Раимов Хуршид Мухторовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий хизматларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3778. 
Илмий раҳбар: Рустамов Мақсуд Сувонқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердиёров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нобанк кредит ташкилотларининг молиявий хизматларини такомиллаштириш бўйича назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
микромолия ташкилоти томонидан мавжуд бўлган ҳар бир мижоз талабини ўзгаришини таҳлили асосида, мижозларнинг талабини 0,3 фоизга ошириш мақсадида индивидуал гуруҳларга бўлиш асосланган;
банк хизматлари қамровини 2 фоизга кенгайтириш орқали мижозлар сонини 3 фоизга ортиши қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳоли қатламлари учун комплекс молиявий хизматлар пакетини жорий этиш таклифи асосланган; 
микромолия ташкилоти ўз фаолиятини кенгайтириши ва даромадини йилига 4 фоиздан кўпроққа ошириш мақсадида ўзига хизмат кўрсатаётган тижорат банки билан шартнома асосида унинг тўлов агенти вазифасини бажаришни йўлга қўйиш таклиф этилган;
банклар томонидан микромолия ташкилотларига кредит ажратишда, уларнинг кўрсатилган микромолия хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш орқали кредит фоизни 0,3 фоизгача пасайтириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банк капиталини иқтисодий баҳолашни Тижорат банкларининг бизнес экотизимини ривожлантириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
микромолия ташкилоти томонидан мавжуд бўлган ҳар бир мижоз талабини ўзгаришини таҳлили асосида, мижозларнинг талабини 0,3 фоизга ошириш мақсадида индивидуал гуруҳларга бўлиш таклифи («Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 26-февралдаги 04-15/124-сон маълумотномаси), Натижада, “Агробанк” АТБда мижозларни уч гуруҳга индивидуал тартибда я'ни биринчиси, расмий иш жойига эга бо'лганлар, иккинчиси расмий иш жойига эга бо'лмаганлар ва учинчиси пенсиядаги мижозларга бо'линган. 2023-йил л-январ ҳолатига л86 нафарни ташкил этган бо'лса. 2024-йил 1-январ ҳолатига 92 нафарни ташкил этиб шунча сонга ортган.
банк хизматлари қамровини 2 фоизга кенгайтириш орқали мижозлар сонини 3 фоизга ортиши қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳоли қатламлари учун комплекс молиявий хизматлар пакетини жорий этиш таклифи “Агробанк” АТБнинг кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада, "Агробанк" АТВ банк билан шартнома имзолаши орқали унинг то'лов агенти мақомига эришди. Шунингдек, ушбу хизматдан фойдаланиш натижасида микромолия ташкилотининг даромади 50,0 млн. сўмга ошишига эришилди
микромолия ташкилоти ўз фаолиятини кенгайтириши ва даромадини йилига 4 фоиздан кўпроққа ошириш мақсадида ўзига хизмат кўрсатаётган тижорат банки билан шартнома асосида унинг тўлов агенти вазифасини бажаришни йўлга қўйиш таклифи «Агробанк» акциядорлик тижорат банки бизнес режасини тузишда жорий этилган. («Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 19-июндаги 04/02-10/341-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг мижозларга хизмат кўрсатиш ҳажми кенгайиб, мижозлари сони ортишига хизмат қилган. Хусусан, банк ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида, аҳолининг бўш турган пул маблағларини банк депозитларига жалб қилиш кўрсаткичи ошган. 
банклар томонидан микромолия ташкилотларига кредит ажратишда, уларнинг кўрсатилган микромолия хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш орқали кредит фоизни 0,3 фоизгача пасайтириш таклифи “Микрокредитбанк” АТБнинг “Кредит сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил  11-июндаги 05-40/16237-сон маълумотномаси). Натижада, банк томонидан бир нечта микромолия ташкилотларига қулай кредитлаш механизми жорий этилиб уларнинг 10 дан ортиқ лойиҳалари молиялаштирилишига эришилган. Банк мижози бўлган микромолия ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жисмоний шахслар, ўзини-ўзи банд қилганлар ва бошқа тадбиркорлик субетларига микромолиялаш хизматлари кўлами кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish