Якубов Айбек Бахрамовичтнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жаҳон савдо ташкилоти доирасида савдони халқаро хусусий-ҳуқуқий тартибга солиш (Ўзбекистон мисолида)” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Исломбек Рустамбеков Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Хамрокулов Баходир Мамашарифович, юридик фанлар доктори, профессор; Эргашев Восит Ёқубович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ЖСТ ҳуқуқий тизими доирасида савдони халқаро хусусий-ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини ҳар томонлама илмий-ҳуқуқий таҳлил қилиш ва асослаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши шароитида миллий қонунчилигини уйғунлаштириш ва унификация қилиш бўйича ҳуқуқий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасининг Кодекс Алиментариус миллий комиссияси озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, нормативлар, қоидаларни Кодекс Алиментариус стандартлари талабларига мослаштириш ишларини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган деб эътироф этилиши тўғрисидаги таклиф асослантирилган;
Комиссиянинг асосий вазифаларидан бири озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, тайёрлаш жараёнларида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, ветеринария-санитария стандартлари, қоида ва нормаларини ишлаб чиқишга илмий ва услубий ёндашувларни бирлаштириш бўйича таклифлар асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг асосий вазифаларидан бири сифатида экспорт қилувчиларнинг гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлашни белгилаш таклифлари асослантирилган;
саноат мулки объектлари учун мажбурий лицензияни жорий этиш таклифи асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
Ўзбекистон Республикасининг Кодекс Алиментариус миллий комиссияси озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, нормативлар, қоидаларни Кодекс Алиментариус стандартлари талабларига мослаштириш ишларини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган деб эътироф этилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил
6-декабрдаги 816-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алиментариус кодексининг Миллий комиссияси тўғрисидаги низомнинг 2-бандида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 3-февралдаги 24-сонли гувоҳномаси). Ушбу таклиф халқаро санитария ва фитосанитария стандартларини жорий этишнинг институционал асосларини шакллантириш, идоралараро мувофиқлаштиришни кучайтириш ва миллий қонунчиликнинг ЖСТ талабларига мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилган;
Комиссиянинг асосий вазифаларидан бири озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, тайёрлаш жараёнларида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, ветеринария-санитария стандартлари, қоида ва нормаларини ишлаб чиқишга илмий ва услубий ёндашувларни бирлаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 6-декабрдаги 816-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алиментариус кодексининг Миллий комиссияси тўғрисидаги низомнинг 6-бандида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 3-февралдаги 24-сонли гувоҳномаси). Ушбу таклиф миллий стандартларни халқаро талабларга мувофиқлаштириш учун шарт-шароит яратди, бу эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ички ва ташқи бозорда ишончни янада мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг асосий вазифаларидан бири сифатида экспорт қилувчиларнинг гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлашни белгилаш таклифи Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019-йил 6-майдаги 373-сон қарорининг 1-банди ўнинчи хатбошисини такомиллаштиришда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 3-февралдаги 24-сонли гувоҳномаси). Мазкур таклиф мазкур агентлик фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Саноат мулки объектлари учун мажбурий лицензияни жорий этиш таклифи “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги 111-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025-йил 20-майдаги 04/7-10-7-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф саноат мулки объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг янада мослашувчан механизми учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган, шунингдек, Ўзбекистоннинг интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бузмаган ҳолда ижтимоий аҳамиятга эга эҳтиёжларни, масалан, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ёки озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилган.