Насимова Зайнаб Ҳамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Lilium L. туркуми турларининг биоекологик хусусиятлари», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/B810.
Илмий раҳбар: Ташпулатов Йигитали Шавкатиллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Хислат Кудратович, биология фанлари доктори, профессор; Тургунов Мирабдулла Дехканович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилояти тупроқ-иқлим шароитида Lilium L. тур ва навларининг биоекологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда мақбул кўпайтириш усулларини танлаш ва интродуксион баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Лилия навларини пиёзбош қобиқлари орқали кўпайтиришда энг мақбул ўсиш регуляторлари ва консентрациялари аниқланиб, уларнинг ўсиши ва яшовчанлигига субстрат тури, намлиги ва ҳароратининг таъсири аниқланган;
ер устки пиёзчалари (булба) орқали кўпайтирилган лилия навларининг ўсиши, ривожланиши ва яшовчанлиги булбалар ҳажмига тўғри пропорционал эканлиги илмий асосланган;
Лилия навларининг турли вегетация муддатлари ва гуллаш биологияси тупроқ-иқлим шароитлари ҳамда навларнинг биологик хусусиятларига боғлиқлиги очиб берилган;
Самарқанд вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос истиқболли лилия тур ва навларининг манзаралилик ва хўжалик-биологик хусусиятлари комплекс ҳолда баҳоланиб, уларнинг тирик коллекцияси яратилган ҳамда кўпайтириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилояти шароитида Лилия тур ва навларининг биоекологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда интродуксион баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Liliya Nettyʼs Pride, Yellow Bruse, Lavon ҳамда Star Gazer навларини пиёзбош қобиқлари орқали кўпайтиришда фойдаланилган ўсиш регуляторларининг (Циркон, Максим дачник, Корневин) турли консентрациялари билан ишлов бериш ҳамда пиёзбош қобиқлари ҳосил бўлиши ва яшовчанлигини оширишга оид тавсиялар Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги ва Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 15 августдаги 03-03/3-7926-сон маълумотномаси). Натижада, “Максим дачник” ўсиш регуляторининг 1,0 М эритмаси билан ишлов берилганда пиёзбош қобиқларининг ҳосил бўлиш кўрсаткичи назоратга (сув) нисбатан 87,4% юқори бўлиши ва яшовчанлигини сақлаб қолиш имконини берган;
Лилия навларининг турли субстратларда (вермикулит, сфагнум ва тўйинтирилган тупроқ) илдиз олиш ва яшовчанлик кўрсаткичлари субстрат ҳарорати ва нисбий намлигига боғлиқлиги акс этган тавсиялар Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги ва Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 15 августдаги 03-03/3-7926-сон маълумотномаси). Натижада, Empoli, Honeymoon, Purple Prince навларини илдиз олиш ва яшовчанлик кўрсаткичлари сфагнумли субстратда ўртача 1,8-2,6 мартага ошириш имконини берган;
L.candidium, Lavon, Montego Bay, Honeymoon, Mister Pistache, Empoli, Purple Prince, Blacklist, Red Power, Yellow Country, Nettyʼs Pride, Purple Dream, Yellow Bruse, Corsage, Pearl White, Orange Ton, Siberia, Star Gazer, Navona ва Josephine каби навларнинг 10 турдаги манзаралилик хусусиятлари ва 3 турдаги хўжалик-биологик аҳамиятини белгилайдиган кўрсаткичлари қиёсий баҳоланиб, ишлаб чиқилган тавсиялар Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 15 августдаги 03-03/3-7926-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур навларни ёпиқ ва очиқ майдонлар учун танлаш, кўпайтириш учун материал олиш ҳамда лилия навларининг 0,05 гектар майдонда оналик плантациясини ташкил этиш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish