Мардонов Асрор Ҳасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Целлюлоза-қоғоз саноати корхоналари чиқиндилари асосида кўп функцияли кимёвий маҳсулот олиш», 02.00.05 - Целлюлоза ва целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/T5539.
Илмий раҳбар: Абдумавлянова Маъмура Касимовна, кимё фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.T.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Шерзод Абдуллаевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: целлюлоза-қоғоз саноати чиқиндилардан табиий полимерлар целлюлоза ва лигнинни ажратиш, ўрам қоғоз, сулфокатионит ҳамда суперпластификаторлар олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
140-150 °C ҳароратда 6 %-ли натрий ишқор эритмаси билан гидролизлаб каноп ва гугурт саноати толали чиқиндиларидан целлюлоза ажратилиб, 1:1 нисбатда МС-6 маркали макулатура қўшиб ўрам қоғоз ишлаб чиқариш мумкинлиги исботланган;
кислотали муҳит ва 70-80 °C ҳароратда целлюлоза олиш жараёнида ҳосил бўладиган гидролиз суюқлигидан 97 % гача лигнин ажралиши асосланган; 
лигнинни 90-100 °C ҳароратда 6 соат давомида H2SO4 билан сульфолаб 86 % гача сульфолигнин ҳосил бўлиши исботланган; 
сканерловчи электрон микроскоп орқали олинган сульфолигнин макроғовакли тузилиши аниқланган ва оқова сувларни тозалашда KU-2-8  катионитдан селективлиги исботланган;
полисульфолигнин суперпластификатор қўшиб олинган бетон маҳсулотларининг 28 кундан кейинги мустаҳкамлиги таққосланиб, 0,8 % қўшилганда мустахкамлиги 79,54 % га ошиши исботланган;
целлюлоза-қоғоз саноати чиқиндилардан лигнинни ажратиш ва ўрам қоғоз, сулфокатионит ҳамда суперпластификаторлар олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Целлюлоза-қоғоз, каноп пояси ва гугурт саноати чиқиндиларидан целлюлоза ажратиш, гидролиз суюқлигидан олинган лигнин асосида селектив катионитлар ва барарор суперпластификаторлар олиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
бир ва кўп йиллик ўсимликлардан целлюлоза олиш жараёни иккиламчи махсулоти лигнин асосида катионит олиш технологияси «ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ» АЖ Муборак иссиқлик электр маркази филиалида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ» АЖ Муборак иссиқлик электр маркази филиалининг 2024 йил 27 мартдаги 02-21/152-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий катионит ишлаб чиқариш имконини берган;  
лигнин асосида олинган полиметиленлигнинсулфокислота ионити билан сувни бирламчи босқичли тозалаш технологияси «ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ» АЖ Муборак иссиқлик электр маркази филиалида сувларни биринчи босқичли тозалашда катионит сифатида амалиётга жорий қилинган («ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ» АЖ Муборак иссиқлик электр маркази филиалининг 2024 йил 27 мартдаги 02-21/152-сон маълумотномаси). Натижада, техник сувнинг қаттиқлиги 1,6 дан 0,4 мг-экв/л гача, Ca+2 ионлари миқдорини 20 мг/л дан 0,8 мг/л гача, Mg+2 ионлари миқдорини 9,6 мг/л дан 0,18 мг/л гача камайтириш va КУ-2-8 импорт сулфокатионитини маҳаллийлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish