Кимсанов Бахромжон Икромжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Композит арматураланган сиқилувчи элементларнинг мустаҳкамлик ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати”, 05.09.01 – Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4518.
Илмий раҳбар: Акрамов Хуснитдин Ахрарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, PhD.03/07.06.2024.Т.106.06.
Расмий оппонентлар: Зулпуев Абдивали Момунович, техника фанлари доктори, профессор; Раҳмонов Абдували Абдуқодирович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  шиша толали композит арматура билан арматураланган сиқилувчи элементларнинг мустаҳкамлик ва кучланганлик-деформасияланганлик ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шиша толали композит арматураларнинг механик хоссаларини назарий ҳамда экспериментал баҳолаш орқали уларни сиқилишга ишловчи бетон устун конструксияларида бўйлама ишчи арматура сифатида қўллашнинг юк кўтариш имкониятлари асослаб берилган;
сиқилишга ишловчи бетон устунларда шиша толали композит арматураларни қўллаш ташқи статик кусҳлар остида бетон ҳамда арматураларда пайдо бўладиган кучланганлик - деформацияланганлик ҳолатида бетон ядросидаги ички зўриқиш кучларининг ўзгариш қонуниятига кўра мустаҳкамликнинг ошириши аниқланган;
сиқилишга ишловсҳи устунларда бўйлама шиша толали композит ҳамда кўндаланг пўлат арматура хомутли каркасларни қўллаш натижасида уларнинг юк кўтариш қобиляти хомути шиша тола композит арматурали намуналарга нисбатан бетондаги халқа самараси сабабли 1,1 марта ортганлиги аниқланган;
сиқилишга ишловчи шиша толали композит арматурали устунларни ҳисоблаш усуллари шиша толали композит арматуранинг кўндаланг арматуралаш фоизига, сиқилиш ва чўзилишдаги меъёрий ва ҳисобий қаршиликларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. Шиша толали композит арматура билан арматураланган сиқилувчи элементларнинг мустаҳкамлик ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шиша толали композит арматураларнинг механик хоссаларини назарий ҳамда экспериментал баҳолаш орқали уларни сиқилишга ишловчи бетон устун конструксияларида бўйлама ишчи арматура сифатида қўллашнинг юк кўтариш имкониятлари асослаб берилганлиги ҳамда сиқилишга ишловчи бетон устунларда шиша толали композит арматураларни қўллаш ташқи статик кусҳлар остида бетон ҳамда арматураларда пайдо бўладиган кучланганлик - деформацияланганлик ҳолатида бетон ядросидаги ички зўриқиш кучларининг ўзгариш қонуниятига кўра мустаҳкамликнинг ошириши аниқланган юзасидан таклифлар Фарғона вилояти Қурилиш ва уй - жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспексияси томонидан Фарғона шаҳар Машъал МФЙ Фаробий кўчасидаги саккиз қаватли турар-жой биносини барпо этишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 21-октябрдаги 24-06/11005-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳалаш ҳамда ҳисоблаш жараёнларига сарфланадиган вақтнинг 15% гача тежалишига эришилган;
сиқилишга ишловсҳи устунларда бўйлама шиша толали композит ҳамда кўндаланг пўлат арматура хомутли каркасларни қўллаш натижасида уларнинг юк кўтариш қобиляти хомути шиша тола композит арматурали намуналарга нисбатан бетондаги халқа самараси сабабли 1,1 марта ортганлиги аниқланганлиги сиқилишга ишловчи шиша толали композит арматурали устунларни ҳисоблаш усуллари шиша толали композит арматуранинг кўндаланг арматуралаш фоизига, сиқилиш ва чўзилишдаги меъёрий ва ҳисобий қаршиликларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган оид таклифлар “Фарғонафуқаролойиҳа” МСҳЖ томонидан Фарғона шаҳар, Қиргули мавзеси, Янги аср кўчасида етти қаватли биринчи ва иккинчи қаватлари савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари юқори қаватлари турар-жой обекти қурилишида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 21-октябрдаги 24-06/11005-сон маълумотномаси). Натижада конструксияларда шиша толали композит арматурани қўллашда пўлат арматурага нисбатан 33% иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish