Хаджаева Зарина Фахриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро вилояти Денгизкўл зовуридаги фитопланктонларни аниқлаш, кўпайтириш ва балиқчиликда қўллаш биотехнологияси», 03.00.12 - Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/B1135.
Илмий раҳбар: Рашидов Негмурод Элмуродович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.72.02.
Расмий оппонентлар: Тохиров Бахтиёр Бахшиллоевич, биология фанлари номзоди, доцент; Жўраев Умид Анварович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилояти Денгизкўл зовури сувликларининг алгологик биомассасини аниқлаш ҳамда экологик – самарали турларини кўпайтириш орқали балиқ маҳсулдорлигини ошириш ва сувдан қайта фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилояти Денгизкўл зовурининг юқори, ўрта ва қуйи оқим сувлари алгофлорасининг 5 та бўлим, 10 та синф, 16 та тартиб, 35 та оила, 75 та туркумига мансуб жами 425 тур ва 72 та тур хиллари аниқланган;
Денгизкўл зовури сувларининг оқимлар бўйича гидрокимёвий таркиби хлоридлар миқдорида - юқори 1,8 г/л, ўрта 4,0 г/л ва қуйи 3,4 г/л да, сулфатлар миқдори кесимида эса юқори 2,2 г/л, ўрта 4,2 г/л ва қуйи 3,0 г/л да бўлиши асосланган;
Зовурдаги доминант сувўтлари – Chlorella vulgaris, Chlorella pyrenoidosa ва Scenedesmus obliquus ажратиб олинган ва улар ёрдамида зовур сувнинг минераллашувини пасайтириш даражаси баҳоланган;
балиқчилик ҳовузларида биологик фаол моддаларга ва оқсилга бой Chlorella vulgaris, Chlorella pyrenoidosa ва Scenedesmus obliquus сувўтларни балиқларга озуқа сифатида қўллаш орқали юқори маҳсулдорликка эришиш мумкинлиги исботланган;
сув танқис шароитларда фитопланктонларни зовур сувларида кўпайтириш орқали минераллик даражасини камайтириш усули ишлаб чиқилган ва сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун такрорий фойдаланиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилояти Денгизкўл зовуридаги фитопланктонларни аниқлаш, кўпайтириш ва балиқчиликда қўллаш биотехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Денгизкўл зовури алгофлорасининг истиқболли Chlorella vulgaris, Chlorella pyrenoidosa ва Scenedesmus obliquus турларини кўпайтириш меъёрлари ва балиқларни озиқлантириш нормалари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Когон тумани Фиш фарминг” МЧЖ балиқчилик хўжалиги ҳовузларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 14-февралдаги 06/26-05/903-сонли маълумотномаси). Натижада оқсилга бой сувўтлар Оқ дўнгпешона – Hypophthalmichthys molitrix Val. балиғининг маҳсулдорлигини 600-700 г дан 1,5-1,7 кг гача ошириш имконини берган;
зовур сувларини фитопланктонлар орқали биоремедацион усулда минерал моддалардан қайта тозаланган сувлардан қишлоқ хўжалигининг суғорма деҳқончилик фойдаланиш меъёрлари “Қоракўл Кумуш Калава” агро кластери ерларида амалётга жорий қилинган (Ўзбекистон Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024-йил 13-февралдаги 01/03-287-сонли маълумотномаси). Натижада олинаётган ғўза ҳосилига нисбатан маҳсулдорлик 8-11 % гача ошириш билан биргаликда сувдан қайта фойдаланиш ҳисобига сув танқислиги шароитида сувнинг тежалиш имконини берган.