Мардонов Камол Каромат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суд ҳужжатларини ижро этишда қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назорати”, “12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Yu1649.
Илмий раҳбар: Хидоятов Бахтиёр Батирович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Давлятов Валишер Хакимжанович - юридик фанлар доктори, профессор; Шайзаков Шодиёр Ибрагимович - юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади суд ҳужжатларини ижро этишда (жазоларни ижро этиш муассасалари ва пробация хизматларидан ташқари) қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назорати тушунчаси, аҳамияти ҳамда ушбу фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ муаммоларни таҳлил этиш, ўрганилган манба ва тадқиқот материаллари асосида аниқланган муаммоларни бартараф этишга қаратилган тегишли таклиф, тавсия ва хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, унинг мониторинги механизмини такомиллаштириш учун мол-мулк йўқлиги сабабли ундирув амалга оширилмаган қарздорлар ҳисобини аниқ юритиш, мол-мулк ва пул маблағлари аниқланганда ижро мажбуриятини бажариш имкониятини таъминлаш мақсадида “Мажбуриятлар реестри”ни жорий этиш лозимлиги асослантирилган;
фуқароларнинг минимал кундалик турмуш эҳтиёжларини инобатга олиш зарурлиги сабабли ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланиши, уларнинг банк ҳисобварақларидан, жумладан банк карталаридан ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлик бўйича пул маблағларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидаги маблағлар ҳисобидан ушлаб қолиш (ҳисобдан чиқариш) тақиқланиши лозимлиги асослантирилган;
давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш, ҳисобини юритиш ва сотиш тартибига риоя этилиши устидан назорат функсионал вазифасига мос бўлганлиги сабабли тегишли Мажбурий ижро бюро (МИБ)сининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилиши лозимлиги асослантирилган;
ижро ҳужжати бўйича ижро ишини соддалаштирилган тартибда юритишда ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ёки бошқа орган ҳужжати бекор қилинган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилганда қонунийликни таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси ижро ҳужжатини берган судни ёки бошқа органни тегишли ахборот олинган куннинг эртасидан кечиктирмай ижро ишини юритиш тугатилганлиги ҳақида хабардор қилиш лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Суд ҳужжатларини ижро этишда қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назоратининг назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш асосида:
суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, унинг мониторинги механизмини такомиллаштириш учун мол-мулк йўқлиги сабабли ундирув амалга оширилмаган қарздорлар ҳисобини аниқ юритиш, мол-мулк ва пул маблағлари аниқланганда ижро мажбуриятини бажариш имкониятини таъминлаш мақсадида “Мажбуриятлар реестри”ни жорий этиш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 3-январда қабул қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–1-сон Фармонининг иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 20 декабрдаги 27/2-363-24-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, унинг мониторинги механизмини такомиллаштиришга, шунингдек “Мажбуриятлар реестрини жорий этиш ва унинг ишлаш меҳанизмини янада яхшилашга хизмат қилган;
фуқаролар минимал кундалик турмуш эҳтиёжларини инобатга олиш зарурлиги сабабли ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланиши, уларнинг банк ҳисобварақларидан, жумладан банк карталаридан ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлик бўйича пул маблағларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидаги маблағлар ҳисобидан ушлаб қолиш (ҳисобдан чиқариш) тақиқланиши лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 3-январда қабул қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–1-сон Фармонининг иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 20-декабрдаги 27/2-362-24-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши фуқаролардан қарздорлик учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланишига ҳамда фуқаронинг банк ҳисобварақларидан, жумладан банк карталаридан ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлик бўйича пул маблағларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидаги маблағлар ҳисобидан ушлаб қолиш тақиқланишига оид қоиданинг белгиланишига хизмат қилган;
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараварига тенг ва ундан ортиқ қийматдаги мол-мулкни олиб қўйишнинг ҳар бир ҳолати бўйича якуний қарор қабул қилингунга ва мол-мулк давлат даромадига ўтказилгунга қадар бўлган жараён алоҳида назоратга олиниши ҳамда мол-мулкнинг ягона ҳисоби юритилиши лозимлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2015-йил 28-декабрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 128-сон буйруғининг 3.6-бандини иккинчи хатбоши билан тўлдириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2020-йил 11-сентябрдаги 222-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 23-декабрдаги 27/2-366-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараварига тенг ва ундан ортиқ қийматдаги мол-мулкни олиб қўйишнинг ҳар бир ҳолати бўйича якуний қарор қабул қилингунга ва мол-мулк давлат даромадига ўтказилгунга қадар бўлган жараён алоҳида назоратга олиниши ҳамда мол-мулкнинг ягона ҳисоби юритилиши устидан прокурор назоратининг таъминланишига хизмат қилган;
прокурорлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни таъминлаш билан бир қаторда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тизимида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг белгиланган тартиб ва умумий шартларга амал қилган ҳолда ижро этилганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги”га оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2015-йил 28-декабрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 128-сон буйруғининг учинчи бандини иккинчи хатбоши билан тўлдириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2020-йил 11-сентябрдаги 222-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 23-декабрда 27/2-365-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши прокурорлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни таъминлаш билан бир қаторда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тизимида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг белгиланган тартиб ва умумий шартларга амал қилган ҳолда ижро этилганлигига алоҳида эътибор қаратишга, пировардда суд ҳужжатларининг ижро этилиши самарадорлигини янада яхшилашга хизмат қилган;
Давлат ижрочиси жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда ҳукм қилинган шахснинг ёки қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳақидаги қарор қабул қилиши шартлиги”га оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг 2019-йил 23-октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисида”ги Низомни 61-банд билан тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 23-декабрдаги 27/2-364-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши давлат ижрочиси жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда ҳукм қилинган шахснинг ёки қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳақидаги қарор қабул қилиши суд ҳужжатларининг ижро этилиши самарадорлигини оширишга хизмат қилган.