Тангриев Абдулла Товошевичнинг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали дзюдочиларни тактик тайёрлаш тизимини такомилаштириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4639.
Илмий раҳбар: Газиев Шукужон Шухрат ўғли педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Коробейников Георгий Валеревич биология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Фаррух Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали дзюдочиларнинг тайёргарлик турлари бўйича машғулот дастурини ишлаб чиқиш орқали тактик ҳаракатлар тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
малакали дзюдочиларнинг мусобақа давридаги тайёргарлик хусусиятларини инобатга олган ҳолда техник-тактик ҳаракатларни бажариш учун максимал яқинлаштирилган, юқори интенсивликка эга комплекс машқлардан ташкил топган айланма усуллардан фойдаланиш ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
дзюдочиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган, спорт инвентарлари ёрдамида бажариладиган машқлар дастуридан мусобақа олди тайёргарлик босқичида фойдаланиш орқали тактик ҳаракатларни юқори амплитудада бажариш вақтида тананинг елка камар қисмидаги мушакларини бошқариш имкониятлари оширилган;
малакали дзюдочиларнинг вазн тоифалари бўйича индивидуал хусусиятлари, техник имкониятларига бевосита юқори самарадорлик кўрсатувчи техник-тактик комбинацион тизимидан амалий машғулотларга мослаштириш ҳисобига қарши ҳужум ҳаракатларни нейтраллаштириш ва ҳужум ҳаракатларини самарали якунлаш даражаси оширилган;
дзюдочиларнинг мусобақа фаолиятида тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида уч босқичли мусобақаолди тайёргарлик босқичида тик ва партер ҳолатидаги бажариладиган тактик ҳаракатларни мезоцикл машғулот дастури юкламаларини рацион тақсимлаш орқали мусобақа фаолиятида мураккаб тактик ҳаракатларни бажариш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали дзюдочиларнинг тайёргарлик турлари бўйича машғулот дастурини ишлаб чиқиш орқали тактик ҳаракатлар тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
малакали дзюдочиларнинг мусобақа давридаги тайёргарлик хусусиятларини инобатга олган ҳолда техник-тактик ҳаракатларни бажариш учун максимал яқинлаштирилган, юқори интенсивликка эга комплекс машқлардан ташкил топган айланма усуллардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Дзюдо Федерасияси базасида шуғулланувчи ёшлар терма жамоаси дзюдочиларнинг ўқув-машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 17-январдаги 02-16/537-сон маълумотнома). Натижасида, жисмоний тайёргарлигини 13,5-14,0 % га оширишга эришилган; 
дзюдочиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган, спорт инвентарлари ёрдамида бажариладиган машқлар дастуридан мусобақа олди тайёргарлик босқичида фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш мазкази ўқувчиларининг ўқув машғулотларига татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 17-январдаги 02-16/537-сон маълумотномаси). Натижада, техник-тактик тайёргарлиги 12,3 % яхшиланган;
малакали дзюдочиларнинг вазн тоифалари бўйича индивидуал хусусиятлари, техник имкониятларига бевосита юқори самарадорлик кўрсатувчи техник-тактик комбинацион тизимидан амалий машғулотларга мослаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш мазкази ўқувчиларининг ўқув машғулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 17-январдаги 02-16/537-сон маълумотномаси). Натижада, қарши ҳужум ҳаракатларини бажариш 14,7 % га ўсган;
дзюдочиларнинг мусобақа фаолиятида тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида уч босқичли мусобақаолди тайёргарлик босқичида тик ва партер ҳолатидаги бажариладиган тактик ҳаракатларни мезоцикл машғулот дастури юкламаларини рацион тақсимлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш мазкази ўқувчиларининг ўқув машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 17-январдаги 02-16/537-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон чемпионати, кубоги ва халқаро мусобақаларда фахрли ўринлар эгалланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish