Саманова Шахло Бохтияровнанинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсонни табиатдан маънавий-ахлоқий бегоналашуви ижтимоий-фалсафий муаммо сифатида”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Fal180
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Омонов Баҳодир Нуруллаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Джуракулов Хусан Анварович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инсонни табиатдан маънавий-ахлоқий бегоналашувини олдини олиш имкониятлари ва стратегик вазифаларини асослаб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиат тизимларининг издан чиқиши, ифлосланиш, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши каби жараёнлар – глобал экологик инқироз ва табиий муҳитни фақат манфаат обекти сифатида қабул қилиши орқали юзага келадиган маънавий узилиш – инсонни табиатдан бегоналашувининг парадигмал ўзгаришлар моделида экологик зарар индивидуал ҳодиса сифатида намоён бўлиши (ишлаб чиқариш маданияти, технологик тараққиёт, ноантропоцентрик тафаккур устуворлиги) асослаб берилган;
бегоналашувнинг обектив ва субектив омилларини (урбанизация, иқтисодий манфаат, ахлоқий бефарқлик, индивидуализмнинг кучайиши) аниқлаш орқали инсон-табиат-инсон муносабатларида фақат утилитар, фойдапараст муносабат эмас, толерант (муросали), ижтимоий масъулиятли, демократик тамойилларга амал қилиш зарурати ҳамда бегоналашувни бошқаришнинг институционал тизимини экологик онг ва маънавий қадриятларни уйғунлаштириш такомиллаштириш йўналишлари очиб берилган;
инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликка экзистенсиал ёндашув асосида дифференциал уйғунлик (экологик-ахлоқий спиритуал-экзистенсиал, коллектив-маданий) туркумлаштирилган ҳамда “табиат-жамият-инсон” тизими муносабатларида маънавий-ахлоқий бегоналашувни олдини олишнинг обектив шарт-шароитлари (табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, глобал экологик мувозанатни сақлаш) аниқлаштирилган;
табиатдан бегоналашувни баҳолаш индикаторининг аҳолининг экологик онг даражаси, экологик масъулият каби мезонлари, экологик таълимда аксиологик ёндашувни кучайтириш, ижтимоий институтлар ролини кучайтириш, экологик ташаббусларни қўллаб-қувватловчи сиёсий платформаларни кенгайтириш каби стратегик йўналишлар ҳамда экологик ҳуқуқий онгни ривожлантириш, экологик ҳуқуқбузарликлар устидан қатъий назорат, экологик мониторинг марказлари фаолиятини жонлантириш, “яшил сиёсат” асосида қарорлар қабул қилиш каби механизмлари такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда экологик сиёсатни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий (экологик қонунчиликни такомиллаштириш), маънавий-ахлоқий (“табиат – қадрият”, экологик ахлоқ) ва инновацион (рақамли экологик платформаларни ривожлантириш, давлат–илмий институтлар–фуқаролик жамияти кооперацияни яратиш) каби йўналишлари, атроф-муҳитга оқилона муносабатни шакллантиришнинг “миллий тараққиёт стратегияси”ни амалга оширишнинг потенсиал (экологик таълим-тарбияни моделлаштириш, фуқаролик масъулияти) имкониятлари ва стратегик (“яшил тараққиёт” тамойиллари, экологик мониторинг тизими) вазифалари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсонни табиатдан маънавий-ахлоқий бегоналашуви сабаблари, оқибатлари ҳамда бартараф этиш йўлларини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
табиат тизимларининг издан чиқиши, ифлосланиш, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши каби жараёнлар – глобал экологик инқироз ва табиий муҳитни фақат манфаат обекти сифатида қабул қилиши орқали юзага келадиган маънавий узилиш – инсонни табиатдан бегоналашувининг парадигмал ўзгаришлар моделида экологик зарар индивидуал ҳодиса сифатида намоён бўлиши (ишлаб чиқариш маданияти, технологик тараққиёт, ноантропоцентрик тафаккур устуворлиги)га доир хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19-март 2025-йилдаги ПҚ-115-сон “Ўзбекистон Республикаси миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2025-йил 11-апрелдаги 14-07-79-сон маълумотномаси). Натижада, қўмита фаолиятида конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирлар ҳамда давлат ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда “Биргаликда кучмиз” ғояси остида ёшларни умуммиллий қадриятлар атрофида бирлаштирувчи тарғибот тадбирларини мазмунан бойитишга хизмат қилган;
бегоналашувнинг обектив ва субектив омилларини (урбанизация, иқтисодий манфаат, ахлоқий бефарқлик, индивидуализмнинг кучайиши) аниқлаш орқали инсон-табиат-инсон муносабатларида фақат утилитар, фойдапараст муносабат эмас, толерант (муросали), ижтимоий масъулиятли, демократик тамойилларга амал қилиш зарурати ҳамда бегоналашувни бошқаришнинг институционал тизимини экологик онг ва маънавий қадриятларни уйғунлаштириш такомиллаштириш йўналишларига оид илмий хулосалар, таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолиятида, жумладан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, “Экология кодекси” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2025-йил 5-апрелдаги 04/26-сон маълумотномаси). Натижада, инсонларда табиатга оқилона муносабатда бўлиш маънаниятини шакллантириш ва мамлакатимизда атроф-муҳитни асраб-авайлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликка экзистенсиал ёндашув асосида дифференциал уйғунлик (экологик-ахлоқий спиритуал-экзистенсиал, коллектив-маданий) туркумлаштирилган ҳамда “табиат-жамият-инсон” тизими муносабатларида маънавий-ахлоқий бегоналашувни олдини олишнинг обектив шарт-шароитлари (табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, глобал экологик мувозанатни сақлаш)га оид хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирган “ЭКОСАН” халқаро хайрия жамоат фондида бажарилган 01-177/21-сон “Соғлом турмуш – саломатлик гарови” (2022 й) лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини та'минлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2025-йил 3-апрелдаги 01-06/138-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик маданиятини юксалтириш, аҳолининг экологик тоза маҳсулотларини исте'мол қилиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишларини та'минлашга ё'налтирилган семинар-тренинглар, тарғибот тадбирларини ўтказишда назарий ва амалий материал сифатида хизмат қилган;
табиатдан бегоналашувни баҳолаш индикаторининг аҳолининг экологик онг даражаси, экологик масъулият каби мезонлари, экологик таълимда аксиологик ёндашувни кучайтириш, ижтимоий институтлар ролини кучайтириш, экологик ташаббусларни қўллаб-қувватловчи сиёсий платформаларни кенгайтириш каби стратегик йўналишлар ҳамда экологик ҳуқуқий онгни ривожлантириш, экологик ҳуқуқбузарликлар устидан қатъий назорат, экологик мониторинг марказлари фаолиятини жонлантириш, “яшил сиёсат” асосида қарорлар қабул қилиш каби механизмларига доир таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2024-йилда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 21-февралдаги 05-09-216-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир шахсда экологик ахлоқий маданиятини юксалтиришга. хусусан, ёшлар онгида табиат ва атроф-муҳитни асраб-авайлашга доир билимларни шакллантиришга ҳамда экотафаккурини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда экологик сиёсатни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий (экологик қонунчиликни такомиллаштириш), маънавий-ахлоқий (“табиат – қадрият”, экологик ахлоқ) ва инновацион (рақамли экологик платформаларни ривожлантириш, давлат–илмий институтлар–фуқаролик жамияти кооперацияни яратиш) каби йўналишлари, атроф-муҳитга оқилона муносабатни шакллантиришнинг “миллий тараққиёт стратегияси”ни амалга оширишнинг потенсиал (экологик таълим-тарбияни моделлаштириш, фуқаролик масъулияти) имкониятлари ва стратегик (“яшил тараққиёт” тамойиллари, экологик мониторинг тизими) вазифаларига доир таклиф-тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 20-банди “Маҳаллаларда маънавий - маърифий соҳани янада ривожлантириш, миллий қадриятларимиз, ҳалоллик бирдамлик каби туйғуларни кучайтириш, аҳолида боқимандалик ва жиноятчиликка мойилликни олдини олиш мақсадида “Обод маҳалла – янги маънавий макон” лойиҳасини амалга ошириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 15-апрелдаги 10/195-сон маълумотномаси). Натижада, инсонни табиатдан маънавий-ахлоқий бегоналашувини олдини олиш билан боғлиқ экологик муаммоларнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатиларини ёритишга хизмат қилган.