Ҳамроев Нурбек Нуриллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Майдалаш-эзиш ускуналари ишчи қисмлари учун янгиланган таркибли ейилишга бардошли чўян ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2025.1.PhD/Т5338
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Илхом Пулатович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Тилабов Баходир Қурбанович, техника фанлари доктори, профессор; Хасанов Жамшид Насирдин ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади майдалаш эзиш ускуналари ишчи қисмлари учун янгиланган таркибли ейилишга бардошли чўян ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
абразив шароитларда ишловчи маъдан майдалаш ускуналари ишчи қисмлари (таъминловчи диск детали) учун янгиланган таркибли ейилишга бардошли чўян кимёвий таркиб, структура, механик хоссалар ва ейилиш хусусиятлари орасидаги боғлиқликларнинг ўзгариш динамикаси асосида ишлаб чиқилган;
майдалаш эзиш ускуналари ишчи қисмлари тайёрланадиган ейилишга бардошли чўянлардан қуйиладиган қуйма деталларга термик ишлов бериш режими фазалар ўсиш кинетикасига, уларнинг ҳосил бўлиш тезлиги ва металл асосдан ажралиб чиқувчи иккиламчи карбидларнинг ўлчамларига таъсир динамикаси асосида ишлаб чиқилган;
ейилишга бардошли чўянлардан қуйма деталлари ишлаб чиқариш жараёнларида термодинамик ҳодисаларнинг фазавий кинетикага таъсир механизми ҳарорат шароитлари ва вақт параметрлари ўзгаришига боғлиқ равишда кечувчи фазавий трансформациялар асосида ишлаб чиқилган;
ейилишга бардошли чўянларни суюқлантириш технологияси кристалланиш шароитида нуклеация ва ўсиш қонуниятларининг амалга ошиш шартлари асосида ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёйилишга бардошли юқори хромли чўянларнинг янгиланган таркибини ишлаб чиқиш асосида уларнинг эксплуатацион хоссаларини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
абразив шароитларда ишловчи маъдан майдалаш ускуналари ишчи қисмлари (таъминловчи диск детали) учун янгиланган таркибли ейилишга бардошли чўян “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда амалиётга жорий этилган (Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2025-йил 21-апрелдаги 23/01-01-07/301-сон маълумотномаси). Натижада, маъдан эзиш ускуналари ишлаш муддатини 17-20 % га ошириш, ейилган ишчи қисмларни алмаштириш ҳисобидан келиб чиқадиган тўхталишларни 14-18% га камайтириш имконини берган;
майдалаш эзиш ускуналари иш қисмлари тайёрланадиган қуйма деталларга термик ишлов бериш режимлари “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда амалиётга жорий этилган амалиётга жорий этилган (Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2025-йил 21-апрелдаги 23/01-01-07/301-сон маълумотномаси). Натижада, ишчи қисмларнинг ейилишга бардошлилик хусусиятлари 1,5-2,0 бараварга ошган;
қуйма деталлари ишлаб чиқариш жараёнларида термодинамик ҳодисаларнинг фазавий кинетикага таъсирини башорат қилиш имконини берувчи усул таклиф қилинди. “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда амалиётга жорий этилган амалиётга жорий этилган (Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2025-йил 21-апрелдаги 23/01-01-07/301-сон маълумотномаси). Натижада, қуйма деталлар ишлаб чиқариш тезлигини 5-10% га ошириш, ортиқча легирловчи элементларнинг сарфланиши ёки носоз деталлар ишлаб чиқариш ҳажми 10-14% га камайтириш имкони яратилган.