Маматқулов Бехзод Махаммадисмон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Театр қўғирчоқларини ясаш технологиясининг назарий ва амалий асослари”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/San76.
Илмий раҳбар: Қодирова Сарвиноз Мухсиновна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01.
Расмий оппонентлар: Аҳметжанова Муқаддас Ваҳобовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Қобилова Феруза Насруллаевна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: театрда қўғирчоқ ясаш технологиясининг назарий ва амалий асосларини аниқлаш, ижодий жараёнга таъсир тамойилларини ижтимоий, маданий-тарихий омиллар кесимида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек театр қўғирчоқларининг жаҳон қўғирчоқ турлари билан тасвирий ифодалаш воситалари, саҳна боблиги жиҳатидан ўхшаш ва услубий ёндашувлари, томошабин билан мулоқотга кириш каби муштарак жиҳатлари, шунингдек, миллий саҳна маданиятига хос бўлган бадиий-эстетик хусусиятлари аниқланган;
Европа типида ёзма драматургия асосида иш кўрувчи янги шаклдаги театр қўғирчоқларини ясашда образ туб моҳиятини аниқ ифодалаш ва бадиий шаклни кучайтириш зарурати сабабли папе-маше технологиясидан кенг фойдаланилганлиги, бугунги кунда ҳам бу анъана аксарият спектаклларда қўлланилиб келинаётганлиги исботланган;
театр қўғирчоғининг саҳнада бадиий образ яратишдаги ифодалаш имкониятлари, ҳаракатланиш усуллари ва бошқарув механизмларини акс эттирувчи структуравий ечимлари, функсионал қурилиши ва конструктив элементлари каби техник характеристикаси, рассом ва қўғирчоқ устаси иши, қўғирчоқларнинг бадиий ифодавийлиги қаҳрамон характерини очишга хизмат қилганлиги далилланган;
тарихий, афсонавий, замонавий мавзудаги асарларни саҳналаштиришда қўғирчоқ ясаш технологияларидан фойдаланиш саҳна кўринишларининг ифодавий ечимларини бойитиш ва томошабин таассуротини кучайтиришга таъсир қилгани сабабли спектаклларнинг бадиийлик, таъсирчанлик хусусиятини ошишига хизмат қилганлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Театр қўғирчоқларини ясаш технологиясининг назарий ва амалий асосларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижаларга кўра қуйидагилар амалга оширилди:
ўзбек театр қўғирчоқларининг жаҳон қўғирчоқ турлари билан тасвирий ифодалаш воситалари, саҳна боблиги жиҳатидан ўхшаш ва услубий ёндашувлари, томошабин билан мулоқотга кириш каби муштарак жиҳатлари, шунингдек, миллий саҳна маданиятига хос бўлган бадиий-эстетик хусусиятлари аниқланишига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги қўғирчоқ театрлари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 21-февралдаги 02-12-17-1021-сон маълумотномаси). Натижада, технологик жиҳатдан мукаммал, рақамли қаҳрамонлар билан рақобатлаша оладиган миллий қўғирчоқларни яратиш ва уларни кўрик-фестивалларда намойиш этиш имконияти яратилган;
Европа типида ёзма драматургия асосида иш кўрувчи янги шаклдаги театр қўғирчоқларини ясашда образ туб моҳиятини аниқ ифодалаш ва бадиий шаклни кучайтириш зарурати сабабли папе-маше технологиясидан кенг фойдаланилганлиги, бугунги кунда ҳам бу анъана аксарият спектаклларда қўлланилиб келинаётганлиги исботланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги қўғирчоқ театрлари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 21-февралдаги 02-12-17-1021-сон маълумотномаси). Натижада, республикадаги қўғирчоқ театрларида қўғирчоқ ясашнинг папе-маше технологиясидан фойдаланиш методик тизими такомиллаштирилган;
театр қўғирчоғининг саҳнада бадиий образ яратишдаги ифодалаш имкониятлари, ҳаракатланиш усуллари ва бошқарув механизмларини акс эттирувчи структуравий ечимлари, функсионал қурилиши ва конструктив элементлари каби техник характеристикаси, рассом ва қўғирчоқ устаси иши, қўғирчоқларнинг бадиий ифодавийлиги қаҳрамон характерини очишга хизмат қилганлиги далилланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси томонидан репертуар шакллантириш ва долзарб спектаклларни саҳналаштириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмасининг 2025-йил 12-мартдаги 01-02-24-сон маълумотномаси). Натижада, республикадаги қўғирчоқ театрлари репертуари бадиий жиҳатдан такомиллаштирилган;
тарихий, афсонавий, замонавий мавзудаги асарларни саҳналаштиришда қўғирчоқ ясаш технологияларидан фойдаланиш саҳна кўринишларининг ифодавий ечимларини бойитиш ва томошабин таассуротини кучайтиришга таъсир қилгани сабабли спектаклларнинг бадиийлик, таъсирчанлик хусусиятини ошишига хизмат қилганлиги асосланган хулоса ва таклифлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 13-ноябрдаги 01-44-427-сон маълумотномаси). Натижада, қўғирчоқ театри тарихи, жанрлари, турлари ва қўғирчоқ ясалиш услубларининг ижтимоий-маданий аҳамияти кенг аудиторияга очиб берилган.