Ахматова Интизора Ҳасан қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.    Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 
 “Бухоро жанубий туманлари топонимларининг лисоний тадқиқи”.  10.00.01 – Ўзбек тили
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil3995   
Илмий маслаҳатчи: Зарипов Ботир Пўлатович филология фанлари номзоди (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети ДСc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Алишер  Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти профессори,  филология фанлари доктори (DSc) Саодат Муҳаммадова Худойбердиевна, Бухоро давлат педагогика институти доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Адизова Нодира Бахтиёровна. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
I.Тадқиқотнинг мақсади. Бухоро жанубий туманлари топонимлари (БЖТТ)нинг келиб чиқиш омиллари, номланиш сабаблари, лексик-семантик ва ономастик-грамматик хусусиятларини топонимик таҳлил, лингвомаданий ҳамда этнолингвистик тамойиллар асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро жанубий туманлари топонимларининг ҳудуддаги ҳамда мамлакатдаги топонимлар билан умумий ва хусусий белгилари шу жой аҳолисининг тил хусусиятлари, дунёқараши, миллий анъана ҳамда урф-одатларига боғлиқлиги йиғилган фактик далиллар орқали асосланган;
Бухоро жанубий туманлари жой номларининг этимологияси, луғавий маънолари, фонетик, морфемик ва морфологик таркибий тузилишига кўра грамматик моделлари, уларнинг диахрон ҳамда синхронлиги ҳозирги ўзбек тили топонимикаси назариясига мувофиқ аниқланган;
Бухоро жанубий туманлари ҳудудидаги жой номларининг этнотопоним, антропотопоним, гидротопоним, фитотопоним, касб-кор атамалари асосида шаклланган семантик типлари, ойконимлар ономастик лексика сатҳи меъёрларига мос ҳолда таснифланиб, уларининг лингвистик табиатига хослисоний, ономастик-грамматик, ономастик-морфологик, ономастик-синтактик хусусиятлари очиб берилган;
Бухоро жанубий туманлари топонимларининг ясалишида кўпинча работ, метан/митан компонентлари, ономастик конверсия ҳамда негизларнинг синтактик алоқаси муҳим аҳамият касб этгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро жанубий туманлари топонимларини лисоний тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Бухоро жанубий туманлари топонимиясини ўрганиш ва илмий хулосалар чиқаришда, ўзбек номшунослигида ҳозирга қадар мавжуд бўлган илмий тасаввурларни маълум даражада тўлдиришда, ўзбек диалектологияси, ўзбек тили тарихий лексикологияси масалаларини очиб беришдаги илмий-назарий қарашлардан 2021-2023-йилларда бажарилган «Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2024-йил 30-июлдаги 502/01-01-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили миллий корпуси материалларида учрайдиган жой номлари, уларнинг миллий анъана ва урф-одатлар билан боғлиқлиги ойдинлаштирилган;
«Бухоро жанубий туманлари топонимларининг лисоний тадқиқи» мавзуига оид тадқиқоти натижаларидан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг «Ассалом, Бухороу», «Саккинчи моʼжиза», «Диёр» каби телекўрсатувларида фойдаланилди (Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Бухоро» телеканалининг 2024-йил 28-августдаги 01-09-123-сон маълумотномаси). Натижада вилоят топонимиясига тегишли айрим тарихий топонимларнинг маъноси, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва айрим ойконимларнинг ясалишида работ, метан/митан компонентлари муҳим аҳамият касб этиши ҳақидаги маълумотлар томошабинлар аудиториясига этказилган;
«Бухоро жанубий туманлари топонимлари» монографиясидан вилоят географик обектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи комиссия фаолиятида фойдаланилган (Географик обектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси 2024-йил 7-сентябрдаги 19/4829-сон маълумотномаси). Натижада «Бухоро жанубий туманлари топонимлари» монографиясида келтирилган маълумотлардан Қоракўл ва Олот туманлари ҳудудида мавжуд бўлган ойконим, гидроним, некроним ва фитонимлар, шунингдек, бошқа турли географик обектларнинг номларини шарҳлаш, уларнинг келиб чиқиши ва этимологияси билан боғлиқ масалаларни аниқлашда асос вазифасини ўтаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish