Аминова Наргиза Истамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғарб ва Шарқ бадиий адабиётида инсон маънавий дунёси талқини (Э.Хемингуейнинг “Чол ва денгиз” ҳамда Ш.Холмирзаевнинг “Кўк денгиз” асарлари қиёсий таҳлили мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5632
Илмий раҳбар: Холиков Баҳодир Аликулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор; Адилова Шахноза Раҳимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср бадиий адабиётида адабий издошлик, ворисийлик кўринишлари асосида америка ёзувчиси Эрнест Хемингуей ва ўзбек адиби Шукур Холмирзаевларнинг ижтимоий-фалсафий қарашларини, уларнинг ўз жамиятлари маънавий тафаккури согʻломлашувига қўшган ҳиссаларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср америка ва ўзбек бадиий адабиётида намоён бўлган ўзаро уйгʻун гʻоявий-бадиий тамойиллар икки машҳур ёзувчи Эрнест Хемингуей ва Шукур Холмирзаев асарлари асосида аниқланган;
америка ва ўзбек прозасида адабий издошлик, ворисийлик ҳодисаларига хос жиҳатлар аниқ далиллар воситасида очиб берилган;
Эрнест Хемингуей ҳамда Шукур Холмирзаев асарларида инсон маънавий дунёсининг бадиий талқини орасидаги умумийлик ва тафовутлар тизимли равишда далилланган;
асарларнинг бадиий тили, ички монологлар, стилистик воситалар ва индивидуал услуб хусусиятлари таҳлил қилиниб, Хемингуей ва Холмирзаев услубларининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда уларнинг маънавий мазмун ифодасидаги роли аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гʻарб ва Шарқ бадиий адабиётида инсон маънавий дунёси талқини тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида ўзбек адабиётида ижод қилган ёзувчилар қаторида Шукур Холмирзаевнинг асарларидаги гʻоявий-бадиий тамойиллар, инсон маънавий дунёси тасвирининг ўзига хосликларига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 28-мартдаги 194/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, ХХ аср ўзбек адабиёти ҳикоянавислари ҳақидаги маълумотлар Шукур Холмирзаев асарлари таҳлили мисолида бойитилганлигига оид илмий материаллардан электрон платформа материалларини тайёрлашда фойдаланилган;
Эрнест Хемингуей ҳамда Шукур Холмирзаев асарларида инсон маънавий дунёсининг бадиий талқини орасидаги умумийлик ва тафовутлар ҳақидаги маълумотлардан, америка ва ўзбек адабиёти намоёндалари асарлари таҳлилига оид илмий-назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 1-апрелдаги 201/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, Эрнест Хемингуей ва Шукур Холмирзаев ижодида инсон маънавий дунёси тасвиридаги умумийлик, тафовутлар, ёзувчилар бадиий услубининг ўзига хосликлари кабиларга оид илмий маълумотлар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
америка ва ўзбек прозасида адабий издошлик, ворисийлик ҳодисаларига хос жиҳатларни аниқ далиллар воситасида ўрганишга оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 28-мартдаги 194/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, америка ва ўзбек адабиётида адабий издошлик, ворисийлик ҳодисалари, америка ёзувчиси Эрнест Хемингуей ижодининг ўзбек адабиётида ўрганилиши, ўзбек ёзувчилари ижодига бўлган таъсири кабиларга оид илмий хулосалар электрон платформа материалларини бойитган;
асарларнинг бадиий тили, ички монологлар, стилистик воситалар ва индивидуал услуб хусусиятлари таҳлил қилиниб, Хемингуей ва Холмирзаев услубларининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда уларнинг маънавий мазмун ифодасидаги ролига оид хулосалардан 2024-йилда Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд!” номли маънавий-маърифий кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси давлат муассасасининг 2024-йил 28-февралдаги 01-07/30-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий адабиётда инсон маънавий дунёсини талқин қилишда икки адабиёт вакилларининг услубий маҳорати таққосланиб, умумий хулосаларга келинган ва кўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмунини чуқурлашишига, илмий далилларга бой бўлишига хизмат қилган.