Кенжаев Олимжон Обиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Бронхиал астма билан касалланган беморларда марказий гемодинамика томонидан ўзгаришлар", 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.4.PhD/Tib4048.
Илмий раҳбар: Муминов Даврон Кадирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Раҳимова Дилором Алимовна, тиббий фанлар доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулабаевна, тиббий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
бронхиал астманинг енгил шакллари бўлган беморларда юрак қон-томир тизимининг структуравий ва функционал ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил даражадаги бронхиал астма билан оғриган беморларда липидлар таркибидаги бузилишлар юқори зичликдаги липопротеинлар (ЮЗЛП) даражасининг пасайиши ва паст зичликдаги липопротеинлар даражасининг ошиши билан намоён бўлгани хамда ушбу ўзгаришлар тизимли яллиғланиш кўрсаткичлари ва бронхообструкция даражаси билан боғлиқлиги аниқланган;
енгил даражадаги бронхиал астма билан оғриган беморларда соғлом шахслар билан солиштирилганда, каротид артериялар допплерографиясида адвентиция + интима-медиа мажмуаси қалинлашуви ва Холтер мониторинги ЭКГсида юрак уриш сонининг ишончли даражада ошиши, шунингдек қоринчалар хамда суправентрикуляр экстрасистолиялар қайд этилиши ва бу ўзгаришлар персистентловчи шаклда янада яққолроқ намоён бўлиши аниқланган;
енгил персистентловчи шаклдаги бронхиал астма билан оғриган беморларда соғлом шахслар билан солиштирилганда ўпка артерияси ўртача босими ошгани (p<0,05), чап қоринчага сўнгги систолик ва диастолик ҳажмлар ошгани (p<0,05), ва чап қоринчани зарб ҳажми сақланган ҳолда 30,86% ҳолатларда асосан гипертрофик турдаги чап қоринчани диастолик дисфункцияси кузатилгани исботланган;
енгил персистент шаклдаги бронхиал астма билан оғриган беморларда чап қоринчани диастолик дисфункцияси тизимли яллиғланиш кучайиши, липидлар спектри бузилиши, юрак уриш сонининг ошиши ва бронхиал астма назорати паст даражада бўлиши билан боғлиқ экани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Бронхиал астманинг енгил шакллари бўлган беморларда юрак қон-томир тизимининг структур ва функционал ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: енгил даражадаги бронхиал астма билан оғриган беморларда липидлар таркибидаги бузилишлар юқори зичликдаги липопротеинлар (ЮЗЛП) даражасининг пасайиши ва паст зичликдаги липопротеинлар даражасининг ошиши билан намоён бўлгани хамда ушбу ўзгаришлар тизимли яллиғланиш кўрсаткичлари ва бронхообструкция даражаси билан боғлиқлиги аниқланганлиги Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси 13.12.2024 йилдаги 8750-11-169-ТВ/2024-сон, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасаси бўйича 03.12.2024 йилдаги 60/11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 7 майдаги 17-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бронхиал астма енгил кечиши билан касалланган беморларда липид алмашинувининг бузилишини аниқлаш эрта ташхислашни такомиллаштириш ва беморлар ҳаёт давомийлигини узайтиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши беморларни стационар даволаниш кунини камайтириш ва ташхисий текширувларга сарфланган ўртача вақтни тежаш имконини беради. Хулоса: бронхиал астма билан оғриган беморларда липидлар таркибидаги бузилишлар юқори зичликдаги липопротеинлар (ЮЗЛП) даражасининг пасайиши ва паст зичликдаги липопротеинлар даражасининг ошиши билан намоён бўлиш имконини беради
иккинчи илмий янгилик: енгил даражадаги бронхиал астма билан оғриган беморларда соғлом шахслар билан солиштирилганда, каротид артерияларнинг допплерографиясида адвентиция+интима-медиа комплекси қалинлашиши ва холтер мониторинг ЭКГсида юрак уриш сонининг ишончли даражада ошиши ҳамда қоринчалар ва суправентрикуляр экстрасистолиялар қайд этилши ва бу ўзгаришлар персистирловчи шаклда яққолроқ намоён бўлши аниқланганлиги Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси 13.12.2024 йилдаги 8750-11-169-ТВ/2024-сон, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасаси бўйича 03.12.2024 йилдаги 60/11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 7 майдаги 17-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: БА билан касалланган беморларда мазкур илмий янгиликнинг тадбиқ этилиши ташхисот сифатини оширишга, касалликнинг ривожланиш хавфини ва оғирлигини башорат қилишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши тиббий ёрдам нархи ва тиббиёт ходимларининг иш вақтини қисқартириш имконини беради. Хулоса: енгил даражадаги бронхиал астма билан оғриган беморларда қоринчалар ва суправентрикуляр экстрасистолиялар қайд этилши касалликнинг ривожланиш хавфини ва оғирлигини башорат қилишга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: енгил персистентловчи шаклдаги бронхиал астма билан оғриган беморларда соғлом шахслар билан солиштирилганда ўпка артерияси ўртача босими ошгани (p<0,05), чап қоринчага сўнгги систолик ва диастолик ҳажмлар ошгани (p<0,05), ва чап қоринчани зарб ҳажми сақланган ҳолда 30,86% ҳолатларда асосан гипертрофик турдаги чап қоринчани диастолик дисфункцияси кузатилганини исботланганлиги Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси 13.12.2024 йилдаги 8750-11-169-ТВ/2024-сон, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасаси бўйича 03.12.2024 йилдаги 60/11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 7 майдаги 17-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: БА билан касалланган беморларда мазкур илмий янгиликнинг тадбиқ этилиши ташхисот усулларини такомиллаштириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ташхислашга ва даволашга кетадиган вақт ва маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: енгил персистентловчи шаклдаги бронхиал астма билан оғриган беморларда ўпка артерияси ўртача босими текшириш ташҳис қуйиш ва беморларни давоолашни тамойилларини яхшилаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: енгил персистик шаклдаги бронхиал астма билан оғриган беморларда чап қоринчанинг диастолик дисфункцияси тизимли яллиғланиш кучайиши, липидлар спектри бузилиши, юрак уриш частотасининг ошиши ва бронхиал астма назорати паст даражада бўлиши билан боғлиқ экани аниқланганлиги Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси 13.12.2024 йилдаги 8750-11-169-ТВ/2024-сон, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасаси бўйича 03.12.2024 йилдаги 60/11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 7 майдаги 17-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бронхиал астма билан касалланган беморларда гемодинамик ўзгаришларни эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш ҳаёт сифатини яхшилаш, эрта ногиронликнинг олдини олиш имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши тиббий ёрдам нархи ва тиббиёт ходимларининг иш вақтини қисқартириш орқали юқори иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Хулоса: енгил персистик шаклдаги бронхиал астма билан оғриган беморларда тизимли яллиғланиш, липидлар спектри бузилиши, юрак уриш частотасининг ошиши ва бронхиал астма назоратим эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш ҳаёт сифатини яхшилаш, эрта ногиронликнинг олдини олиш имкон беради.