Караев Пайзиллахон Юсуфхоновичнинг
доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим ташкилотларида даромадлар, харажатлар ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Iqt655.
Илмий маслаҳатчи: Бузрукхонов Сарвархон Мунаввархонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Маматқулов Муроджон Шукурович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ибрагимов Абдугапур Каримович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Олий таълим ташкилотларида даромадлар, харажатлар ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаларини оптималлаштириш, ўқув фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида олий таълим тизими ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш ва меҳнат харажатларини қисқартириш таклиф этилган;
маълум бир давр мобайнида бир неча маротаба хизмат кўрсатилганда (ишлар бажарилганда), улардан келиб тушган даромадларни тўғри чизиқли ҳисоблаш усули асосида тан олиш таклиф этилган;
даромад сифатида тан олинган маблағларни қабул қилиш бўйича ноаниқликлар келиб чиқса, қайтарилмаган ёки қайтариб олиниши эҳтимоли мавжуд бўлмаган пул миқдорини харажат сифатида қабул қилиш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли харажатларини 730 000 – “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” счёти таркибида 730 100 – “Олий таълим муассасаларида миллий таълим дастури бўйича ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар”, 730 200 – “Олий таълим муассасаларида қўшма таълим дастури бўйича ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ва 730 300 – “Талабаларнинг фанлардан академ қарздорлик юзасидан ундириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ишчи счётларида ҳамда қўшимча таълим хизматларидан тушларни 741 000 – “Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” счёти таркибида 741 100 – “Қўшимча таълим хизматлари бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ишчи счётида ҳисобга олиш таклиф этилган;
ички аудит хизматлари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун истисно тариқасида, банклардан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет ва давлат қарзи маблағларининг ҳаракатига доир маълумотларини марказлашган тартибда сўраб олишга рухсат этиш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотларида даромадлар, харажатлар ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаларини оптималлаштириш, ўқув фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида олий таълим тизими ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш ва меҳнат харажатларини қисқартириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 20 январдаги 01/01-158-сон маълумотномаси). Натижада, талабага қаратилган таълим асосида профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат самарадорлигидан келиб чиқиб меҳнат ҳақи харажатларини амалга ошириш, ортиқча харажатларни камайтириш ва таълим сифатини яхшилаш имконияти яратилган;
маълум бир давр мобайнида бир неча маротаба хизмат кўрсатилганда (ишлар бажарилганда), улардан келиб тушган даромадларни тўғри чизиқли ҳисоблаш усули асосида тан олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти “Алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар” номли 10-сонли БҲСда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 5 мартдаги 06/33-4-5031-сон маълумотномаси). Натижада бир давр мобайнида бюджет ташкилотлари томонидан бир неча маротаба хизмат кўрсатилиши ёки ишларнинг бажарилиши билан боғлиқ даромадларни даврий тенг улушларда ҳисобга олиш имконияти яратилиб, харажатлар ва даромадларнинг ўзаро мутаносиблигини таъминлашга хизмат қилган;
даромад сифатида тан олинган маблағларни қабул қилиш бўйича ноаниқликлар келиб чиқса, қайтарилмаган ёки қайтариб олиниши эҳтимоли мавжуд бўлмаган пул миқдорини харажат сифатида қабул қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти “Алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар” номли 10-сонли БҲСда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 5 мартдаги 06/33-4-5031-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш бюджет ташкилотининг бошқа ташкилотлар билан активлар ёки хизмат (иш)ларни қабул қилиши ёки мажбуриятларни бажарилишида, унга худди шу миқдордаги активлар (пул маблағлари, товарлар, ишлар, хизматлар) билан алмашуви операцияларида олинадиган даромадларни тўғри ҳисобга олиш ҳамда молиявий ҳисоботнинг даромадлар ва харажатларга оид кўрсаткичлари ишончлилигини таъминлашга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли даромадларини 520 150 – “Олий ва ўрта махсус, профессионал таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар” счёти таркибида 520 151 – “Олий таълим муассасаларида миллий таълим дастурлари юзасидан ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520 152 – “Олий таълим муассасаларида қўшма таълим дастурлари юзасидан ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520 153 – “Талабаларнинг фанлардан академ қарздорлик юзасидан ундириладиган маблағлар бўйича ҳисобланган даромадлар” ишчи счётларида ҳамда қўшимча таълим хизматларидан тушумларни 520 310 – “Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари” счёти таркибида 520 311 – “Қўшимча таълим хизматлари бўйича ҳисобланган даромадлар” ишчи счётида ҳисобга олиш таклифи олий таълим муассасалари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 20 январдаги 01/01-158-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида даромадларга оид таҳлилий бухгалтерия маълумотларини ҳосил қилиш орқали даврий бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур ахборотларни шакллантириш имконияти яратилган;
олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли харажатларини 730 000 – “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” счёти таркибида 730 100 – “Олий таълим муассасаларида миллий таълим дастури бўйича ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар”, 730 200 – “Олий таълим муассасаларида қўшма таълим дастури бўйича ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ва 730 300 – “Талабаларнинг фанлардан академ қарздорлик юзасидан ундириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ишчи счётларида ҳамда қўшимча таълим хизматларидан тушларни 741 000 – “Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” счёти таркибида 741 100 – “Қўшимча таълим хизматлари бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ишчи счётида ҳисобга олиш таклифи олий таълим муассасалари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 20 январдаги 01/01-158-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида харажатлар юзасидан зарур бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ҳисобланган харажатларга оид таҳлилий бухгалтерия маълумотларини ҳосил қилиш имконияти яратилган;
ички аудит хизматлари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун истисно тариқасида, банклардан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет ва давлат қарзи маблағларининг ҳаракатига доир маълумотларини марказлашган тартибда сўраб олишга рухсат этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги “Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти “Алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар” номли 10-сонли БҲСда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 5 мартдаги 06/33-4-5031-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ички аудит хизмати ходимлари томонидан амалга ошириладиган аудит тадбирларида вақт ва меҳнат ҳақи билан боғлиқ ортиқча сарфларнинг олдини олиш ҳамда аудиторлик тадбирларнинг натижадорлигини ошириш имконияти яратилган.