Шокирова Малика Мирзахидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришни такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3011.
Илмий раҳбар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришамалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари активлари таркибини юқори ликвидли қимматли қоғозлар ҳисобидан диверсификация қилиш орқали банкларнинг ушбу актив моддалари улушини 10,0 фоизга етказиш асосланган;
тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришда рискли активлари таркибида муаммоли активлар улушини 2,0-2,5 фоиздан оширмаслик таклиф этилган;
банкларнинг мажбуриятлари таркибида уч йил ва ундан ортиқ муддатга сақланадиган депозитлар улушини 40 фоиз миқдорида таъминланиши трансформацион риск муаммосини бартараф этиши ва ликвидлиликни бошқаришга ижобий таъсири асосланган;
тижорат банклари ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозларни сотиб олганда юқори ликвидли активлар таркибига киритиш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари ликвидлилигини бошқариш амалиётини такомиллаштириш бойича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банклари активлари таркибини юқори ликвидли қимматли қоғозлар ҳисобидан диверсификация қилиш орқали банкларнинг ушбу актив моддалари улушини 10,0 фоизга етказиш орқали ликвилиликни самарали бошқариш таклифи Марказий банк томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023-йил 27- ноябрдаги №22-20/681-сонли маълумотномаси). Натижада, мамлакат банк тизими активлари таркибида инвестицияларнинг улуши 2023-йил 1-январда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 3,5 фоизга ошган;
тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришда рискли активлари таркибида муаммоли активлар улушини 2,0-2,5 фоиздан оширмаслик зарурлиги таклифи Марказий банк томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023-йил 27-ноябрдаги №22-20/681-сонли маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз тижорат банклари активлари таркибида муаммоли активлар улуши 2023-йил 1-январда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 1,5 фоиздан 2,5 фоизгача камайтириш имкониятини берди;
банкларнинг мажбуриятлари таркибида уч йил ва ундан ортиқ муддатга сақланадиган депозитлар улушини 40 фоиз миқдорида таъминланиши трансформацион риск муаммосини бартараф этиш таклифи Марказий банк томонидан амалиётга жорий этиш қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023-йил 27-ноябрдаги №22-20/681-сонли маълумотномаси). Натижада, тижорат банклари депозитлари таркибида уч йил ва ундан ортиқ муддатга сақланадиган депозитлар ҳажми 2023-йил 1-январда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 5,6 трлн. сўмга ошган;
тижорат банклари ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозларни сотиб олганда юқори ликвидли активлар таркибига киритиш таклифи асосида Марказий банк Бошқарувининг 2015-йил 22-июлдаги 19/14-сонли қарори асосида тасдиқланган “Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низомга тегишли қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023-йил 27- ноябрдаги №22-20/681-сонли маълумотномаси) .