Мирзаев Анвар Сатторалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишни такомиллаштириш”, “12.00.09 – Жинойат рроцесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ, суд эксрертизаси (юридик фанлар)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Yu1487.
Илмий раҳбар: Ражабов Бахтийор Алмахматовисҳ, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Ражабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбошимчалик жиноятини тергов қилиш ҳамда фош этишга оид илмий қарашларни ўрганиш асосида қонунчилик нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбошимчалк жинояти юзасидан тергов ёки суд ҳаракатлари жараёнида олиб қўйиладиган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар тегишли баённомаларда аниқ кўрсатилиши керак, бунда нарсанинг ёки ҳужжатнинг ёхуд электрон маълумотларнинг эгасига баённома нусхаси ёки унинг кўчирмаси топширилиб, тилхат олиниши, ишга алоқаси бўлмаган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар қонуний эгасига дарҳол қайтарилиши кераклиги, агар ишга тааллуқли бўлмаган далиллар тергов органининг ва (ёки) суднинг тасарруфида қолган бўлса, улар қайта тикланмайдиган тарзда йўқ қилиниши лозимлиги, фуқаролар сақлаши тақиқланган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар йўқ қилиниши ёхуд уларни сақлашга ҳамда тасарруф этишга ваколатли бўлган муассасаларга ёки ташкилотларга берилиши лозимлиги асослантирилган;
ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз тасарруфида бўлган электрон маълумотларни терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахсига, суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга ўз ташаббуси билан тақдим этишга ҳақли эканлиги асослантирилган;
ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати, дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги асослантирилган;
жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши асослантирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишни судга қадар юритиш босқичида терговга тегишлилик институтини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбошимчалк жинояти юзасидан тергов ёки суд ҳаракатлари жараёнида олиб қўйиладиган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар тегишли баённомаларда аниқ кўрсатилиши керак, бунда нарсанинг ёки ҳужжатнинг ёхуд электрон маълумотларнинг эгасига баённома нусхаси ёки унинг кўчирмаси топширилиб, тилхат олиниши, ишга алоқаси бўлмаган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар қонуний эгасига дарҳол қайтарилиши кераклиги, агар ишга тааллуқли бўлмаган далиллар тергов органининг ва (ёки) суднинг тасарруфида қолган бўлса, улар қайта тикланмайдиган тарзда йўқ қилиниши лозимлиги, фуқаролар сақлаши тақиқланган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар йўқ қилиниши ёхуд уларни сақлашга ҳамда тасарруф этишга ваколатли бўлган муассасаларга ёки ташкилотларга берилиши лозимлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1003 Қонунининг 1-моддаси 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 4 февралдаги 3/дн-13-сон далолатномаси) Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда далилларни қайд этиш, айбни исботлашда самарали восита эканлигига хизмат қилган;
ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда “фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз тасарруфида бўлган электрон маълумотларни терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахсига, суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга ўз ташаббуси билан тақдим этишга ҳақли” эканлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1003 Қонунининг 1-моддаси 26-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 4 февралдаги 3/дн-13-сон далолатномаси) Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда далилларни қайд этиш, айбни исботлашда самарали восита эканлигига хизмат қилган;
ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда “инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас”лигига доир таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 апрел куни ўтказилган референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конститусиясининг 26-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг 2023 йил 26 декабрдаги 02/6-09/31-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари Констициявий норма даражасида ҳимоя қилиниши таъминлашга хизмат қилган;
жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 апрел куни ўтказилган референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конститусияси”нинг 28-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг 2023 йил 26 декабрдаги 02/6-09/31-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари Констициявий норма даражасида ҳимоя қилиниши таъминлашга хизмат қилган;