Норматова Гулмира Хайруллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субектларда жорий активларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил этиш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3038. 
Илмий раҳбар: Пардаев Абдунаби Холиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Костаев Умиджон Умирзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хўжалик юритувчи субъектларда жорий активларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жорий активларнинг стратегик бошқарув ҳисобини қиймат занжирининг харажат категориясига асосланган  «харид таннархи – қайта ишлаш харажатлари – устама харажатлар» занжири асосида ташкил қилиш асосланган;
молиявий ҳамда номолиявий кўрсаткичлар базасида таннархни калкуляция қилишнинг тўғри чизиқли ва норматив усулларини интеграллаштириш асосида харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил этиш таклиф этилган;
хўжалик юритувчи субъектларда дебиторлик қарзлари стратегик бошқарув ҳисобининг беш босқичли алгоритмини қўллаш асосланган;
пул маблағлари оқимининг стратегик бошқарув ҳисоби бўйича баланслаштирилган кўрсаткичлар тизимига асосланган ташкилий, техник ва услубий блокларни ўзида мужассам этган ҳисоб сиёсати таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жорий активларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
жорий активларнинг стратегик бошқарув ҳисобини қиймат занжирининг харажат категориясига асосланган  «харид таннархи – қайта ишлаш харажатлари – устама харажатлар» занжири асосида ташкил қилиш бўйича таклифи Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятида бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда фойдаланилган. (Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 28 ноябрдаги 02/694-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида комбинатда яхлит тарзда, шунингдек унинг алоҳида олинган таркибий қисмлари, хусусан, масъулият марказларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини бюджетлаштириш асосида калкуляция қилиш имконияти яратилди, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархни алоҳида маҳсулот турлари бўйича масъулият марказларига тегишли қисмини унинг ўзида ҳисобга олиш имконияти пайдо бўлди;
молиявий ҳамда номолиявий кўрсаткичлар базасида таннархни калкуляция қилишнинг тўғри чизиқли ва норматив усулларини интеграллаштириш асосида харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил этиш бўйича берган таклифи Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятида бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда фойдаланилган. (Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 28 ноябрдаги 02/694-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида комбинатда маҳсулотлар билан бир қаторда бизнес-жараёнларини ва унга таъсир этувчи номолиявий кўрсаткичларни ҳам ҳисоб объектлари сафига киритиш ва алоҳида ҳисобга олиш имконияти яратилди;
хўжалик юритувчи субъектларда дебиторлик қарзлари стратегик бошқарув ҳисобининг беш босқичли алгоритмини қўллаш бўйича берган таклифи Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятида бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда фойдаланилган. (Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 28 ноябрдаги 02/694-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф дебиторлик қарзлари бўйича вариация коеффициентини, ўртача квадратик четланиш кўрсаткичи миқдорини, Жинни ҳамда Херфиндал коеффициентларини аниқлаш имкониятини яратди. Натижада бевосита комбинат таркибидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик қарзлари миқдорини оптималлаштириш вариантларини аниқлаш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш имкониятлари яратилди. Шунингдек, ҳар бир хўжалик юритувчи субъектда истиқболга мўлжалланган стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва самарали олиб бориш имконини берадиган тизимни шакллантиришга имконият туғилди. Бунинг натижасида 2024 йил якуни бўйича комбинат миқёсида муддати ўтган дебиторлик қарздорлик миқдорини 1,3 млрд. сўмга камайтириш имконияти яратилди;
пул маблағлари оқимининг стратегик бошқарув ҳисобини баланслаштирилган кўрсаткичлар тизимига асосланган ташкилий, техник ва услубий блокларни ўзида мужассам этган ҳисоб сиёсатини шакллантириш орқали ташкил этиш бўйича берган таклифи Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятида бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда фойдаланилган (Чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 28 ноябрдаги 02/694-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф комбинат таркибидаги хўжалик юритувчи субъектларда пул оқимларининг стратегик бошқарув ҳисобини тўрт босқичда, масъулият марказлари кесимида ҳамда баланслаштирилган кўрсаткичлар базасида ташкил этиш имкониятини яратади. Натижада пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот маълумотларининг халқаро стандартлар талабига жавоб бериши, пул оқимлари тўғрисида истиқболга мўлжалланган стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш учун уни исталган вақтда ва тезкор режимда таклиф этилаётган 4 та масъулият марказлари кесимида маълумотларни олиш имкониятини яратилади. Комбинат раҳбарияти томонидан стратегик бошқарув қарорларини қабул қилишлари учун оператив ва узлюксиз тарздаги ахборот таъминоти тизими шакллантирилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish