифлосланиш кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда шўрланишнинг геоекологик рискларини баҳолаш моделининг янгича талқини яратилган;
сизот сувлари сатҳининг пахта ва буғдой ҳосилдорлигига таъсир кўрсатиш қонуниятлари аниқланди, сизот сувлари минераллашуви ва сизот сувлари сатҳининг комплекс мезонига қараб ҳосилдорликни ўзгаришининг математик моделлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иккиламчи тупроқ шўрланишининг геоекологик рискини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иккиламчи шўрланишнинг салбий таъсирини ва содир бўладиган жараёнларнинг ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олиш имконини берадиган таснифлаш схемасига  оид фактик материаллар, таҳлил ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида шўрланишга қарши комплекс курашиш режасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 03-03/3-12233-сон маълумотномаси). Натижада, Сирдарё вилоятида шўрланиш билан боғлиқ экологик рискларга қарши янада самарали курашиш имконияти ошишига эришилган;
геоекологик рискни баҳолайдиган, сифат ҳамда миқдорий таҳлил қилиш имконини берадиган, бирлаштирилган, тавсифловчи статистик методдан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида тупроқ таҳлилларини ўтказишда самарали натижага эришиш усулларини кенг қўллашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 03-03/3-12233-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқларни ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан янада самарали таҳлил қилиш имконини берган;
жамланма ифлосланиш кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда геоекологик шўрланиш рискини баҳолаш моделидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 03-03/3-12233-сон маълумотномаси). Натижада, геоекологик шўрланиш рискини баҳолашнинг ўзгартирилган модели, шўрланишдан ва ерларни шўрини ювиш бўйича мелиоратив ишлардан келиб чиқадиган экологик рискларнинг харажатини баҳолашнинг методи, алгоритми ва ҳисоблаш методикаси шаклида тақдим этиш имконини берган;
сизот сувлари сатҳининг ғўза ва буғдой ҳосилдорлигига таъсирининг аниқланган қонуниятлари ва “минераллашиш-сизот сувлари сатҳи” комплекс мезонига қараб ҳосилдорликни ўзгартиришнинг математик моделларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини замонавий усуллар орқали ҳисоблашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 03-03/3-12233-сон маълумотномаси). Натижада, мелиоратив ишларнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблашда тузатишлар киритиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish