Тагаев Камол Камиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий лойиҳалаштириш тизимида раҳбар кадрларни тайёрлаш масалалари: фалсафий таҳлил”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fal1387
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Турдиев Беҳруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий лойиҳалаштириш тизимида раҳбар кадрларни тайёрлашнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
раҳбар кадрларни тайёрлаш тизимини лойиҳалашда синергетик ёндашувни (очиқ, ўз-ўзини ташкил этувчи мураккаб ижтимоий тизим, тартибсизлик ва хаосни бартараф эттириш, мувофиқлаштирув, ўзгарувчанлик ва барқарорлик) қўллаш ҳамда бошқаришда пассив ижрочилик эмас, балки ижтимоий жараёнларни фаол бошқарувчиси ва “лойиҳавий компетенсия”, “маънавий лидер”, “ижтимоий барқарорлик учун стратегик салоҳият” фазилатларини шакллантириш муҳимлиги аниқланган;
раҳбар кадрлар тайёрлашнинг консептуал парадигмалари ва профессионал компетенсияни аниқловчи диагностик меъзонлари асосида лидерлик аспектлари - ижтимоий-психологик (эмоционал туйғулари, стрессга бардошлилиги), коммуникатив (жамоани бошқариш, танқидий баҳолаш) ва ахлоқий (ҳалоллик, адолатпарварлик, масъулиятлилик) компонентлар алоқадорлигига боғлиқлиги ҳамда лидерлик имиджини шакллантиришнинг модулли структурасига хос (шахсий салоҳият, стратегик фикрлаш, ижтимоий ҳамкорлик) учун функсионал мезонлар очиб берилган;
раҳбар кадрларни тайёрлаш зарурати замонавий ижтимоий тараққиётнинг таркибий қисми сифатида баҳоланиб, у бозор муносабатларининг институционал шаклланиши, миллий иқтисодиётнинг диверсификацияси, саноат тараққиётининг интенсивлиги, демократик бошқарув механизмларининг эволюцияси каби консептуал асослар исботлаб берилган;
очиқ, адаптив ва инновацион ўзгарувчан кадрлар тайёрлаш тизимини ижтимоий лойиҳалашнинг асосий характеристикаси сифатида инновацион жараёнлардаги адекват ўзгаришларнинг (институционал мослашувчанлик, ички структуравий эластиклик) механизмлари инновацион технологияларга, рақамли бошқарув элементларига, проектив фикрлашга, компетенсия асосидаги баҳолаш қобилиятига боғлиқлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий лойиҳалаштириш тизимида раҳбар кадрларни тайёрлаш масалаларининг фалсафий таҳлилини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
раҳбар кадрларни тайёрлаш тизимини лойиҳалашда синергетик ёндашувни (очиқ, ўз-ўзини ташкил этувчи мураккаб ижтимоий тизим, тартибсизлик ва хаосни бартараф эттириш, мувофиқлаштирув, ўзгарувчанлик ва барқарорлик) қўллаш ҳамда бошқаришда пассив ижрочилик эмас, балки ижтимоий жараёнларни фаол бошқарувчиси ва “лойиҳавий компетенсия”, “маънавий лидер”, “ижтимоий барқарорлик учун стратегик салоҳият” фазилатларини шакллантириш муҳимлигига оид илмий-назарий хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Вухориу халқаро илмий-тадқиқот маркази амалий лойиҳа обектидаги масалаларпи илмий методологик ва прагматик таҳлилларни амалга оширишда, назарий хулосалар чиқаришда фойдаланилган. (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 15-июлдаги № 02/342-сон маълумотномаси) Натижада, илмий-методологик сифатини такомиллаштиришда ва академик таҳлилларни бойитишда муҳим илмий далил сифатида хизмат қилган.
раҳбар кадрлар тайёрлашнинг консептуал парадигмалари ва профессионал компетенсияни аниқловчи диагностик меъзонлари асосида лидерлик аспектлари - ижтимоий-психологик (эмоционал туйғулари, стрессга бардошлилиги), коммуникатив (жамоани бошқариш, танқидий баҳолаш) ва ахлоқий (ҳалоллик, адолатпарварлик, масъулиятлилик) компонентлар алоқадорлигига боғлиқлиги ҳамда лидерлик имиджини шакллантиришнинг модулли структурасига хос (шахсий салоҳият, стратегик фикрлаш, ижтимоий ҳамкорлик) учун функсионал мезонларига доир илмий-назарий таҳлиллар, фалсафий хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Маданий-маърифий соҳадаги ишларда ҳокимларнинг масъулиятини ошириш” ҳамда 41-банди “Бошқарув фаолиятининг ижтимоий-фалсафий аспектлари: тизимли ёндашув” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 15-июлдаги 02/863-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ижтимоий тартибини юксатириш ва ижтимоий тартиб моҳияти, жамият барқарор ривожланишидаги муҳим тамойил эканлиги, назарий, прагматик моҳиятини тушунтириш орқали тадбирларнинг сифати, мазмуни илмий ва академик жиҳатдан такомиллашишига хизмат қилган;
раҳбар кадрларни тайёрлаш зарурати замонавий ижтимоий тараққиётнинг таркибий қисми сифатида баҳоланиб, у бозор муносабатларининг институционал шаклланиши, миллий иқтисодиётнинг диверсификацияси, саноат тараққиётининг интенсивлиги, демократик бошқарув механизмларининг эволюцияси каби консептуал асосларига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-сон “Аҳолини ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламларини аниқлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллигини кучайтириш” 2021-2022 йй амалий лойиҳаси обектида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 15-июлдаги 04/11-9158-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг илмий методологик сифатини такомиллаштиришга, академик таҳлилларни бойитишга муҳим илмий даллилар сифатида хизмат қилган;
очиқ, адаптив ва инновацион ўзгарувчан кадрлар тайёрлаш тизимини ижтимоий лойиҳалашнинг асосий характеристикаси сифатида инновацион жараёнлардаги адекват ўзгаришларнинг (институционал мослашувчанлик, ички структуравий эластиклик) механизмлари инновацион технологияларга, рақамли бошқарув элементларига, проектив фикрлашга, компетенсия асосидаги баҳолаш қобилиятига боғлиқлиги асосланган илмий янгиликлар ва таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида келтирилган “И. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”да келтирилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 24-майдаги 02-02-50-сон маълумотномаси). Натижада, партия ходимларининг ижтимоий, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда мафкуравий тарғибот ишларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган.