Рахматова Сайёра Комилжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чирчиқ дарёси ихтиофаунаси ёт (инвазив) турларининг биологик хусусиятлари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/В1172.
Илмий раҳбар: Юлдашов Мансур Арзикулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Хуррамов Алишер Шукурович, биология фанлари доктори, профессор; Атамуратова Муҳайё Шавкатовна, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чирчиқ дарёси ҳавзасига тасодифан келиб қолган ва у ерга мослашган овланиш аҳамиятига эга бўлмаган инвазив балиқ  турларини аниқлаш ва уларнинг ҳозирги даврдаги биологик хусусиятларига баҳо беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чирчиқ дарёсининг ва унга туташ сув ҳавзалари сувининг сифат кўрсаткичлари унда яшайдиган турлар биологик талабларига мос келиши асосланган; 
инвазив турларнинг янги шароитга мослашиш жараёнидаги морфологик кўрсаткичлари баҳоланган ва улар орасидаги ўзгарувчан кўрсаткичлар таснифланган; 
илк марта инвазив турларнинг янги яшаш шароитидаги пластик белгилари классик ва популяциядаги балиқлар тана тузилишини аниқроқ тасвирлай оладиган замонавий геометрик морфометрия усулида ҳамда овланиш аҳамиятига эга бўлмаган балиқ турларининг тана ўлчамлари, ёши, ўсиш кўрсаткичлари аниқланган;
Илк марта турларнинг саноат балиқчилигида фойдаланиладиган аллометрик ўсиш кўрсаткичлари аниқланган; 
Чирчиқ дарёси шароитидаги инвазив турларнинг репродуктив биологияси биологик кўрсаткичлари  аниқланган, барча турлар ўз табиий ареалидаги сув ҳавзаларига нисбатан бир йил олдин жинсий вояга етиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чирчиқ дарёси ихтиофаунаси ёт (инвазив) турларининг биологик хусусятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Hemiculter leucisculus турининг CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанк базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, ncbi.hlm.hih.gov 2025 йил 9 апрел). Натижада, BankIt2941993 Seq100 PV419720, BankIt2942015 Seq101 PV419721, BankIt2942018 Seq102 PV419722, BankIt2942021 Seq103 PV419723, BankIt2942025 Seq104 PV419724, BankIt2942027 Seq105 PV419725 инвентар рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда ушбу турнинг филогениясини молекуляр-генетик идентификациялаш имконини берган;
Чирчиқ дарёси ҳавзасидан йиғилган Cypriniformes туркумининг Cyprinidae ва Balitoridae оилаларига тегишли бўлган 5 та инвазив турнинг (Opsariichthys bidens – 15 та, Triplophysa strauchi –7 та, Pseudorasbora parva –10 та, Hemiculter leucisculus –12 та va Carassius gibelio – 10 та) 52 та нусхадаги намуналари ЎзР ФА Зоология институтининг Зоология коллекцияси фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2024 йил 11 декабрдаги 4/1255-2742-сонли маълумотномаси). Натижада, коллекция намуналари Чирчиқ дарёси ҳавзасидаги инвазив балиқларни тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш, турли экологик жараёнларда қатнашишини ўрганиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish