Хўшмуродова Мехргиё Аллаяровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг клиник-неврологик асоратлари», 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Тib3824.
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Таджиев Мирҳотам Мирҳошимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Джурабекова Азиза Тохировна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг клиник-неврологик хусусиятларини ўрганиб, ташхислаш мезонлари ва оптимал терапиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг ривожланишида пренатал, антенатал ва постнатал хавф омилларининг биргаликдаги таъсири касалликнинг клиник кечиши ва оғирлик даражасини баҳолашдаги аҳамияти исботланган;
чақалоқлар ва эрта ёшдаги болалар билирубин энцефалопатиясида неврологик бузилишларни баҳолаш BIND ва KSD шкалалари билан лаборатория кўрсаткичлар, яъни қондаги билирубин даражаси ўртасидаги корреляцион боғланишлари асосида эрта ташхислаш, хавфни стратификация қилиш, беморларни динамик ва клиник жиҳатдан прогнозлаш аҳамияти аниқланган;
клиник-неврологик (BIND, KSD), нейрофизиологик (НСГ, ЭЭГ) ва нейробиокимёвий (NSE, S100) кўрсаткичлари асосида чақалоқларда билирубин энцефалопатиясининг ривожланишида марказий асаб тизими зарарланишини ифодаловчи дастлабки прогностик маркёрлар аниқланган;
чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг ривожланиш хавф омиллари, клиник-неврологик ва нейробиокимёвий кўрсаткичлар асосида эрта ташхислаш мезонлари такомиллаштирилганлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг хавф омилларини аниқлаш, эрта ташхислаш усуллари, клиник кечиш босқичлари ва асоратларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг ривожланишида пренатал, антенатал ва постнатал хавф омилларининг биргаликдаги таъсири касалликнинг клиник кечиши ва оғирлик даражасини баҳолашдаги аҳамияти исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 17 октабр №83/24 сон билан тасдиқланган «Неонатал ва постнатал даврдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг ташхислаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 29.12.2024 йилдаги №179 сонли буйруғи билан ва Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг 23.10.2024 йилдаги №901-9-128-ТБ/2024 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги №18/66 сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: билирубин энцефалопатиясига олиб келувчи энг муҳим этиологик омиллар ва хавф омилларини аниқлаш ёрдамида жамиятда касалликни ривожланишини олдини олиш чора тадбирлари ва соғлом она ва соғлом бола татбиқи асосида жамиятда соғлом турмуш тарзи, ташқи муҳитнинг ножўя таъсирларини олдини олиш ва аҳолида соғлом тиббий маданиятнии шаклланишига эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда билирубин энцефалопатиясининг асоратларини олдини олишда келтириб чиқарувчи омилларни ва хавф омилларини бартараф этиш орқали болалар церебрал фалажлиги, сенсоневрал карлик, психомотор ривожланишдан ортда қолиш каби асоратлари олдини олишга эришишга ёрдам берди. Бу еса ўз навбатида давлат бюджети маблағларини ногиронлик учун тўлов, болаларнинг ҳар 1 йилда стационарда 2 марта ётиб даволаниш, индивидуал ёки ихтисослаштирилган таълим тизимида ўқитиш учун ажратиладиган суммани камайтиришга имкон берди. Хулоса: чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда билирубин энцефалопатиясини ривожлантирувчи энг муҳим этиологик сабаблари ва асосий хавф омилларини аниқлаш касалликнинг оғир кечишини ва асоратини олдини олишга имкон беради;
иккинчи илмий янгилик: чақалоқлар ва эрта ёшдаги болалар билирубин энцефалопатиясида неврологик бузилишларни баҳолаш BIND ва KSD шкалалари билан лаборатория кўрсаткичлар, яъни қондаги билирубин даражаси ўртасидаги корреляцион боғланишлари асосида эрта ташхислаш, хавфни стратификация қилиш, беморларни динамик ва клиник жиҳатдан прогнозлаш аҳамияти аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 17 октябрда №83/24 билан тасдиқланган «Неонатал ва постнатал даврдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг ташхислаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 29.12.2024 йилдаги №179 сонли буйруғи билан ва Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг 23.10.2024 йилдаги №901-9-128-ТБ/2024 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган.(Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги №18/66 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: билирубин энцефалопатиясини ўтказган болаларда клиник-неврологик ҳолати ва психомотор ривожланишини динамик ва клиник жихатдан прогнозлаш ва асоратларини олдини олиш болалардаги психомотор ривожланишдан ортда қолишини аниқлаш, ногиронликни олдини олиш, жамиятда уларнинг ижтимоийлашувига ва соғлом турмуш тарзини тарғиби учун катта аҳамият касб етади. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда билирубин энцефалопатиясининг оғир кечишининг асорати болалар церебрал фалажлигининг гипэркинетик шакли ҳисобланади ва бундай болалар учун болаликдан ногиронлик белгиланади. Давлат бюджети томонидан ҳар йили ажратилган 11280000 сўм ажратилади. Касалликнинг эрта ташхислаш ва асоратини олдини олиш ҳар бир бемор учун 11280000 сўмни тежаш имконини беради. Хусусан, чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда билирубин энцефалопатиясини эрта аниқлаш, касалликларнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтириш ва жамиятда профилактик тадбирлар ва пренатал скрининг орқали амалга оширилди ва 1 нафар бемор учун йилига 11280000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг клиник-неврологик ҳолати ва оғирлик даражасини эрта ташхислаш асоратларини олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга имкон беради;
учинчи илмий янгилик: клиник-неврологик (BIND, KSD), нейрофизиологик (НСГ, ЭЭГ) ва нейробиокимёвий (NSE, S100) кўрсаткичлари асосида чақалоқларда билирубин энцефалопатиясининг ривожланишида марказий асаб тизими зарарланишини ифодаловчи дастлабки прогностик маркёрлар аниқганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 17 октабр №83/24 сон билан тасдиқланган «Неонатал ва постнатал даврдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг ташхислаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 29.12.2024 йилдаги №179 сонли буйруғи билан ва Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг 23.10.2024 йилдаги №901-9-128-ТБ/2024 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги №18/66 сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: билирубин энцефалопатиясини эрта ташхислаш ва бош мия зарарланиш даражасини аниқлаш ёрдамида жамиятда ногиронликни камайтиришга, болалардаги руҳий ва нутқий ривожланишдан ортда қолишни олдини олиш еса уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, ижтимоийлашувига, соғлом оилавий муҳитни тарғиб қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда билирубин энцефалопатиясини оғирлик даражасини эрта аниқлаш унинг асоратларини аниқлашга қаратилган текширувлар маблағини тежаш имконини беради. Билирубин энцефалопатиясини оғир шаклини ўтказган 1 нафар болани ташхислаш учун ўрта ҳисобда 975000 сўм пул сарфланади. Шундай экан асоратини олдини олиш, қўшимча текширувларни талаб қилмайди. Давлат бюджети ва оила бюджети томонидан 975000 сўм молиявий томондан сарфланишини олдини олишга эришилади. Хулоса: чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда билирубин энцефалопатиясини эрта ташхислаш, асоратларини олдини олиш бўйича кўрсатмалар ва лаборатор мезонлар орқали бажарилди ва 1 нафар бемор учун 975000 сўм сарфланмаслик имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг ривожланиш хавф омиллари, клиник-неврологик ва нейробиокимёвий кўрсаткичлар асосида эрта ташхислаш мезонларини такомиллаштириш аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 17 октабр №83/24 сон билан тасдиқланган «Неонатал ва постнатал даврдаги болаларда билирубин энцефалопатиясининг ташхислаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 29.12.2024 йилдаги №179 сонли буйруғи билан ва Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 23.10.2024 йилдаги №901-9-128-ТБ/2024 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги №18/66 сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: билирубин энцефалопатиясини эрта аниқлаш учун тузилган мезонлар орқали касалликни эрта аниқлаш натижасида касалликнинг оғир асоратлари билан касалланишни камайтиришга имкон берди.Жамиятда болалар орасида ногиронликни камайтиришга ва ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келди .Шунингдек соғлом турмуш тарзи ва оила саломатлигини таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда билирубин энцефалопатиясининг эрта аниқлаш учун сарфланган маблағ-300000 сўм сарфланса, кеч ташхислаш ёки асоратланган шаклини ташхислаш учун еса ҳар бир болага ажратилган сумма 975000 сўм сарфланади. Эрта аниқлаш ва кеч аниқлаш ўртасидаги иқтисодий фарқ 675000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: эрта аниқлаш натижасидаги иқтисодий самарадорлик 675000 сўмни ташкил қилди,бу эса давлат бюджети ва оиланинг молиявий ҳаражатларини камайтиришга олиб келди.