Эшбўтаева Шоҳсида Тошназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек мусиқа терминлари лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.11 Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil2423
Илмий раҳбар: Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш). 
    Расмий оппонентлар: Ўрозбоев Абдулла Дурдибоевич, филология фанлари доктори, профессор; Усманова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек мусиқа терминларининг назарий-методологик асослари, унинг антропосентрик таҳлили ва мусиқа терминлари асосида шаклланган паремиологик бирликларни илмий асослашдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мусиқа терминларининг терминологик тизимдаги ўрни, жаҳонда қиёсий-тарихий, систем-стурктур ҳамда антропосентрик парадигма нуқтайи назаридан атрофлича ўрганилгани, ўзбек тилшунослигида эса антропосентрик йўналишда тадқиқ этилмагани, тил бирликларини унинг эгаси билан уйғун ҳолда текшириш орқали халқнинг олам лисоний манзарасини ифодалаш шаклларига ойдинлик киритиш мумкинлиги асосланган; 
туркий ҳамда ўзлашма мусиқа терминлари семантик ва этимологик жиҳатдан таҳлил этилиб, форсий, арабий қатламга оид терминларнинг муайян қисми ўзбек тили эгалари онгида миллий-маданий бирликларга ишора қилиши, рус тили орқали кириб келган мусиқа терминлари эса ўзга маданият хусусиятларини сақлаб қолгани тажриба-синов натижалари ёрдамида далилланган;
ўзлашма терминлар ўрнига ўзбекча муқобилларини тавсия қилиш терминологик тизимни тартибга солиш борасида муҳимлиги, шунингдек, мусиқа терминлари воситасида шаклланган ўхшатишлар ва  метафоралар халқнинг ўзига хос миллий-маданий хусусиятларини, оламнинг лисоний манзарасини акс эттириши исботланган;
мусиқа терминлари кўмагида пайдо бўлган фразеологизм ҳамда халқ мақолларини семантик ва статистик тадқиқ қилиш асносида паремиологик бирликлар термин англатадиган тушунча замирида шакллангани, бунга халқнинг ижтимоий, маданий, диний ва дунёвий қарашлари катта рол ўйнагани очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек мусиқа терминларининг лингвокултурологик хусусиятлари талқини юзасидан олинган илмий натижалар асосида: 
 ўзбек мусиқа терминларининг тарихий илдизларига оид илмий материаллар, мусиқа терминларида миллий менталликнинг акс этиши халқ оғзаки ижоди, анъана ва урф-одатларда ифодаланишига доир илмий хулосалар, мусиқа термини асосида ҳосил бўлган фразеологизмларга доир илмий таҳлиллари, метафора воситасида яратилган мусиқа терминларига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018 – 2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи”  номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 22-декабрдаги №01/4-2778-сон маълумотномаси). Натижада, мусиқа терминларнинг шаклланиши ва ривожланиши, миллий менталликни ифодалаши, фразеологизмларни шаклланишидаги ўрни каби масалаларга оид хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
мусиқа терминларининг ўзбек халқи этномаданиятини ўзида акс эттирганлиги илмий изоҳланган таҳлиллардан, туркологияда мусиқа терминларнинг ўрганилишига оид илмий хулосалардан, ўзбек мусиқа терминларининг шаклланиши ва ривожланишига оид илмий материаллардан, мусиқа терминларининг лексик-семантик хусусиятларига оид материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 22-декабрдаги №01/4-2777-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек мусиқа терминлари халқ этномаданиятини ифодалаши,  туркологиягада мусиқа терминлари тадқиқи, мусиқа терминларининг лексик-семантик хусусиятларига оид илмий хулосалар электрон платформа материалларини бойитган;
ўзбек мусиқа терминларининг миллий-ментал хусусиятлари таҳлили, оламнинг лисоний манзарасини ифодалашда мусиқа терминларининг ўрни, тил эгаси онгида миллий-маданий семали бирликларга ишора қилиши, халқнинг этник, маданий, диний ва дунёвий хусусиятларини акс эттирганлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018–2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи”  номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 22-декабрдаги №01/4-2778-сон маълумотномаси). Натижада, мусиқа терминларининг миллий-ментал хусусиятлари, оламнинг лисоний манзарасини ифодалашда мусиқа терминларининг ўрнига оид илмий материаллардан электрон платформа материалларини тайёрлашда  қўлланилган;
туркий халқлар мусиқа терминологиясини яратишга оид ҳаракатларда дастлаб ушбу халқлар учун умумий консептда шаклланган терминларни танлаб олиш лозимлиги ҳақидаги, ўзлашмалар ўрнига туркий халқларда бор мусиқа терминларни муқобил сифатида келтириш, ассоцацияда миллий-маданий семали бирликларга ишора қилган терминларни ўз қатламга тавсия сифатида бериш, туркий халқлардаги мусиқа терминларни фонографик жиҳатдан бир хиллаштириш кераклиги ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 22-декабрдаги №01/4-2777-сон маълумотномаси). Натижада, туркий халқлар учун умумий консепт остида шаклланган мусиқа терминлари ҳақидаги, ассоцацияда миллий-маданий семали бирликларга ишора қилиши ҳақидаги хулосаларига оид илмий материаллардан электрон платформа материалларини белгилаб олишда фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish