Ҳайитов Жўрабек Муҳаммад ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон барқарор тараққиётида экологик хавфсизликни таъминлашнинг сиёсий механизмлари”, 23.00.05 – Миллий хавфсизликнинг тизимли таҳлили ва истиқболини белгилаш муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ss336
Илмий раҳбар: Тилавов Ўктам Ғуломович, фалсафа фанлар доктори, (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/28.06.2024.Сс.178.01 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар:
Жўрақулов Фурқат Норйигитович, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор.
Омонов Баҳодир Нуриллаевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистон Республикасида экологик хавфсизлик соҳасидаги тенденсияларни ўрганиш, уларни халқаро хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг умумий халқаро муаммолари билан боғлиқ ҳолда тизимли таҳлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас таркибий қисми ва барқарорликни таъминловчи стратегик омил сифатида намоён бўлишига кўра, экологик маданият сиёсий маданиятнинг муҳим мезони сифатида шаклланиб, жамият аъзоларининг сиёсий онги ва фаоллигини белгиловчи омил бўла олиши илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
экологик муҳит ва ижтимоий-иқтисодий тизимлар ўртасидаги боғлиқликнинг миллий хавфсизликни таъминлашдаги фундаментал роли жамият барқарор сиёсий тараққиётининг консептуал асоси эканлиги тизимли таҳлил методологияси (структуравий моделлаштириш, таҳдидларни прогнозлаш) асосида далилланган;
экологик хавфсизлик сиёсатининг самарадорлигини инобатга олган ҳолда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, трансчегаравий муаммоларни ҳал этишда экологик ҳамкорликнинг сиёсий механизмларини йўлга қўйиш геосиёсий барқарорликка олиб келувчи омил эканлиги очиб берилган;
экологик хавфсизликни таъминлашда техноген вазиятларнинг олдини олиш зарурати илмий асосланиб, трансчегаравий сув-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг горизонтал (ҳукуматлараро илмий анжуманларни ўтказиш, экологик ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш) ва вертикал (маҳаллий ҳокимият ва соҳавий бошқарув органлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш) моделини яратиш мақсадга мувофиқлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон барқарор тараққиётида экологик хавфсизликни таъминлаш тенденсияларини ўрганишга оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
жамиятда экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг ажралмас таркибий қисми ва барқарорликни таъминловчи стратегик омил сифатида намоён бўлишига кўра, экологик маданият сиёсий маданиятнинг муҳим мезони сифатида шаклланиб, жамият аъзоларининг сиёсий онги ва фаоллигини белгиловчи омил бўла олиши илмий-назарий жиҳатдан асосланганлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2022-2023-йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастурининг “Аҳоли экологик фаоллиги, маъсулияти ва маданиятини юксалтириш”, “Атроф муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш”, (8; 10; 17) бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2023-йил 14-мартдаги 01-27/75-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳаракат ходимлари учун ўқув-семинарлар ўтказишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
экологик муҳит ва ижтимоий-иқтисодий тизимлар ўртасидаги боғлиқликнинг миллий хавфсизликни таъминлашдаги фундаментал роли жамият барқарор сиёсий тараққиётининг консептуал асоси эканлиги тизимли таҳлил методологияси (структуравий моделлаштириш, таҳдидларни прогнозлаш) асосида далилланганлигига оид илмий - амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2024-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 07-мартдаги 01/11-615-сонли маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз геосиёсий хавфсизлигини таъминлашда экологик сиёсатни ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
экологик хавфсизлик сиёсатининг самарадорлигини инобатга олган ҳолда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, трансчегаравий муаммоларни ҳал этишда экологик ҳамкорликнинг сиёсий механизмларини йўлга қўйиш геосиёсий барқарорликка олиб келувчи омил эканлиги очиб берилганлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иш режасига киритилган тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаш ижория қўмитасининг 2023-йил 06-мартдаги 01-27/150-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши партия ходимлари учун ўқув-семинарлар ўтказишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
экологик хавфсизликни таъминлашда техноген вазиятларнинг олдини олиш зарурати илмий асосланиб, трансчегаравий сув-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг горизонтал (ҳукуматлараро илмий анжуманларни ўтказиш, экологик ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш) ва вертикал (маҳаллий ҳокимият ва соҳавий бошқарув органлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш) моделини яратиш мақсадга мувофиқлиги далилланганлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил қилинган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2023-2024-йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасининг муҳокамасида мазкур тадқиқот хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2024-йил 03-июндаги 01/301-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудлардаги экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish