Хидиров Фахридин Фозиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак биология ўқитувчиларининг толерантлик маданиятини ривожлантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (биология)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5228.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Муборак Махмусовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/27.02.2020.B.01.15 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Матниязова Ҳилола Худайбергеновна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак биология ўқитувчиларида толерантлик маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак биология ўқитувчиларининг толерантлик маданиятини умумий тенденсиялари, таркибий компонентлари, биологик толерантлик мезонларига мувофиқ, миллий таълим-тарбия тизимини комплекс модернизациялаш, глобал ҳамкорлик таълими шароитида Мингйиллик Ривожланиш Мақсадлари (МРМ) ғояларига интенсив интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
биология таълими жараёнида бўлажак биология ўқитувчиларининг толерантлик маданиятини ривожлантиришнинг бир-бирини тўлдирувчи учта жиҳати: ўқув жараёнининг таркибий қисмларини (мазмун, воситалар, технологиялар, фаолият, натижалар) боғлаш; ўқитиш жараёни ва амалий фаолиятни диалектик ўзаро алоқадорлигини таъминлаш; биологик объектларнинг тизимли таҳлилида назарий ва эмпирик билимларни боғлашга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасалари  биология таълими жараёнида бўлажак ўитувчиларнинг толерантлик маданиятини ривожлантириш модели ташкилий-дидактик, мазмун, методик, ташҳислаш натижа компонентларининг тизимлаштириш; маданий, диний, ижтимоий қадриятларнинг этник имкониятларини уйғунлаштириш; талабалар фолиятини шахсий, касбий-шахсий, касбий йўналтириш, адаптив мослаштириш, мулоқот рефлекциясини ривожлантириш ҳамда тарбиявий омиллар динамиклигини прогностик моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
толерантлик маданиятини ривожлантириш диагностикаси биология машғулотларида “Толерантлик маданияти Академияси”да дестурктив, конструктив, продуктив, креатив даражаларини турли тестлар, тошириқлар воситасида баҳолашга доир методик тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак биология ўқитувчиларининг толерантлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган натижалар асосида:
бўлажак биология ўқитувчиларининг толерантлик маданиятини умумий тенденсиялари, таркибий компонентлари, биологик толерантлик мезонларига мувофиқ, миллий таълим-тарбия тизимини комплекс модернизациялаш, глобал ҳамкорлик таълими шароитида Мингйиллик Ривожланиш Мақсадлари (МРМ) ғояларига интенсив интеграциялаш асосида аниқлаштирсжга доир тавсиялари “Биология ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Миллий Университети Кенгашининг  2023 йил 28 декаб 4-сонли қарори асосида № 258 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада, комплекс ёндашув асосида педагогика олий таълим ташкилотлари талабаларининг толерантлик маданиятини ривожлантириш самарадорлиги ошган;
биология таълими жараёнида бўлажак биология ўқитувчиларининг толерантлик маданиятини ривожлантиришнинг бир-бирини тўлдирувчи учта жиҳати: ўқув жараёнининг таркибий қисмларини (мазмун, воситалар, технологиялар, фаолият, натижалар) боғлаш; ўқитиш жараёни ва амалий фаолиятни диалектик ўзаро алоқадорлигини таъминлаш; биологик объектларнинг тизимли таҳлилида назарий ва эмпирик билимларни боғлашга устиворлик бериш асосида такомиллаштириш; педагогика олий таълим муассасалари  биология таълими жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг толерантлик маданиятини ривожлантириш модели ташкилий-дидактик, мазмун, методик, ташҳислаш-натижа компонентларини тизимлаштириш; маданий, диний, ижтимоий қадриятларнинг этник имкониятларини уйғунлаштириш; талабалар фолиятини шахсий, касбий-шахсий, касбий йўналтириш, адаптив мослаштириш, мулоқот рефлекциясини ривожлантириш ҳамда тарбиявий омиллар динамиклигини прогностик моделлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлари Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2020 йиллар бажарилган  ОТ-ФИ-88-сонли “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий  ва маънавий тараққаётида  толерантлик тамойилининг  тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот  лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг  2.10.2024 йилдаги 04/22-8102-сонли маълумотномаси). Натижада,  биология машғулотларида толерантлик маданиятини ривожлантиришнинг маданий, диний, ижтимоий қадриятларнинг этник интеграциялаш динамиклиги  таъминланган;
толерантлик маданиятини ривожлантириш диагностикаси биология машғулотларида “Толерантлик маданияти Академияси”да дестурктив, конструктив, продуктив, креатив даражаларини турли тестлар, тошириқлар воситасида баҳолашда муҳим педагогиc доир методик такомиллаштиришга доир тавсиялари “Биология ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий Университети Кенгашининг  2023 йил 28 декаб 4-сонли қарори асосида № 258 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада, талабаларнинг толерантлик маданиятини ривожлантириш орқали  касбий фаолиятга тайёрлашда тарбиявий омиллар самарадорлиги таъминланган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish